Замонавий таълим / современное образование 2016, 11 Содиқова Ш. М., Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Умумий физика»


SODIKOVA SH.M., OTAJONOV SH.O., KURBANOV M. PRINCIPLE OF SEMICONDUCTOR



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#233148
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
yarim-tkazgichli-lazerlarning-ishlash-tamoyili-va-ularning-llanilishi

SODIKOVA SH.M., OTAJONOV SH.O., KURBANOV M. PRINCIPLE OF SEMICONDUCTOR 
LASERS AND THEIR APPLICATIONS
The paper describes the method of presentation of semiconductor lasers and their applications, 
as well as the physical basis of semiconductor lasers, light properties of lasers, laser applications in 
the educational process of natural academic lyceums with profound learning of physics.
Keywords: laser, semiconductor, light-emitting diode, n-type semiconductor, p-type 
semiconductor, donor, acceptor, the valence band, conduction band, the forbid zone, the energy 
levels, p-n junction.
21
КАСБИЙ ТАЪЛИМ / ПРОФЕССИОНАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган вази-
фалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Бирин-
чи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси би-
лан республикамизда жаҳон андозаларига жавоб берувчи, за-
монавий моддий-техник базага эга 1600 га яқин академик ли-
цейлар ва касб-ҳунар коллежлари барпо этилди. Шундан, 
рес публикамиздаги мавжуд академик лицейларнинг аниқ 
фанлар йўналиши бўйича 143 дан 100 га яқини физикани 
чуқур ўрганадиган академик лицейларни ташкил этади. 
Узлуксиз таълимнинг асосий мақсади жа-
мият талаблари даражасидаги кадрлар тайёр-
лаш тизимининг бош субъекти ва объекти, 
таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмол-
чиси ва уларни амалга оширувчиси бўлган 
шахсни шакллантиришдир
1
.
Шундай экан, ҳар йили минглаб ўқувчилар 
лицей ва касб-ҳунар коллежларини битириб, 
халқ хўжалигиниинг турли тармоқларида мус-
тақил фаолият бошлайдилар. Шубҳасиз, ўқув 
жараёнида юқори билим кўрсаткичларига 
эришгач, ижодий қобилият намоён қилган ва 
билим олишни давом эттириш истагини бил-
дирган ёшларнинг бир қисми олий таълим 
муассасаларига ўқишга кириб, талабалар са-
фини тўлдирадилар. Ёшларнинг қолган қисми 
рес публикамизнинг саноат корхоналари, қиш-
лоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларида меҳнат 
қилиб, халқ хўжалиги тараққиётида бевосита 
иштирок этадилар. Бу борада физикада олган 
билим ва уқувлар ҳар бир ўқувчининг танла-
ган касби бўйича етакчи мутахассис бўлишида 
катта ўрин эгаллайди. 
Маълумки, жамият тараққиётининг суръат-
лари, кўлами ва йўналишини белгилаб берув-
чи табиий фанлар ичида физика энг етакчи 
ўринни эгаллайди. Ҳозирги пайтда турли 
йўналишлар бўйича физика фани улкан ютуқ-
ларга эришиб, ишлаб чиқаришнинг жуда кўп 
тармоқларида, ишлаб чиқарувчи кучга ва де-
мак, халқнинг моддий бойлиги ва фаровонли-
гини оширувчи манбага айланди. Чунки физи-
ка фанининг тараққиёти бугунга келиб мик-
рокомпьютерлар яратишга, радио ва телеви-
дение ҳамда ахборот технологияларининг 
янада ривожланишига олиб келди. 
1
Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойде-
вори. – Т.: «Шарқ», 1997. -41-42-б. 
Физиканинг турли йўналишларини ишлаб 
чиқаришга таъсирини ҳар томонлама ёритиш 
мум кин эмас. Лекин мамлакатимиз иқтисо-
диётининг тараққиётига, фан ва техниканинг 
ўсишига физиканинг баъзи соҳалари бўйича 
олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари-
нинг амалий ҳиссаси ҳақида баъзи маълумот-
ларни келтирамиз. 
Физикани чуқур ўрганадиган академик ли-
цейлар таълим йўналишидаги намунавий ўқув 
режада «Махсус фанлар» учун 238 соат ажра-
тилган бўлиб, бу соатларни бажариш акаде-
мик лицейларнинг ички имкониятларидан ке-
либ чиқиб амалга оширилган. Ушбу кўрса-
тилган соатдан самарали фойдаланиш орқали 
фан ва техниканинг замонавий ютуқларини 
ўқувчи-талабалар онгида тўлиқ акс эттириш 
учун илк бор ҳозирги замон физикасининг 
долзарб йўналишлари бўлган «Лазерлар ва 
уларнинг амалиётдаги ўрни», «Нуртолалар 
оптикаси» ва уларнинг алоқа ҳамда тиббиётда 
қўлланилиши, «Яримўт казгичлар ва уларнинг 
қўлланилиши» ва «Ўта ўтказувчанлик физика-
си ва унинг амалий аҳамияти» мавзусидаги 
махсус курсларнинг ўқув режалари ҳамда 
ишчи ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томо-
нидан тасдиқланишга тавсия этилди. 
Бу махсус курслар умумий физика курси-
нинг «Электр ва магнетизм», «Оптика», «Квант 
физикаси» бўлимларини ўтиш жараёнида 
3-босқич талаба-ўқувчилари учун 5-6-се-
местр ларда жорий қилиниши мақсадга муво-
фиқдир. Ушбу махсус курслар орқали фан ва 
техника ютуқларини инобатга олган ҳолда та-
лабаларни касбга йўналтириш, тадқиқотчилик 
22
КАСБИЙ ТАЪЛИМ / ПРОФЕССИОНАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish