ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2017, 4
тарихчилар томонидан эътироф этилади. Пар-
данинг вужудга келиши, албатта, саҳнада қан-
дайдир безаклар бўлганидан дарак бе ради.
Ўша даврларда одамлар ўзлари билганича
турли хил кўча намойишларини тўда-тўда
бўлиб йиғилиб ўтказиб келишган. Бу борада
Б.Ибрагимовнинг қуйидаги фикрларини кел-
тириш мумкин: «Халқ кўпинча турли байрам-
лар, Дионис шарафига уюштирилган кўча
на мойишлари, спорт беллашувларига тўплан-
ган. Шунинг учун бундай томошалар ҳаммага
кўринарли бўлиши учун кўпроқ тепаликлар
ёки тоғлар этагида ташкил этилган. Шунда
томошабинлар ўзига қулай бўлган табиий
ёндовларга жойлашиб, бемалол тадбирлар
гувоҳи бўлганлар. Сўнгра томошабинлар учун
ёғочдан махсус ўриндиқлар ташкил этилган.
Эрамизгача бўлган асрда эса вақтинчалик
томоша иншоотлари улуғвор тош амфитеатр-
ларига айланди»
1
.
Кейинги йилларда катта тадбирларда,
Наврўз байрамларида, 1 июнь – Болаларни
ҳимоя қилиш кунида болаларни жалб қилиш
мақсадида парк ларда, ҳиёбонларда театрлаш-
тирилган томошалардан парчалар кўрсатиш
удумга айланди. Бу эса мактабгача ёшдаги
болалар эстетик дидини оширишда, дунёқа-
рашининг кенгайишида ёрдам беради.
Манбаларга таянган ҳолда, театрлаштирил-
ган томошаларнинг айримлари хусусида,
уларнинг ривожланиш тарихи, ўзига хослиги
ҳақида фикр юритмоқчимиз. Театрлаштирил-
ган томошалар комил инсон тарбияси учун
зарур бўлган восита сифатида дунё цивилиза-
циясида мавжуд. Ҳар бир театрлаштирилган
томоша ўзига хос ва мос миллий характерга
эга.
Театрлаштирилган томошалар – қўғирчоқ,
стол театрлари ҳақида фикр юритилар экан,
шу ўринда Биринчи Президентимиз Ислом
Абдуғаниевич Каримовнинг қуйидаги фикрла-
рини келтириб ўтиш ғоят ўринлидир: «Қачонки
миллий маданиятимизнинг узвий қисми
бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан,
буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий-
нинг «Театр – бу ибратхонадур», деб айтган
фикрини эслаш ўринлидир. Бизнинг миллий
театр санъатимиз тарихан жуда катта йўлни
1
Ибрагимов Б. Дунё театрларининг ибтидоси. //
«Гулис тон» журнали, 2009, 3-сон. -11-б.
босиб ўтган бўлиб, унинг қадимий илдизлари
халқ ўйин ва томошаларига бориб боғ-
ланади»
2
.
Мактабгача таълим муассасаларида театр-
лаштирилган томошаларни ташкил этиш бола-
ларни Ватанни севишга, уларнинг ижтимоий-
ҳиссий ривожланишларига, дунёқараш лари-
нинг кенгайишига, ахлоқий сифатларини
шакл лантиришга ёрдам беради. Мактабгача
таълим муассасасида тарбиячилар болаларни
эркин ишлатишлари, яъни ҳар хил эртак қаҳ-
рамонлари тимсолида театрлаштирилган
то мо шаларни ўзларига роль бериб, ахлоқий
йўналтириб ва албатта рағбатлантириб
бо риш лари зарур. Бунинг учун мактабгача
таълим муассасаларида театрлашган томоша-
лар учун керакли жиҳозлар, қаҳрамонлар
кийимлари ва кичик бўлса ҳам саҳна бўлиши
керак. Бундай томошаларни ташкил этиш
болаларни хотираси ривожланишида ҳам
яхши самара беради. Айниқса, улар қизиқиб
тинглайдиган ёки томоша қиладиган қаҳра-
монлар ролларини жону диллари билан ижро
этишади ва матнларини ҳам тезда ёдлашади.
Болаларнинг бир-бирларига бўлган ишончи,
катта-кичикни ҳурмат қи лиши , дўстликка бўл-
ган садоқатини мустаҳкамлайди.
Шулардан ўзбек анъанавий театрлаштирил-
ган томошалари қаҳрамонларидан бири «Пол-
вон Качал» ҳисобланади. Полвон Качал қўғир-
чоғи, асосан, қўлга кийиб ўйнатилган. Унинг
бош қисми ёғочдан ясалган бўлиб, эгнида
кўйлак, чопон, бошида дўппи, ташқи кўриниши
қирра бурун, қалин қошли бўлган. У оддий
халқ вакили сифатида томошаларда қатнашган.
Ушбу томошалар ХIV асрдан бошлаб халқнинг
эътиборига тушган. Манбаларда келтирили-
шича, «Бизгача турли кўринишларда Полвон
Качал саргузаштлари, комедиялари етиб кел-
ган. Комедияларининг кўпчилиги уч хил
кўринишда бўлган: бирида Полвон Качалнинг
Бичахон исмли қизни севиб қолиши, учра-
шуви ва уйланиши; иккинчисида ўз ити томо-
нидан таланиши; учинчисида тўқнашув акс
эттирилган. Полвон Качал ҳам кулгили ҳолат-
ларга тушиб қолувчи, феъл-атвори ҳам зидди-
ятли қаҳрамон. У бугун зиддияти, ижобий ва
салбий белгилари билан ҳаётий, халқ чилдир.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Т.:
«Маънавият», 2015. –143-144-б.
76
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |