Юсуф Хос Хожиб асарларининг тарбиявий ахамияти. Режа



Download 33,48 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi33,48 Kb.
#33760
1   2   3   4   5
Bog'liq
yusuf xos hojib

Омонлик тиласанг агар сен ўзинг,
Тилингдан чиқарма яро\сиз сўзинг.
+изил тил қилар қисқа ёшли сени,
Омонлик тиласанг авайла уни.

Сўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин,
Тилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин.
Зеҳн кўрки сўздир, бу тил кўрки сўз,
Киши кўрки юздир, бу юз кўрни кўз.

каби ҳикматларга айланган фикрларидан билсак бўлади.


Инсоний муносабатларнинг энг олий мезони саналган ҳурмат ва эҳтиромни таркиб топтришнинг барча кўринишлари асарда ўз ифодасини топган. Юсуф Хос Ҳожиб жамият тақдирини ҳал этувчи энг улу\ мансабдорлардан тортиб, оила аъзоларигача бир-бирига бўлган муомала муносабат масалаларини ҳам ҳаётий масалалар воситасида ёритади. Катта ёшдагиларнинг кичикларга. Кичикларнинг улу\ларга, амалдор ва мансабдорларнинг ўз хизматчиларига, хизматчиларнинг ўз хўжаларига, турли ижтимоий гуруҳ аъзолари бир-бирларига, оилада оила аъзоларининг бир-бирларига муомила маданиятининг энг оддий кўринишларигача тасвирлаб, кишининг кўз олдида яққол намоён этади. Буни биз фарзанд тарбиясига, унинг ту\илганидан бошлаб хулқ-одоб қоидаларини билим ва ҳунарни ўргантиш, бунинг учун пок ва билимли муаллим –мураббий танлаш, фарзандларнинг ҳатти-ҳаракатини доимо назоратда сақлаш, каби масалаларнинг баён этилишидан ҳам билсак бўлади.
Олим улу\ ва кичиклар ўртасидаги хулқ-одоб қоидалари ҳақида гапирар экан, шу аснода камтарлик, саломлашиш одоби, талаблари, қоидаларини ҳам тавсия этади.
Айниқса, Юсуф Хос Ҳожибнинг амалдорлар ахлоқи ҳақидаги ўгитлари диққатга сазовор ва унинг бу фикрлари ҳозирги даврда ҳам қимматли саналади. Олимнинг беклар, ҳожиблар, вазирлар, саройбошилар, элчилар, лашкарбошлар,девон бошлар, хазинадорлар, саркотиблар каби кўплаб амалдорларнинг хатти-ҳаракатлари, иш юритишлари, хулқ- одоб ҳақидаги амалий ў\итлар ва йўл-йўриқлари ҳар бир амалдор учун дастур саналади. Масалан, ҳар бир амалдорнинг ўз ишининг устаси, илм-фанни эгаллаган, унинг турли соҳалар борасида фикр юрита оладиган. Сўзга чечан, зеҳнли, фаҳм-фаросатли, ҳиммати баланд, кўзи тўқ, очиқ қўл, саҳий, тадбирли, зукко, хушр, жиддий, қаноатли, жасур. Со\лом, самимий, садоқатли, ўзи сўзи устидан чиқадиган, андишали, шеър баҳсида иштирок этиб, ўзи ҳам шеърлар тўқий оладиган, турли тилларни била оладиган ва ўзи шу тилларда гаплаша оладиган, турли ёзувларни била оладиган ва ёза оладиган, нард, шатранж, чавгон ўйинларда ўйнай оладиган, мерганлик каби хислатларга эга бўлиши кераклигини таъкидлайди. Шунингдек хар бир инсоннинг камолга етишида тўсқинлик қиладиган ёмон иллатлар, нуқсон ва камчликлардан биринчи навбатда эл-юрт хизматида бўлган амалдорлар ҳам ҳоли бўлиши лозимлиги ўқтрилади: ишратпарастликка берилиш, кек, гина, адоват, низо, хусумат, фисқу-фасот, маиший бузуқлик, майпарастлик, кайфу сафога берилиш, мутакаббирлик, хиёнат, давлат кетидан қувиш, манфатпараслик, худбинлик, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқини топташ, таъмагирлик, ҳақорат кабилар шундай иллатлар эдики, бунинг натижасида давлатнинг ривожига путур етказиб, жамиятни маънавий қашшоқликка олиб боради, деб бундай ёмон иллатлардан тийилишни маслахат беради.

Download 33,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish