Модем тушунчаси ва унинг вазифаси. Модем модулятор-демодулятор сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади. Ушбу қурилманинг асосий вазифаси компьютердан олинган рақамли сигнални узатиш учун аналог шаклига айлантириш ва қабул қилинган сигнални аналог шаклдан рақамли шаклга қайтариш ҳамда алоқа каналлари бўйлаб узатишдан иборат. Модем сигнални (ахборот) телекоммуникация каналлар бўйлаб узатишни таъминлайди. Модем ёрдамида интернетда оддий аналог телефон тармоғи орқали боғланиш мумкин. Бундай модемларнинг назарий жихатдан энг юқори фойдаланиш тезлиги 56 Кб/сек. ни ташкил этади.
Модем ички ва ташқи турларга бўлинади ва ҳар иккаласи ҳам интернетга ёки телекоммуникация тармоқларига уланиш учун хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасидаги Интернет тармоғининг ривожланиши. Республикамизда миллий Интернет-сегментини ривожлантириш бўйича ишлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури”га асосан амалга оширилмоқда.
Республика телекоммуникация тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари учун Интернет хизматларидан фойдаланиш борган-сари енгил бўлиб бормоқда. Ҳозирги вақтда республикамизда Интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 7,3 млн. кишидан ортди, шундан 3,5 млн. киши, яъни 1000та фуқародан 111таси алоқа линиялари орқали Интернетга шахсий компьютерлари орқали уланади. Мобиль Интернет фойдаланувчиларининг сони эса ҳозирги кунда 3,8 млн. кишини ташкил этади.
Республикамизда АКТни ривожлантиришга бўлган катта эътибор туфайли Интернет тармоғида миллий ресурслар сони йилдан йилга ортмоқдан. Ҳозирги кунда республикада .UZ домен зонасида иккинчи даражали домен номларини рўйхатга олиш бўйича 7 та регистраторлар фаолият кўрсатади: Tomas, Billur.com, Arsenal-D, Sarkor Telecom, ВСС, TV-Inform ва Simus.
Миллий ахборот ресурсларини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарорлари ва чора-тадбирлар режасини амалга ошириш натижасида .UZ Миллий домен зонасидаги домен номларининг сони йилдан-йилга ортмоқда. Жумладан, 01.01.2011й. ҳолатига .UZ Миллий домен зонасидаги домен номларининг сони 11088 тани ташкил этди, йил бошига нисбатан бўлган ўсиш 16%ни ташкил этди.
Мaълумoтлaрни узaтиш, жумлaдaн, Интернет тaрмoғигa улaш хизмaтлaрни тaқдим этувчи хўжaлик юритувчи субъектлaрнинг сoни бугунги кунда 982тани тaшкил этади, жaмoa фoйдaлaниш пунктлaрининг умумий сoни эса 1025тагa етди.
Провайдер ва операторларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳрида жойлашганлигига қарамай, республикамизнинг бошқа ҳудудлари, айниқса Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам провайдер ва операторлар сонининг барқарор ўсиши кузатилмоқда.
Интернет тармоғи вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари. Интернет тармоғиниг вазифаси интернет тармоғи абонетларига веб-ҳужжатларни ўқиш, электрон почта, файл узатиш ва қабул қилиш, мулоқотда бўлиш, тармоқда ҳужжатларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматини кўрсатиш. Интернет тармоғидан ахборотларни алмашиш, масофавий таълим олиш, конференциялар ўтказиш, веб-сайтларни ташкил этиш, электрон почтани жорий қилиш, мулоқот ўрнатиш ва шу каби мақсадларида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |