ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси


ваколатларини алоҳида-алоҳида ажратиб қўйиш



Download 359,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/35
Sana24.06.2022
Hajmi359,09 Kb.
#699514
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
ЎзА - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2017

ваколатларини алоҳида-алоҳида ажратиб қўйиш 
билан боғлиқ.
Кейинги пайтда юртимизда халқ депутатлари Кенгашларининг роли, халқ ноибларининг
ваколатлари тубдан оширилди. Сиёсий партияларнинг маҳаллий ҳокимият идораларини
шакллантириш борасидаги ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилди, депутатлик назорати эса
мустаҳкамланди. Бироқ, очиқ тан олишимиз лозим, ҳокимларнинг ҳам маҳаллий Кенгашларга, ҳам
ижро ҳокимиятига раҳбарлик қилиши демократик принципларга мос келади, деб бўлмайди.
Ҳаммага маълум, ҳокимлар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва
долзарб масалалари юзасидан маҳаллий Кенгашларга ҳисоботлар тақдим этади. Кенгашлар эса
ўз ўрнида тегишли қарорлар қабул қилади. Энди, айтинглар, ҳисоботини ўзи раҳбарлик қилиб
келаётган маҳаллий Кенгашга тақдим қилиши ва тасдиқлатиши, ўзининг фаолиятига ўзи баҳо
бериши тўғрими?
Бу тизим ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар вазифаларини самарали бажаришига салбий таъсир
этаётганини замоннинг ўзи кўрсатмоқда. Биз келгусида бу масала бўйича қонунга асосланган тўғри
ечим топамиз.
Ҳокимларнинг ҳудудларни ривожлантириш, маҳаллий бюджетни ижро этиш, коммунал
муаммоларни ҳал қилиш каби долзарб фаолияти устидан халқимиз ўз вакиллари орқали тегишли
назоратни амалга оширишига имконият яратиб бериш бизнинг энг муҳим вазифамиз бўлиб
қолиши зарур.
Бугунги шароитда айнан очиқлик ва ҳисоб бериш масъулияти давлат аппаратини самарали
шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Яқин келажакда
 барча давлат харидларини амалга ошириш ва давлат мулкини сотиш
учун
Интернет тармоғида ягона майдон ташкил этиш лозим. Бу бюджет харажатларини қисқартириш,
давлат мулкини самарали бошқариш ва катта молиявий маблағларни иқтисод қилиш имконини
беради.
Муҳтарам юртдошлар!
Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида
амалга ошираётган ислоҳотларимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли
беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ҳозирги кунда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд, 29 та халқаро
ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг филиал ва ваколатхоналари фаолият юритмоқда. 2017
йилда “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши каби нодавлат нотижорат ташкилотлари
фаолиятини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида фармон ва
қарорлар қабул қилинди. Аммо ана шундай муҳим саъй-ҳаракатларга қарамасдан, аҳолининг


09.01.2019
ЎзА - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017?ELEMENT_CODE=zbekiston-respublikas… 17/37
муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни аниқ ҳал этиш, айниқса, ижтимоий шароити оғир
аёлларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг
олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш масалаларида бу ташкилотларнинг иштироки етарли
даражада сезилмаяпти. Улар фақат номига йиғилишлар ўтказиш билан машғул бўлиб қолмоқда.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари бугун айтилган танқидий гаплардан хулоса чиқариб, ўз
фаолиятида бурилиш ясайди, деб ишонамиз. Ушбу ижтимоий тузилмалар билан амалий
мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида

Download 359,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish