Замонавий таълим / современное образование 017, Абдураҳмонова Зуҳра Абдураҳмон қизи, Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Педагогика, психология ва таълим менежменти»


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana25.02.2022
Hajmi2,37 Mb.
#278318
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ituvchi-va-uvchining-amkorlik-faoliyatini-tashkil-etishning-pedagogik-psihologik-hususiyatlari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 9
Бугун барча давлатлар таълимга имкон қадар кўп янгилик 
киритишга, унинг сифатини оширишга интилмоқда. Чунки 
таълим миллат кўзгуси бўлиб, жамият ва давлатнинг юкса-
либ боришини таъминловчи, халққа яратувчанлик, ижодкор-
лик хусусиятларини бахшида этувчи категориядир. 
Бунда инновацион фаолият субъектининг 
талабларини қондиришдан инновацион фао-
лият субъекти эҳтиёжининг мажмуавийлигини 
англаш ва шакллантиришгача бўлган амалий 
фаолияти жараёнида юзага келувчи субъект-
нинг янгиликни яратиш ва ўзлаштиришга 
бўлган эҳтиёж ва қизиқишларини ўзида ифода 
этувчи, ундовчи куч бўлмоғи лозим.
Мазкур масалаларни ҳал этиш борасида 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президен-
ти Ислом Каримов қуйидагиларни таъкидлаб 
ўтган: «Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатидаги 
мажбурий итоаткорлик ўрнини онгли интизом 
эгаллаши жуда қийин кечаяпти. Ўқитувчининг 
бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр 
юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан ибо-
ратлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин, 
афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя 
қилмаймиз»
1
.
Мана шу ғоялар тадрижий равишда ри-
вожлантирилиб, мустақил мамлакатимизнинг 
буюк келажагини таъминлайдиган муҳим омил 
сифатида таълим-тарбия, кадрлар тайёрлаш 
соҳасини мутлақо янги асосда ташкил этиш-
га киришилди. Ўзбекистон Республикасининг 
«Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёр-
лаш миллий дастури асосида таълимни ўқувчи 
шахсига йўналтириш, унинг ўзлигини англаши, 
бой тарихий меросни ўзлаштириши, ўзининг 
барча куч ва имкониятларини мустақил юрт 
равнақи учун сафарбар этиши вазифасига 
алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамкорлик педагогикаси анъанавий ўқи-
тишдан фарқ қилиб, бола билан дўстона му-
носабат ўрнатишга қаратилади. Энди ол-
динги анъанавий «Мен» ўрнига «Биз», яъни 
ҳамкорликда – «субъект»-«субъект» муноса-
батларига асосланган ҳолатда педагогик фао-
лият ташкил этилади. «Ҳамкорликда ишлаш» 
тамойили бола шахсини чуқур билишга асос-
ланади. Ўқув топшириқларини бажаришдан 
олдин стратегик мақсад белгиланади, сўнгра 
1
Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойде-
вори. – Т.: «Шарқ», 1998. –9-б.
уни бажариш учун болада ўз кучига ишонч 
туйғуси шакллантирилади. Бошқача қилиб айт-
ганда, ҳамкорлик педагогикаси бола шахсия-
тига ижобий таъсир кўрсатади, таълим-тарбия 
жараёнида илиқлик, ҳамкорлик, ўз хоҳиш-
иродасини ягона мақсадга – таълим олишга 
йўналтиради. 
Мактаб таълими тизимида бола шахси, 
унинг ҳали ривожланмаган қобилиятлари, 
«Мен»лиги устувор ўрин тутади. Мактабнинг 
мақсади мавжуд қобилиятларни ривожланти-
риш, шахсни ижтимоий фаолиятга жалб этиш, 
уни эркин ривожлантиришдан иборат. 
Р.Сафарова, Ф.Юсуповалар ўзларининг 
«Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатлар-
га асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш 
кўникмаларини шакллантириш стратегияси» 
номли фундаментал лойиҳаларида педагогик 
ҳамкорлик мазмуни ва методикаси хусусият-
лари боланинг шахс сифатида камол топишига 
қаратилганини қайд қилишган. Бунда шахсга 
йўналтирилган (ривожлантирувчи) техноло-
гиялар асосий ўрин тутади
2
:
1. Шахсга таълимнинг мақсади сифатида ян-
гича қараш: бола мактабда – тўла ҳуқуқли шахс, 
педагогик жараёнда субъект; шахснинг ривож-
ланиши – таълим тизимининг мақсади; ҳар бир 
эркин, ўз фикрини мустақил ифодаловчи, бар-
камол шахсни тарбиялаш таълим мақсадининг 
асоси каби ғояларларни акс эттиради.
2. Педагогик муносабатларни инсонпарвар-
лаштириш ва демократлаштириш болалар-
га нисбатан муҳаббатли бўлиш, уларнинг 
тақдири билан қизиқиш; болани ўз кучи ва 
иқтидорига ишонтириш; педагогик муносабат-
лар жараёнида у билан ҳамкорликка эришиш, 
ўқитувчи ва ўқувчининг ҳуқуқий жиҳатдан 
тенглиги; боланинг эркин танлаш ҳуқуқи; хато 
қилиш ҳуқуқи; ўз шахсий нуқтаи назарига эга 
2
Сафарова Р., Юсупова Ф. Ўқувчиларда ўзаро дўстона 
муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият 
кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси. - 
Т.: «Фан», 2013. -27-28- б.
18
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ



Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish