Тўртинчи босқич: МКМ - ўқитиш дастурларини тузиш.
Модулли - ўқитиш дастурлари жадвал кўринишида тузилади. Уларни тузиш учун асос бўлиб, «Модулли блок – ўргатувчи модул» маълумот жадвали хизмат қилади. Ушбу дастур мазкур ихтисослик доирасида бажариладиган барча модулли блокларни ва уларга тегишли ўргатувчи модулларни ўз ичига олади. Ушбу модулли ўқитиш дастурининг афзалликлари - ўзгарувчанлик ва мосланувчанлик бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятга эгадир.
Мазкур дастурлар, кенг ихтисосли касблар учун ҳам ва алоҳида ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш учун ҳам тузилиши мумкин. Биринчи ҳолда дастурлар муайян ихтисосликка тегишли барча ўргатувчи модулларни ўз ичига олади. Иккинчи ҳолда эса фақат муайян фаолиятга тегишли модулли блок ва ўргатувчи модуллардан ташкил топади. Баъзи вазиятларда дастур фақат битта модулли блокдан тузилиши мумкин. Модулли ўқитиш дастури касбий фаолиятнинг турли соҳаларига тегишли модулли блоклардан иборат бўлиши мумкин, бу эса хизмат кўрсатиш соҳаси унча катта бўлмаган корхоналари учун муҳим аҳамият касб этади.
Шундай қилиб, модулли ўқитиш дастурларни муайян вазият учун маълум иш ўрини учун зарур бўлган модулли блок ва ўргатувчи модуллардан тузиш мумкин. Ушбу дастурни бу афзаллиги ўргатувчи модуллар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида қўллаш имкониятини яратади.
Модулли ўқитиш дастурлар янги модулли блоклар ва ўргатувчи модуллар билан тўлдирилиши мумкин, бу эса янги технологияларни ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга бўлади. Мазкур дастур, ўзгарувчан (ҳаракатчан) ўқув дастурий ҳужжат бўлиб, технологиялар, жиҳозлар, асбоблар ва материаллар такомиллашгани билан уни янгилашга имконият мавжуд бўлади.
Модулли ўқитиш дастурини амалга ошириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Ўқитиш индивидуал модулли дастур, мустақил, қадамба-қадам ўзлаштириш шаклида амалга оширилганда. Бунда ҳар бир таҳсил олувчи ўргатувчи модул билан таъминланади, назарий билим ва амалий малакаларга эга бўлиш учун шарт-шароитлар яратилади.
Билимлар ва малакалар шаклланишини қадамба-қадам назорат қилиш. Ўргатувчи модуллар ҳар бир эгалланган малака учун алоҳида тузилади ва шунинг учун билим ва малакаларни шаклланганлиги ҳар бир малака бўйича узлуксиз назорат асосида амалга оширилади, бунда назорат топшириқлари, саволлар ва тестлардан фойдаланилади.
Ўргатувчи модуллар асосида ўқитишда, педагогнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: мувофиқлаштирувчи, маслаҳатчи, назоратчи.
Модулли ўқитиш дастурлар, ўқувчининг индивидуал эҳтиёжларига осонлик билан мослашади ва эркин вақт омилига эга бўлади, чунки бу ерда индивидуаллаштирилган ўқитиш жараёни устунлик қилади. Модулли ўқитиш дастурини ўзлаштириш учун зарурий вақт таҳсил олувчининг табиий қобилиятларига боғлиқ бўлади.
Тизимли фаолият ёндашуви асосидаги модулли ўқитиш технологияси ўқув материалини индивидуал ва мустақил ўзлаштиришга тўла имконият яратилиши туфайли ихтисосликка самарали ўргатишни таъминлайди.
МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШ
Масофавий ўқитишнинг долзарблиги
Илмий техник тараққиётнинг хусусиятлари мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш ва узлуксиз, ижодий билимларни эгаллашни талаб қилади. Бундай таълим хизматларини кўрсатиш истиқболли, замонавий ўқув тизимлари учун қуйиладиган талаблардан биридир. ЮНЕСКО «Таълимни ахборотлаш институти» мутахассисларининг фикрича, таълим жараёнини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири дунё аҳолисига ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда, масофавий ўқитиш ва мустақил ўқиш имкониятларидан кенг фойдаланиш таъминотини яратишдир.
Масофавий ўқитиш – бу масофадан туриб ўқитиш, қайсики ўқув машғулотларининг барчаси ёки кўп қисми телекоммуникацион ва замонавий ахборотлаштириш технологиялар асосида олиб борилади.
Масофавий ўқитиш, айниқса:
ўқитишнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган, бу жараён имкониятларининг чэгараланганлиги туфайли ўқиш ва ишлашни биргаликда амалга ошира олмайдиганлар учун;
турғун шароитда ўқиш имкониятларига эга бўлмаган, имкониятлари тиббий шарт- шароитлар туфайли чэгараланганлар учун;
ўқитувчилар ва бошқа соҳа мутахассисларининг қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда;
чет эл ўқув муассасаларида таълим олишни истайдиганлар учун;
иккинчи мутахассисликни эгаллашни истайдиганлар учун жуда долзарб бўлиши мумкин.
Истиқболли замонавий ўқитиш тизимлари ҳар бир шахснинг ўзи истаган таълим олиш ҳуқуқидан фойдалана олиш имкониятини бериши керак. Масофавий ўқитиш айнан шундай ўқитиш шакли бўла олади.
Ўқитишнинг бу тизими бошланғич ривожланиш босқичидадир.
АҚШ да 1 млнга яқин одам масофавий ўқитиш тизимида ўқимокда. Бу тизимда телевидение имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда.
Испанияда масофавий ўқитиш Миллий университети фаолият кўрсатмқкда. Бу ерда сиртқи олий таълим олиш ҳамда уқитувчиларнинг малакасини ошириш мумкин.
Франциядаги масофавий ўқитиш Миллий Маркази 120 давлатдаги 35 000 истеъмолчини қамраб олган.
Германияда очиқ университет очилган бўлиб, бу ерда сиртқи таълим олиш ҳамда малака ошириш мумкин.
Масофавий ўқитиш технологияси бўйича барча топшириқлар масофадан туриб бажарилади, имтиҳонлар эса олий ўқув юртида топширилади.
Масофавий ўқитиш Япония, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Ироқ, Корея, Финляндия, Австралия ва Россияда ривожланмоқда.
Масофавий ўқитиш факат миллий таълим тизимлардагина ривожланиб қолмай, балки, алоҳида тижорат компанияларида ҳам ривожланмоқда, масалан IBM, General Motors, Ford ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |