Zahiriddin muhammad bobur nomidagi andijon davlat universiteti tabiiy fanlar fakulteti


Таълим дастурларининг тадбиқ этилиши



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/147
Sana22.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#109836
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   147
Bog'liq
ekologiyasi fanidan oquv-uslubiy qollanma

 
7.2. Таълим дастурларининг тадбиқ этилиши 
5630100-Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (фан ва таълим) таълим йўналиши бўйича 
бакалаврларни тайёрлаш таълим дастури ривожлантирувчи ўқитиш, ахборот технологиялари ва ўқитишнинг 
замонавий техник воситаларидан фойдаланилган ҳолда тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича аккредитация 
қилинган олий таълим муассасаларида амалга оширилиши керак. 
Талабалар хорижий тилларни ўзлаштириши, хорижий тилларни ўқитувчилар ўқитиши ҳамда бунинг 
учун зарур бўлган шароитлар яратилиши бакалаврларни тайёрлашда бош вазифа бўлиши керак. 
Малакавий амалиётлар замонавий корхоналарда, ташкилотларда ва ИТИларда ўтказилади, улар 
талабаларни амалиёт дастурларида кўзда тутилган иш жойлари билан таъминлашлари керак. 
Ўқиш даврида талаба камида иккита Давлат аттестацияларини (гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий 
ва чет тили фанларидан) топширади ва битирув малакавий ишини ҳимоя қилади. Давлат аттестацияси мос 
интеграллашган курслар бўйича ўқув жараёни тугаллангандан кейин топширилади. 
7.3. Малакавий амалиётларни ташкил этиш талаблари 
Амалиётлар бакалавриат асосий таълим дастурининг мажбурий бўлаги ҳисобланади. Амалиётлар 
ўқув ёки ўқув-ишлаб чиқариш машғулотлари кўринишида бўлиб, талабаларнинг касбий-амалий 
тайёргарланганлигига бевосита йўналтирилган бўлади. Бакалаврлар тайёрлашнинг таълим дастури – ўқув-
танишув, ишлаб чиқариш ва технологик-конструкторлик амалиётларини ўз ичига олади. 
Ўқишнинг биринчи йилида ўқув-танишув амалиёти ўтказилади, мақсад – ўқиётганларни олий 
таълим муассасаси, ЎзР ФАнинг илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа давлат ва нодавлат илмий 
муассасалари лабораторияларининг мавзулари ва уларда илмий-тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда 
талабаларни мос йўналишдаги муассасаларга ишга жойлаштириш имкониятлари билан таништирилади. 
Амалиёт натижаси ва ҳисоботи баҳолаш меъзонлари асосида баҳоланади. 


Ўқув танишув амалиёти табиатдан фойдаланишда ресурс тежамкор зарарсиз технологиялардан 
фойдаланиш ва атроф муҳитга таъсирни баҳолаш ишларининг турларини; ишлаб чиқариш кўникмаларини 
эгаллашга мўлжалланган. 
Амалиётни ўтказиш муддатлари ўқув режаси билан аниқланади. Амалиёт тугагандан сўнг талабалар 
бажарилган иш ҳақида амалиёт ўқитувчилари-раҳбарлари ва қабул қилувчи ташкилот вакилларидан таркиб 
топган комиссия олдида ҳисобот беришади. Баҳолаш шакли ўқув режасида белгиланади. 
Ишлаб чиқариш амалиёти талабаларни Малакавий ўқув амалиётлари ботаника, зоология, кимё, 
геология, гидрология, тупроқшунослик ва деҳқончилик ва атроф муҳитга бўладиган таъсирни бахолаш 
фанлари бўйича ўтказилади. 
Талабанинг илмий-тадқиқот иши амалиётнинг бир бўлагини ташкил қилиши мумкин. Илмий-
тадқиқот иши битирувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади. 
У битирувчини 8 семестрда кафедранинг илмий ишида албатта иштирок этишини, курс ишларини касбий 
(махсус) циклнинг базавий фанлари мавзуси бўйича бажарилиши ва ҳимоя қилинишини, талабаларнинг 
талабалар илмий жамияти йўналиши бўйича илмий ишда иштирок этишини ва битирув малакавий ишни 
кафедранинг илмий мавзуси бўйича бажарилишини назарда тутади. 
Талабалар илмий-тадқиқот ишининг ташкил қилиниши қуйидагилар билан таъминланиши керак: 
- курс ишларининг ҳар йили янгиланадиган мавзулари ҳақида ўқиётганларни ўз вақтида хабардор 
қилиш; 
- чиқарувчи факультет (кафедра)нинг илмий мавзуси бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариши 
учун лабораторияларда ўқиётганларни иш жойи билан таъминлаш; 
- олий таълим муассасасининг ахборот ресурс марказида мустақил илмий-тадқиқот ишни олиб 
бориш имкониятини тақдим этиш; 
- талабалар илмий жамиятининг конференцияларини ташкил қилиш; 
- талабалар илмий конференцияси ғолибларига мамлакатнинг бошқа олий ўқув юртларига 
маърузалар билан чиқиш имкониятларини тақдим этиш. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish