Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet27/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Ахборот тўлқинини яратиш. Бунда бир вақтнинг ўзида кўплаб оммавий ахборот воситаларида дастлабки маълумот шархланади. Натижада “иккиламчи ахборот тўлқини” пайдо бўлади, яъни жуда кўпчилик одамлар шахслараро даражада шу ахборотни муҳокама қилади, бахо беради, миш-мишлар пайдо бўлади.
Аксарият, ахборотнинг ўзи эмас, уни узатилиш технологияси иккиламчи ахборот тўлқинини пайдо қилади. Бу схема қуйидагича ишлайди. Кўплаб давлатларнинг махсус хизматлари рақиб давлатлар худудида сиёсий ва ижтиомий таъсир кучига эга бўлган, яхши хақ оладиган журналистлар, публицистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, жамоат ва сиёсий арбобларга, машхур “бешинчи колоннага” эга. Уларни одатда “таъсир кўрсатиш” агентлари, деб аталади. Улар, бир томондан ёпиқ ахборот тарқаладиган муҳитда яшашади, шунинг учун улар яхшигина маълумот бериб туришади, иккинчи томондан улар осонгина ташвиқот материалини тўқишлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларига жойлашлари мумкин. Аксарият, махсус хизматлар ўзлари керакли ахборотни тайёрлашади ва журналистларга чоп этилган ахборот учун уларнинг ўзларининг ижодидек хақ тўлашади.
Ушбу усулни қўллашдан якуний мақсад, рақиб давлат жамиятида ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини бузиш бўлиб ҳисобланади. Иккинчи томондан, бу усул ёрдамида, жамиятдаги айрим керакли гуруҳларни, ёки алохида индивидуумларни керакли йўналишга фаоллаштириш мумкин. Ниҳоят, шу усул ёрдамида интердикция қилиш, яъни алохида ҳаракатларга йўл қўймаслик, салбий фаолият турларини тўхтатиш ҳам мумкин.
Афсоналар тўқиш. Одам ўз онгида шаклланган “дунё манзарасини” атроф муҳитнинг воқеа ходисалари билан таққослайди. Алохида одамлар, ижтимоий гуруҳлар ва бутун жамият онгидаги “дунё манзарасини” сиёсий афсоналарни онгга жойлаш йўли билан ўзгартириш мумкин. Афсоналар психологик урушнинг марказий, ўзак бўғинларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қадимги грек афсоналаридан тортиб, замонавий сиёсий афсоналаргача, ҳаммаси одамларни бошқариш ва назорат қилиш осон бўлиши учун уларнинг онгига таъсир қилиб, ўзгартиришга йўналтирилади.
Муаммо яратиш. Хеч қандай ташвиқот одамларни қандай ўйлаш кераклигига мажбур қилолмайди, лекин оммавий ахборот воситаларининг ёппа ташвиқот кампаниялари “нима хақида ўйлаш кераклигини” тавсия қилиши, аудиторияга муҳокама учун “тўғри” кун тартибини тиқиштириши мумкин. Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ўйлаш учун, муҳокама учун мавзу бўладиган муаммо яратишади. Воқеа ходисанинг ўзи билан уни оммавий ахборот воситалирида қандай ёритилиши бири-биридан кескин фарқ қилади. Оммавий ахборот воситалари ниманидир “пайқамаслиги” ёки аксинча нимагадир ўта муҳим аҳамият бағишлашлари мумкин. Аниқ дозада ёритилган ҳар қандай маълумот объектнинг мақомини кўтариши ёки уни пасайтириши, пашшадан фил ёки аксинча филдан пашша ясаши мумкин. СПИД, парранда гриппи, зико каби эпидемиялар хақидаги хабарлар керак пайтда аниқ миқдорда ва тиғизликда пайдо бўлади ва шундай тартибда кун тартибидан олинади. Хақиқий мақсад эса одамларни эътибор бериш лозим бўлган муаммолардан чалғитиш ҳисобланади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish