2022 йил 26 февраль куни соат 11:00 да УрДУ маданият саройида УрДУ маъмурияти ва касаба уюшма бошланғич ташкилоти ўртасида тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2021 йилда бажарилишига бағишланган конференцияси бўлиб ўтади Кун тартиби: УрДУ маъмурияти билан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги Жамоа шартномасининг 2021 йилдаги бажарилиш ахволи.
Маърузачи: УрДУ ректори Б.Абдуллаев
Маърузачи: Касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Хамраев
Жамоа шартномаси бандларининг 2021 йилдаги бажарилиш якунлари юзасидан махсус комиссия Акт-далолатномасини тасдиқлаш.
Маърузачи: УрДУ иқтисод ишлари проректори А.Атажанов
УрДУ маъмурияти билан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимлар ва талабаларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасини таъминлаш ишлари бўйича 2022 йил учун тузилган келишувни тасдиқлаш.
2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасига 2022 йилда киритиладиган ўзгариш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.