Иккинчидан, тарафлар ўртасида тузилган 2012 йил 15 июндаги транспорт-экспедиция хизматини курсатиш шартномасининг 7.2.-бандига кўра, тарафлар ўртасида юзага келган низолар тарафларнинг узаро келишув йўли билан ҳал этилиши лозимлиги, шартноманинг 7.3.-бандида эса мавжуд низолар узаро келишув йули билан ҳал этилмаган тақдирда мавжуд низолар Тошкент вилояти хужалик суди оркали ҳал этилиши мумкинли ги белгиланган.
Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тугрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофик талабнома хужалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади. Талабнома буюртма ёки ким матли хат тарзила, телеграф, телетайп оркали, шу нингдек талабнома жунатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алока воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади.
Таъкидлаб ўтишимиз лозимки, мазкур иш бўйича юзага келган қарздорлик ва унинг тўлаш шартлари тугрисида даъвогар томонидан корхонамизга огох лантириш хати ëки талабнома такдим этилмаган. Шунингдек, мазкур низо тарафларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши шарти бўйича даъвогар томонидан бирорта арзирли чора кўрилмаган.
Суд иши хужжатларининг 5-бетидаги 15.08.2016 йилдаги 01-03-180-сонли даъвогар талабномасида гарчи ушбу талабномада <<Нур транс» МЧЖга қарздорликни тўлаш тўғрисида талаб куйилаётганлиги кўрсатилган
729
Саидали МУХТОРАЛИЕВ___________________________________________
бўлса-да, унинг буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, жўнатилганлиги ёхуд махсус тилхат олиш орқали топширилганлиги тўғрисида би рор-бир маълумот ёки далил йўқ. Мазкур ҳолат ҳам мав жуд даъвогар талабномасиниаслида бизнинг корхонага юборилмаганлигини ëки топширилмаганлигини тас диклайди.
Ишни кўриб чиккан суд эса карор қабул қилиш чогида юкоридаги каби даъвони асослаш учун етарли бўлмаган ва номигагина расмийлаштирилган хужжатларга таянган.
Учинчидан, биз даъвогар томонидан талаб қилинган 58.881.941 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини асоссиз ва бизнинг корхонадан амалда бажарилмаган ишлар ва хизматлар учун сунъий равишда юзага келтирилган қарздорлик, деб ҳисоблаймиз.
Бунга сабаблардан бири, суд иши материаллари таркибидаги Товар-транспорт юкхатлари (кейинги ўринларда «ТТЮ» дейилади)нинг бирортаси қонун хужжатлари талабларига мос келмайди ва уларнинг барчаси <<Нур транс» масъулияти чекланган жа миятининг мулкий манфаатларига хилоф равишда расмийлаштирилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия ва зирлиги томонидан 2004 йил 2 июль 1382-сон билан тасдиқланган «Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёр лаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва кайта ишлаш бўйича йўриқномаси»да ТТюларни тузиш ва расмийлаштириш тартиботлари белгиланган. Мазкур йурикнома 7-бандида юкларни автомобиль транспортида ташишларга оид ТТЮ белгиланган тартибда юкни жунатувчи томонидан ҳар бир сафар учун ҳар бир юк олувчи номига алоҳида турт нусхада тузилиши, ...юкни олувчининг имзолари ва муҳр (штамп)лари билан тасдиқланган учинчи ва тўртинчи нусхалари ташувчига топширилиши, учинчи нусхаси автотранспорт туловчи-буюртмачиси билан
730
___________________________________________________________ЮРИСТ
ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши ва ташишга доир ҳисоб-вараққа (тўловномага) илова қилиниши, тўртинчи нусхаси транспорт ишининг ҳисобга олиниши, ҳайдовчига иш ҳақи ҳисоблаб ёзилиши учун асос бўлиб хизмат килиши белгиланган.
Бизнинг ҳолатда даъвогар томонидан автотранспорт туловчи-буюртмачи учун ҳисоб-китобга асос бўлиб хизмат қилувчи ТТЮларнинг бирортаси юкни олувчи сифатида кўрсатилган Нур транс» МЧЖнинг муҳри билан тасдиқланмаган.
Шунингдек, сул иши материаллари таркибидаги мах сус жадвалла кўрсатилган 63 та ТТЮ нусхаларида Нур транс» МЧЖ раҳбари сифатида Б. Кодировнинг имзоси курсатилган бўлса-", уларнинг аксариятидаги имзолар аслида Б. Кодировники эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |