Замонавий таълим / современное образование 2021, 3 (1 00 ) Махмонов Уктам Аширович



Download 178,97 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana26.02.2022
Hajmi178,97 Kb.
#466803
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kredit-modul-tizimida-talabalar-bilimini-ba-olashning-ziga-hos-hususiyatlari



ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2021
, 3 (1
00
)
Махмонов Уктам Аширович,
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш муҳандислари институти Қарши 
филиали “Умумтехник фанлар” кафедраси катта 
ўқитувчиси
КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА ТАЛАБАЛАР 
БИЛИМИНИ БАҲОЛАШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
УДК: 378.147:002
МАХМОНОВ У.А. КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ 
БАҲОЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ушбу мақолада кредит-модуль тизимида талабалар билимини баҳолаш жараёнининг амалга оши
-
рилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти ҳақидаги фикрлар баён этилган. 
Таянч сўз ва тушунчалар: кредит, кредит-модуль тизими, кредит-соат, ECTS тизими, кундалик-йўл 
харита.
МАХМОНОВ У.А. ОСОБЕННОСТИ ОЦЕНКИ ЗНАНИЙ СТУДЕНТОВ В КРЕДИТНО-
МОДУЛЬНОЙ СИСТЕМЕ
В данной статье описывается процесс оценки знаний студентов в кредитно-модульной системе, 
её отличительные особенности и значение.
Ключевые слова и понятия: кредит, кредитно-модульная система, кредит-час, система ECTS, 
дневник-дорожная карта.
MAKHMONOV U.A. FEATURES OF THE ASSESSMENT OF STUDENTS KNOWLEDGE IN 
THE CREDIT-MODULE SYSTEM
The article describes the process of assessing students' knowledge in the credit-module system, its 
distinctive features and significance.
Key words and concepts: credit, credit-modular system, credit-hour, ECTS system, diary-roadmap.
12
ОЛИЙ ТАЪЛИМ / ВЫСШЕЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2021
, 3 (1
00
)
Кириш.
Ривожланаётган Ўзбекистон дунё нигоҳида 
келажаги порлоқ мамлакат сифатида кўзга 
ташланмоқда. Ҳозирги даврда мамлакатда турли 
соҳаларда, жумладан олий таълим тизимида ҳам, 
мамлакатнинг келажаги учун мустаҳкам пойдевор 
қуриш ва ривожланган мамлакатлар даражасига 
эришиш учун кўплаб ислоҳотлар ва ишлар амалга 
оширилмоқда. Келажак авлоднинг билимли ва 
баркамол бўлиб етишиши, уларга берилаётган 
имкониятларнинг дунё бўйлаб кенг қамровли 
бўлишини таъминлаш мақсадида мамлакат таъ
-
лим тизимига янги таълим технологиялари, хориж 
тажрибалари жорий этилмоқда ва мос тарзда 
ўзгаришлар амалга ошириб келинмоқда. Жум
-
ладан, 1999 йил июнь ойида Италиянинг Боло
-
нья шаҳрида дунёнинг 29 та мамлакати ўртасида 
имзоланган, айни пайтда дунёнинг 48 та мамла
-
кати иштирокчисига айланган Болонья деклараци
-
ясига Ўзбекистоннинг қўшилиши ва таълим тизи
-
мига кредит-модуль тизимини жорий этиш бора
-
сида ишларнинг бошлаб юборилиши мамлакат 
олий таълим тизимида замонавий ўзгаришлар 
даврини бошлаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 
йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стра
-
тегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонига 
кўра 2017-2021 йилларда олий ва олий таълимдан 
кейинги таълим тизимида Ўзбекистоннинг Боло
-
нья декларациясига қўшилишига шарт-шароитлар 
яратилади ва олий таълим муассасаларида ўқув 
жараёнига кредит-модуль тизими жорий этилади. 
Кредит-модуль тизими бизнинг таълим тизимимиз 
учун ўқитишнинг янги тизими бўлиб, бу борада 
етарлича тажриба эга эмасмиз. Шу сабабли мам
-
лакатимизнинг етакчи олимлари ва мутахассис
-
лари томонидан хориж мамлакатларининг, кўпроқ 
эътибор Европа мамлакатларига қаратилган, таж
-
рибалари ўрганилиб, бизнинг миллий ментали
-
тетимизга хос бўлган, шу билан бирга дунё мам
-
лакатлари ҳам тан оладиган янги ўқитиш тизи
-
мини яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Айни дамда мамлакатнинг олий таълим тизи
-
мидаги етакчи 33 та олий ўқув юртларида, жум
-
ладан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш муҳандислари институти 
(ТИҚХММИ) ва унинг жойлардаги филиалларида 
ҳам, ўқитишнинг кредит-модуль тизимига ўтиш 
борасида ишлар олиб борилмоқда. ТИҚХММИ 
Қарши филиалида 1-курс талабаларини ўқитиш 
жараёни кредит-модуль тизимида ташкил этил
-
ган бўлиб, дарс машғулотлари ҳафтасига 26 
соатдан ошмаган миқдорда олиб борилмоқда. 
Шунингдек бир ўқув йили 3 семестрдан, яъни 
тристрдан иборат бўлиб, ҳар бир семестр 10 
ҳафтани ташкил этади. Бир семестрда 4-5 та фан
-
дан дарс машғулотлари ўтилиши режалаштирил
-
ган. Ҳафтада 5 кун дарс машғулоти ўтказилади, 
шанба куни эса талабаларнинг мустақил иш билан 
шуғулланиши учун ажратилган ва шу куни дарс
-
лар ўтилмайди. Кредит-модуль тизими учун зарур 
бўладиган барча меъёрий ҳужжатлар, жумладан 
фанларнинг ўқув дастури ва фанлар бўйича силла
-
буслари ишлаб чиқилиб, ҳар бир фан учун кредит-
соатлар миқдори белгилаб берилган. Талабалар
-
нинг мустақил ишларни бажаришлари учун барча 
зарурий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. 

Download 178,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish