Конгруэнт ва инконгруэнт суюқланадиган системалар Системани ташкил этган моддалар бир-бири билан реакцияга киришиб кимёвий бирикма ҳосил қиладиган бўлса, (масалан: Вi–Tе) унда ҳолат диаграммаси мураккаблашади. Яъни, икки компонент қаттиқ холда кимёвий бирикма хосил қилса ва хосил бўлган бирикма барқарор бўлиб, ўзининг суюқланиш ҳароратидан юқорида ҳам мавжуд бўла олса ҳамда бирикма таркиби ўзгармай суюқланса – бундай бирикмалар конгруэнт бирикмалар дейилади. - Кимёвий бирикма ҳосил бўлиши кузатиладиган эриш диаграммаси
- Диаграммадан кўриниб турибдики, ликвидус чизиғи максимумдан (К нуқтада) ўтади. Бу максимум К – нуқта конгруэнт нуқта дейилади. Хосил бўлган янги кимёвий бирикма шартли равишда – АВ деб белгиланади.
- Конгруэнт нуқтада АВ бирикма – худди шу таркибдаги бирикманинг суюқ аралашмаси билан мувозанатда туради.
- Агар система таркиби тоза А модда ва кимёвий бирикма (АВ) оралиғида бўлса, эвтектик ҳарорат ТЕ да суюқланма А ва АВ кристаллари билан мувозанатда бўлади;
- -система таркиби кимёвий бирикма АВ ва В компонент оралиғида бўлса, Т2 эвтектик ҳароратида у Е2 таркибли суюқланма АВ ва В кристаллари билан мувозанатда бўлади.
- Шундай қилиб, мазкур диаграмма - эвтектикали система диаграммасининг иккитасидан иборат деб қараш мумкин.
- Демак, агар иккита металл ўзаро бирикиб битта кимёвий бирикма хосил қилса, ҳолат диаграммасида 1та максимум ва 2 та эвтектик нуқта кузатилади.
-
- Агар икки металдан бирортаси ўзгарувчан валентликка эга бўлса, унда улар ўзаро бирикиб иккита кимёвий бирикма хосил қилади.
- У ҳолда суюқланиш диаграммасида – 2 та max ва 3 та эвтектика кузатилади.
- Масалан: Сu – Mg системасини кўриб чиқиш мумкин.
- Cu2Mg – турғун бирикма; CuMg – беқарор бирикма.(бундай бирикмалар “таркибнинг доимийлик қонуни”га бўйсунмайди).
-
- Инконгруэнт суюқланадиган кимёвий бирикма ҳосил қилувчи системанинг ҳолат диаграммаси
- Агар хосил бўлган бирикма беқарор бўлиб, суюқланиш ҳароратига (Тс) етмасдан ажралиб кетса, яъни инконгруэнт бирикма хосил бўлса, ликвидус чизиғида бурилиш юз беради. Бурилиш нуқта – К хосил бўлган бирикма таркибига мос келмайди.
- Инконгруэнт суюқланадиган кимёвий бирикма АВ - фақат ТС ҳароратдан пастдагина мавжуд бўла олади. Шунинг учун ҳарорат бироз орттирилса қаттиқ бирикма парчаланиб 2 фаза ҳосил қилади. Булар: В компонент кристаллари ва у таркибли суюқланма (С нуқта).
- . Inkongruent birikma hosil qiluvchi sistemaning holat diagrammasi
- М таркибли суюқланма совутилганда а0 нуқтада (ликвидус чизиғида жойлашган) В модда кристаллари ажралиб чиқа бошлайди. F3-21.
- ТС ҳароратда, b0 нуқтада АВ бирикманинг кристаллари пайдо бўла бошлайди (таркиби у2 га тўғри келади). Бундай ҳолатда системада 3 фаза мувозанатда бўлади: суюқланма, В ва АВ моддаларнинг кристаллари ва бунда системанинг эркинлик даражаси F3-30 га тенг бўлади. Бу эса ҳароратни (ТС), суюқланма ва кимёвий бирикма таркибларининг ўзгармаслигини билдиради.
- Суюқланма таркиби ўзгармаслиги учун АВ модда кристалланиши билан бир вақтда В кристаллари эриб эритмага ўтади. С нуқта – перитектика деб ҳам аталади. (Мос равишда ТС – перитектик ҳарорат, суюқланма-перитектик суюқланма ҳам дейилади). Бу ҳолат эвтектикали системага ўхшашлиги бўлгани билан (бу ерда ҳам мувозанатда 3 фаза- суюқланма ва икки қаттиқ фаза) кескин фарқ мавжуд. Эвтектик нуқтада бир вақда икки фаза кристалланса (чўкма ҳосил қилса), перитектик нуқтада бир қаттиқ фаза чўкма ҳосил қилса, иккинчиси эриб, эритмага (суюқланмага) ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |