- “Замонавий меҳнат иқтисодиёти” фанининг мақсади – илмий-амалий, назарий-методологик асосларга таяниб, инновацион бозор иқтисодиёти шароитида янги ижтимоий-меҳнат муносабатларини шакллантириш жараёнида ҳар бир ходим ва умуман жамиятнинг меҳнат салоҳиятини оширишни ва ундан оқилона фойдаланишни тадқиқ этишдир.
- Меҳнат иқтисодиётининг ҳозирги инновацион ривожланиш шароитларидаги долзарб вазифалари ҳам ана шу мақсаддан келиб чиқади. Бу вазифалар қуйидагилардан иборатдир:
- Инновацион ривожланиш даврида меҳнат соҳасидаги иқтисодий жараёнларнинг моҳияти ва механизмларини аниқлаш. Бу инсон ва жамият ҳаётида меҳнатнинг ролига тааллуқли иқтисодий назарияларнинг методологик қоидалари, шунингдек шароитларида ижтимоий-меҳнат муносабатларининг рақамлаштириш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда тадқиқ этилишини тақозо қилади.
- Ижтимоий-меҳнат муносабатларининг ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётдаги инновацион иқтисодий муносабатлар ва жараёнлар билан ўзаро боғлиқлигига аниқлик киритиш.
- Янги даврда меҳнат ресурсларининг қиймати, шунингдек уларини такрор ҳосил қилишнинг барча босқичларидаги меҳнат сарфларини шакллантириш масалаларини ўрганиш.
- Халқаро меҳнат тақсимотиининг тобора жадаллашаётганли меҳнат ресурсларининг ташқи мобиллиги муаммоларини инновацион усулларда илмий тадқиқ этиш заруратини кучайтиради. Шунинг учун ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишни янада такомиллаштириш, ушбу жараённинг мамлакат иқтисодиётига таъсири, меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари “Замонавий меҳнат иқтисодиёти” фани марказида бўлади.
- “Меҳнат иқтисодиёти” ҳам жамиятнинг инновацияга асосланган меҳнат салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, миллий иқтисодиёт самарадорлигини ошириш, аҳоли моддий фаровонлигини таъминлашнинг глобаллашув шароитларидаги муаммоларини “рақамли иқтисодиёт” усулида тадқиқ этиш ва уларни ҳал этишнинг оқилона концепцияларини тақдим этади.
Меҳнатнинг функциялари
Неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг ўзгариши
Жамиятда ҳаёт кечириш ва ривожланиши учун моддий жиҳатдан ўзгариши
Инсоннинг янги талаблар асосида ривожланиш шарти
Янги даврда ходимнинг янгича шаклланиш шакли
Ишлаб чиқариш ресурслари
Табиий ресурслар
Моддий ресурслар
Меҳнат ресурслари
Молия ресурслари
Ахборот ресурслари
Технология ресурслари
Жамият, иқтисодиёт ва меҳнат ривожланиши тўғрисида илмий таълимот
Методология (услублар жамланмаси)
Илмий билиш услублари
Объектив амаллар услублари
Меҳнат соҳасидаги сиёсатни ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш:
прогнозлар
дастурлар
воситалар
Do'stlaringiz bilan baham: |