Саидали МУХТОРАЛИЕВ___________________________________________
ундирилиши лозим булган фоизлар миқдори 107.013.698 сум(1.500.000.000 сум * 12% 180.000.000 сўм / 365 кун = 493.150,68 сум • 217 кун =107.013.698 сум)ни ташкил қилган.
Бирок, жавобгар Даъвогар томонидан билдирилган эътироз ва талабномалардан сўнг, шартномада қайд этилган техникаларни етказиб бериш жараёнида ҳам булиб. 67.372.439 сумлик техникаларни ортикча равишда етказган. Шу сабабли, бу ҳолатда ундирилиши лозим бўлган 107.013.698 сўмдан 67.372.439 сўмни айириб, 39.641.259 сўмни ундиришни сўраган эдик.
Масаланинг яна бир томонига эътибор қаратмоқчимиз.
Юкорида таъкидланганидек, шартноманинг 3.2.-бан дила товарлар учун олдиндан пул маблаглари ўтказилган кундан бошлаб, 60 кун ичида Етказиб берувчи Сотиб олувчига ҳисоб-китоб қилинган товарларни етказиб бериши лозимлиги қайд этилган булса-да, Жавобгар томонидан шартномала курсатилган товарлар ўз вақтида етказиб берилмаган.
Яъни шартнома умумий сумманинг 1.500.000.000 сумлик маблаглар қисми қайтариб берилган булса да, қолган 2.384.724.740 сум миқдорига тенг булган техникалар кисми (529.650.000 сўмлик техникалар вақтида етказилган)деярли 1 йил давомида (60 кунлик муллат купол равишда бузилган ҳолда) мунтазам равишда кечиктириб, булиб-булиб етказилган.
Ташкилот амалдаги конунчилик буйича айнан юкоридаги сумма учун хам кечиктирилган кунлар учун кўшимча пеня ва Фукаролик Кодексининг 14 ва 985-моддаларига асосан етказилган зарарларни ëки айнан 2.384.724.740 сум учун Фукаролик кодексининг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ҳуқуқига эга.
Жавобгарнинг шартнома талабларига риоя этмаслиги окибатида банк ва давлат манфаатларига етказилган
724
___________________________________________________________ЮРИСТ
зарарлар у томонидан шартномада қайд этилган тех никалардан ташкари холда етказилган 67.372.439 сўмлик техникаларбилан ва 39.641.259 сўмлик фоизлар билан хали копланиб колмайди.
Юкоридаги ўринларда таъкидланганидек, банк 2016 йил 26 июнда 4.414.374.740 сўмлик пул маблағларини Жавобгар ҳисоб-рақамига ўтказиб берган. Шартномада кўрсатилган 60 кунлик муддат ичида Жавобгар фақат 529.650.000 сўмлик техникаларни етказиб берган бўлиб, колган 2.384.724.740 сўмлик техникалар қарийб бир йил давомида мунтазам равишда кечиктириб етказган.
Фукаролик кодексининг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблагларини гайриқонуний ушлаб колиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошкача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблаглар суммасига фоиз тўланиши керак. Мазкур ҳолатда Жавобгар Даъвогар маблагларини шартномадан ташкарида, шартномага ва ўз-ўзидан конунга хилоф равишда ушлаб колган бўлиб, мазкур ушлаб турилган кунларга фоизлар тўланиши лозим.
Ушбу кечиктирилган ҳамда асоссиз равишда ушлаб турилган кунлар учун йиллик 14 фоиз ҳисобида 232.113.324,6 сўм миқдорида ундирилиши лозим бўлган фоизлар ҳисоблаб чиқилган. Мазкур фоизлар ўз вақтида етказиб берилмаган 2.384,724.740 сўмлик техникалар ва кечиктириб қайтариб берилган 1.500.000.000 сўм учун махсус жадвал кўринишида хисобланган. Таъкидлаш керакки, юкоридаги ўринларда келтирилганидек, би ринчи даъво аризада 1.500.000.000 сўмлик асоссиз ушлаб турилган маблаг учун 39.641.259 сўмлик банк фоизини ундиришни сўраган эдик. Бироқ, ҳозирда банкнинг реал ундириши лозим бўлган фоизлари 232.113.324,6 сўмни ташкил этмокда.
725
Do'stlaringiz bilan baham: |