Электрон магазинлар. Бу одатда Интернетда жойлаштирилган сайт бўлиб, сайтда махсулотлар католги, харидорларнинг харид қилган махсулотлари “тупланадиган” виртуал “корзина”си ва шунингдек тўлов воситаси – Интернет ёки телефон орқали кредит карточкани номерини тақдим этиш. Махсулот харидорга почта орқали жўнатилади, агар харид қилинган махсулот дастурий таъминот ёки шунга ўхша бошқа электрон шаклдаги махсулот бўлса, бу махсулотлар электрон почта ёки шу веб сахифа орқали юборилади.
Ахборотни сотиш. Ахборот тижорати ҳозирги кунда тез ривожланиб бораётган электрон тижорат шаклларига киради. Ахборот тижоратида “on line” режимда хар хил маълумотлар базасига обунани амалга ошириш мумкин.
Дастурий таъминотларни арендаси. Бу турдаги электрон тижоратда дастурий комплекслардан фойдаланиш учун хақ тўланади. Тўлов қиймати кичик бўлгани учун “микротўлов” хизмати хам деб юритилади. Электрон тижоратнинг бу шаклини ривожланиши Java технологиясини кенг тарқаши билан боғлиқ. Java технологиясидан фойдаланиб тармоқ орқали дастурий таъминотларни веб-сервердан олиш мумкин.
Электрон маркетинг – маркетинг фаолиятини интернет, ахборот технологиялари ва телекоммуникацион тизимлар орқали амалга оширилишидир.
Электрон маркетинг кенг маънода – интернет маркетинг, wеб маркетинг, online маркетинг ёки digital маркетинг, деб ҳам аталади. Бу замонавий электрон маркетингнинг самарали воситаларидан бири саналган ижтимоий медиа маркетинг билан боғлиқдир.
Ижтимоий медиа маркетинг (Social Media Marketing) – маркетинг фаолиятини ижтимоий тармоқлар, мавзули блок ҳамда фото ва видео порталлар ёрдамида амалга оширилишидир.
Ижтимоий медиада маркетингли коммуникацияларнинг асосий 4 йўналишини ажратиш мумкин:
ижтимоий тармоқлар мониторинги
ижтимоий тармоқлар олдинга силжиши
ижтимоий тармоқларда мавқе қозонишни бошқариш
ижтимоий тармоқларда мижозларнинг қўллаб-қувватланиши
Медиа интернет рекламасида ҳатто “баннерли кўрлик” ибораси бор: бунда одам wеб саҳифага киради-ю, унинг мияси шу саҳифанинг баъзи бир майдончаларини қабул қилишга қаршилик қилади, чунки wеб саҳифанинг айни шу жойларида, одатда, баннерлар (рекламалар) жойлашади. Натижада буларнинг ҳаммаси рекламанинг самарадорлигида акс этади.
Компанияларнинг ижтимоий медиа маркетингдан фойдаланиши маҳаллий ва ички бозордан жаҳон бозорига бир вақтнинг ўзида чиқиши ва чексиз имкониятларнинг кенгайиб боришини вужудга келтиради
Do'stlaringiz bilan baham: |