1. Фаолиятлик ёндошуви принципи: Бу принцип, модуллар мутахассиснинг фаолият мазмунига мувофиқ шаклланишини англатади.
Бу принципга кўра модуллар фан бўйича фаолият ёндашуви ёки тизимли фаолият ёндашуви асосида тузилиши мумкин. Модулли ўқитиш технологиясида фан бўйича фаолият ёндашувида, модулларни ўқув режаси ва дастурлар таҳлили натижасида тузишни тақозо этади. Тизимли фаолият ёндашувида, модуллар блоки, мутахассиснинг касбий фаолият таҳлили асосида шакллантирилади.
2. Тенглик, тенг ҳуқуқлик принципи. Бу принцип, педагог ва ўқувчининг ўзаро муносабати субъект - субъект характерлигини белгилайди.
Бу эса, модулли ўқитиш технологиясини, шахсга йўналтирилган технологиялар тоифасига тааллуқлилигини кўрсатади. Яъни модулли ўқитиш технологияси, шахснинг индивидуал психологик хусусиятларига мослашган бўлади.
3. Тизимли квантлаш принципи. Бу принцип ахборотни лўнда қилиб бериш ёндошуви, муҳандислик билимлар концепцияси, дидактик бирликларни йириклаш назарияларининг талабларига асосланади.
Шулар билан бир қаторда, бу принцип қуйидаги психологик-педагогик қонуниятларни ҳисобга олишни тақозо этади:
катта ҳажмдаги ўқув материали, қийинчилик билан ва хоҳишсиз (исталмасдан) эсланади;
маълум тизимда қисқартирилган ҳолда берилган ўқув материали, осонроқ ўзлаштирилади;
ўқув материалидаги, таянч қисмларнинг ажратилиб кўрсатилиши, эслаб қолиш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бир қаторда ўқув материалининг асосини илмийлик ва фундаменталлик ташкил этиш лозим.
Тизимли квантлаш принципи, модулдаги ўқув ахборотининг тегишли тузилмасини яратиш билан амалга оширилади.
Модул умумий кўринишда қуйидаги элементлардан иборат бўлиши мумкин:
тарихий - бу муаммо, теорема, масала, тушунчаларни тарихига тегишли қисқача маълумот бериш;
муаммоли - бу муаммони шакллантириш;
тизимли - бу модул таркибининг тизимли намоён этиш;
фаоллаштириш - бу янги ўқув материалини ўзлаштириш учун зарур бўлган таянч иборалар ва ҳаракат усулларини ажратиб кўрсатиш;
назарий - бу асосий ўқув материали бўлиб, унда - дидактик мақсадлар, муаммони ифодалаш, гипотеза (фараз)ни асослаш, муаммони ечиш йўллари очиб кўрсатилади;
тажрибавий - бу тажрибавий материални (ўқув тажрибаси, ишни ва бошқаларни) баён этиш;
умумлаштириш - бу муаммо ечимининг тасвири ва модул мазмунини умумлаштириш;
қўлланиш - бу ҳаракатларнинг янги усулларини ва ўрганилган материални амалиётда кўллаш бўйича масалалар тизимини ишлаб чиқиш;
хатоликлар - ўқувчининг модул мазмунини ўрганишдаги ўзлаштиришда кузатиладиган бир турдаги хатоликларини очиб ташлаш, уларнинг сабабини аниқлаш ва тузатиш йўлларини кўрсатиш;
туташиш - ўтилган модулни бошқа модуллар билан шу жумладан турдош ўқув фанлар билан боғлиқлигини намоён этиш;
чуқурлаштириш - иқтидорли ўқувчилар учун юқори мураккабли ўқув материалини такдим этиш;
тест-синовлаш - модул мазмунини ўқувчилар томонидан ўзлаштириш даражасини тестлар ёрдамида назорат қилиш ва баҳолаш.
Ўқув материалининг ўзлаштирилишига машғулотлар пайтида модулнинг амалий аҳамияти қай даражада очиб кўрсатилганлиги, модул мазмунини бошқа модуллар билан боғлиқлиги, шу модулни ўрганишдаги ўқувчиларнинг бир хил хатоликлари таҳлили муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |