Асарнинг тузилиши ва сюжети - “+утад\у билиг” асари Шарқда панднома типидаги анъанавий китоб тузиш тартибига риоя қилган ҳолда тузилган. Аввал насрий муқаддима, сўнг 73 бобдан иборат китобнинг мундарижаси берилади. Дастлабки ўн бир фасли дебоча бўлиб, ҳамда наът ва +орхонни мадх этиш, таълиф мақсади, етти кавокиб ва ўн икки бурж, тилнинг аҳамияти, муаллифнинг ўзри, эзгулик ҳақида. Билим олишнинг аҳамияти, китобга ном берилиши, кексаликдан афсусланиш каби фасллардан иборатдир. Ўн иккинчи фаслдан бошлаб асосий воқеа баён этилади. Лекин асарда маълум бир сюжет йўқ. Асар тўрт қаҳрамон-Кунту\ди адолат рамзи, вазир Ойтулди-давлат ва бахт рамзи, вазирнинг ў\ли Ў\дулмуш- ақл рамзи сифатида, Ўз\урмуш-вазирнинг қариндоши қаноат тимсоли ўртасидаги мунозара асосида ҳаётий масалалар бир-бирига бо\ланган ҳолда баён этилиб, китобни ёзишдан ўз олдига қўйган мақсадга бўйсиндирилади.
“+утад\у билиг” Каюм Каримов таъкидлаганидек, “Адабий асар. Бадиий адабиётнинг типик наъмунаси. Лекин у эпопия ҳам эмас,тўли\и билан лирик рухда ҳам эмас. У ахлоқ ва одоб, таълим ва тарбия ҳамда маълум маънавий камолатнинг йўл-йўриқларини, усулларини, чора-тадбирларини мужассамлаштирган қомусдир... бу асар том маъноси билан дидактик руҳда ёзилган таълим-тарбия, одоб-ахлоқ ва хикмат дарслигидир”.
Кунту\ди номли Элиг адолат билан ҳукмронлик қилади, у халқпарвар ҳоқон, ўз давлатини ақл-заковат билимга таяниб идора этади ва донг таратади.
Ойтўлди ақли баркамол йигит. Элиг синовида ўзининг ақлий биркамоллигини намоён этиб, вазирлик лавозимини эгаллайди. У эл-юртни яшнатган бир пайтда хасталаниб, ўлими олдидан ў\лига панд-насиҳат беради. Ў\дулмуш отаси ўрнига Элигнинг хизматига киради ва ақли, заковати, билими, яхши хулқ-атвори билан Элигнинг, ҳам элу халқнинг эътиборини қозонади.
Давлат ишлари кўпайиб богани туфайли Кунту\ди Элиг Ў\дулмушдан унга ёрдам бера оладиган бирор киши борми, йўқми, деб сўрайди.Ў\дулмуш унга Ўз\урмиш деган ўта зукко, ақлли қариндоши борлиги аммо у тарки дунё қилганлигини айтади. Шунда Кунту\ди уни Ўз\ирмишни топиб келишни буюради. Аммо Ўз\ирмиш икки марта ҳам таклифни рад этади, фақат учинчи марта Элиг уни хизматга эмас, бундай одамни бир кўриб, у билан суҳбат қуриш орзусида эканлигини айтади. Шунда Ўз\ирмиш рози бўлади ва Элиг билан учрашади. Улар ўртасида маълум суҳбат ва зиёфатдан сўнг, Ўз\ирмиш яна ўз жойига қайтиб кетади.
Ў\дулмиш кексайиб қолгандан сўнг Ўз\ирмишнинг ҳузурига боради ва тарки дунё қилиш керакми, ёки давлат ишларини давом эттириш зарурлигини сўрайди. Ўз\ирмиш унга дунё ишлари билан маш\ул бўлишни маслаҳат беради, қайтариб юборади. Тез орада Ўз\ирмишо\ир дард билан беморланиб, оламдан ўтади.
Ана шу тўрт қаҳрамонниг суҳбатлари, муносабатлари асосида Юсуф Хос Ҳожиб ўз мақсад ва \ояларини баён этади.
Ойтўлдининг ў\ли Ух\урмиш билан Элигнинг сухбатида эса сарой амалдорлари: беклар, вазирлар, лашкар бошилар, ҳожиблар, элчилар,сар хотиб, хазинадор, дастурхончилар, шаробдорлар, бегларнинг ўз хизматкорларига муносабати қандай бўлиши кераклиги баён этилади.
Кўриниб турибдики, “+утад\у билиг”-даги бош \оя-инсонни ҳаётда бахт-саодатга элтувчи асосий қарашлари рамзий қаҳрамон: Кунту\ди-Элиг подшо, адолат тимсоли, Ойтулди-вазир давлат тимсоли, Ў\дулмиш-вазир ақл тимсоли, Ўз\ирмиш-вазир қариндоши. қаноат тимсолининг ҳаёт ва давлатни бошқариши жараёнидаги ҳатти-ҳаракатлари ва фикрлари орқали берилганки, булар инсон камолотининг муҳим мезонлари саналади.
Юсуф Хос Ҳожибнинг “+утад\у билиг” асарида етук инсонни камолга етказиш масалалари. Мазкур асарда инсоннинг жамият ва ҳаётда тутган ўрни, бурчи ва вазифалари ҳақидаги муаммолар ўзига хос бир тарзда баён этилади.
Мутафаккир китобнинг анъанавий бошланмасидан кейинроқ инсоннинг ҳақиқий бахти билимда эканлиги баён этади. Яна илм заковатнинг аҳамияти ҳақида қатор бобларда ҳам фикр юритиш билан бирга унга алоҳида боблар ҳам ба\ишланади. Лекин олим фақат илм-маърифатнинг аҳамиятини кўрсатибгина қолмайди, у билим ва заковатнинг амалдаги ўрнини ҳам ёритади.
У билимни буюк, ўқувни улу\ деб таърифлайди. Чунки заковатли инсон улу\ бўлади, билимли киши буюк бўлади, деб илмли кишиларни асл тоифадаги кишиларга қўшади. Олим эзгу ишларнинг барчаси илм туфайли амалга ошрилиши мумкинлигини айтади. Ўша даврда олим “Билим ҳатто осмон сари йўл очур” деб башорат қилади.
У дунёда одам пайдо бўлибдики, фақат билимли кишиларгина эзгу иш қилиб, адолатли сиёсат юргизиб келган, деб, инсон яратилгандаёк унга билим, ўқув-заковат берилганлиги, ана шу билим ва заковати туфайли кишилар разолатдан покланганлигини ўқтиради. Ҳатто хукмдорлар ҳам юртни, давлатни ақл, илм, заковат билан идора этса, эл-юрт фаровон бўлади, тўқ ва тинч хаёт кечиради, дейди. У куч ва қуролни ақл ва билимдан кейинги иккинчи ўринга қўяди.
Юсуф Хос Ҳожиб илмли, маърифатли кишиларни қадрлаш керак чунки улар машъал каби йўлни ёритиб, тў\ри йўл кўрсатади. Яхши-ёмонни фарқ этишни ўргатади, дейди.
Дунёда инсон билим ва заковат туфайли орзу-тилакларига, улу\ликка эришиши мумкинлигини айтади. Лекин шундай билим ва заковатнинг қадрига фақат худди ўзларига ўхшаган донолар ва заковатлилар етади. Жоҳил ва телбалар бундай хислатларга эга эмас, дейди. Чунки жамиятдаги барча хатолар билимсизлик. Нодонлик, жаҳолат туфайли содир бўлишидан у қай\уга тушади, хаётда нодон ва жоҳиллар кўпайиб кетганлигидан афсусланади.
У юртни идора этувчи ва халқни бошқарувчиларни икки тоифага бўлиб, биринчиси адолатли, сиёсатни юритувчи беклар ва иккинчиси доно олимлар дейди. Чунки сиёсатчилар юртни бошқарса, олимлар маърифий йўл-йўриқ кўрсатади.
Олим билимни зиёга, тенги йўқ жавоҳирга ўхшатиб, у инсонни юксалтиради, жаҳоннинг сир-асрорларини билиб олишга ёрдам беради, дейди. Инсоният нимага эришган бўлса, билим туфайли эришганлигини таъкидлайди. Аммо бу бойликни ҳеч ким ў\ирлай олмайди деб, билим ва заковатни муқаддас дўст, меҳрибон қариндош, кийим ва озуқа сифатида таърифлайди.
Лекин Юсуф Хос Ҳожиб илм-фанни эгаллашни тар\иб этибгина қолмайди, уни ҳаётга татбиқ этиш, амалда қўллай билишга ҳам даъват этади.
Юсуф Хос Ҳожиб инсонга “хизмат этмаган илмни денгиз тубидан фойдаланилмай ётган инжуга ўхшатади. Шунингдек, ер остида ётган олтинни ҳам қазиб олинса, беклар бошига тож бўлганидек, илмни ҳам фойдали нарсаларга сарф этишга даъват этади”.
Инсон билимсиз, нодон. жоҳил бўлса, ярамас ишлар қилиши. Аксинча билимли. Доно,зукко бўлса эзгу ишларни рўёбга чиқаришни таърифлаш билан кишиларни тинмай илм олишга ундайди.
Юсуф Хос Ҳожиб инсонга билим нечо\лик зарур бўлса, касб-ҳунар эгаллаш ҳам шунчалик муҳимлигини асарда алоҳида таъкидлайди. Шунга кўра у асарда турли тоифали кишилар борасида фикр юритар экан, ҳунармандлар ҳақида ҳам илиқ фикрлар баён этади.
Юсуф Хос Ҳожибнинг ўша даврда косиб-ҳунармандларнинг нақадар хайрихохлигини таъкидлаш ўз-ўзидан эмасди. Чунончи давлатнинг тинч-осойишталиги, чет давлатлардаги мавқеи, давлатнинг бойлиги ва халқнинг фаровонлиги ана шу тоифадаги кишиларга бо\лиқ эди. Зеро касб-ҳунар жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, моддий ва маданий тараққиётининг ўлчов бирлиги саналарди.
Юсуф Хос Ҳожиб жамиятда тараққиёти ва халқ фаровонлигида муҳим ўринга эга бўлган деҳқонлар чорвадорлар савдогарлар, табиблар, олимлар ҳақида ҳам мухим фикрлар баён этади ва ҳар бирининг жамиятга ўрнини кўрсатиб беради. Чунончи, деҳқонлар ва чорвадорлар ҳам ижтимоий, иқтисодий ҳаётда тутган ўрнини юқори баҳолади ва улар энг ҳалол, шарафли, муқаддас эканлигини таърифлайди.
Кўриниб турибдики. Олим жамиятнинг ривожланишига ҳисса қўшган ҳар бир касб-ҳунар эгасини улу\лайди ва уларни қадирлаш зарурлигини таъкидлайди.
Юсуф Хос Ҳожиб инсонни камолга етказишнинг яна бир ва энг муҳим томони уни ахлоқий камол топтриш деб қарайди.
Бу ахлоқий хулқ-одоб тамойиллари, талаб ва вазифалар бутун асар давомида қаҳрамонларнинг ўзаро мунозаралари асосида ифодаланади. Унда Элиг(хон), унинг хизматидаги барча табақа ва тоифа вакиллари, ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро муносабати, ахлоқий, муомаласи талаблари баён этилади. Турли касб эгаларига хос хислатлар, одатлар ёритилади.
У инсон ҳаёти қилган иши билан ё яхши ном қолдиради, ёки ёмон ном олади, дейди. Асарда олим барча эзгуликнинг боши тил деб қарайди. Асарнинг бир боби тил одоби, унинг фойда ва зарарларига ба\ишланади. Тил инсоннинг қадр-қимматини оширади ёки шу тил орқали инсон юз тубан ҳам кетиш мумкин, дейди. Киши икки нарса билан ҳаётда мангу қолади: бири хушхулқлик булса, иккинчиси яхши сўз, дейди олим. Унинг тил ҳақида, сўз ҳақида айтган фикрларининг ҳар бири ҳикматли сўзга айланиб кетган. Кумуш ва олтин тугайди, аммо сўз муоммалага киритилса, олтин ва кумуш қозонилади, оз сўзлаш, лекин кўп тинглаш керак. Ҳеч ким кўп сўзлаб олим ёки доно бўлмаган, қизил тил қора бошнинг ёви, аввал ўйлаб кейин сўзлаш керак каби маъноларни унинг:
Do'stlaringiz bilan baham: |