Саидали МУХТОРАЛИЕВ___________________________________________
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 458-моддасига мувофиқ ижро этилган суд хужжати бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни қаноатлантиришни тулик ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори кабул қилинган ёхул иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, бекор қилинган суд ҳужжати буйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши лозим (ҳал қилув қарорининг кайтарма ижроси).
Юкоридагиларга асосан ҳамда Фукаролик процессуал кодексининг 458-459-моддаларини қўллаб, даъвогар Ш. Усмонов фойдасига ундирилган 899.122,26 сўм миқдори даги пул маблагларини "Шодлик барака" хусусий корхонаси фойдасига қайтариш бўйича қайтарма ижро масаласини ҳал этишда амалий ёрдм беришингизни сўраймиз.
Илова:
1. Фукаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2017 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори нусхаси.
2. фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар апелляция судлов ҳайъатининг 2017 йил 8 октябрдаги 3-1302/10-сонли ажрими нусхаси.
3. Даъвогар Ш. Усмонов фойдасига тўланган суммалар тугрисида маълумот.
4. Судга мурожаат этиш ҳуқуқи тугрисидаги ишонч нома нусхаси. (агар вакил бўлса).
"Шодлик барака" хусусий
корхонаси директори: У.Б. Рустамоб
752
___________________________________________________________ЮРИСТ 101-илова
Келишув битимини тасдиқлаш
тўғрисида судга аризадан
намуна
“_ _ _”_ _ _ _ _ _ __ 2018 й. No_ _ _ _ _ Тошкент ш.
Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига
АРИЗА
(Тарафларнинг келишув битимини тасдиклаш тўғрисида)
Тошкент шаҳар туманлараро иктисодий суднинг 2017 йил 5 ноябрдаги 10-1008/16938-сонли иш бўйича (сулья Ш.Б. Шарипов) чиқарган ҳал қилув қарорига асосан "Агротехмаркет" акциядорлик жамияти ҳисоби га "Тошкент техник таъминот" ОАЖдан 31.404.967,20 сўм асосий карз, 3.500.000 сўм пеня ва 508.919 сум суд харажатлари ундирилиши белгиланган.
Бугунги кунда юкоридаги иш юзасидан Тошкент шаҳар туманлараро иктисодий суд томонидан берилган 2017 йил 6 декабрдаги ижро варакасида кўрсатилган суммаларнинг 3.500.000 сўм пеня ва 508.919 сўм суд харажатлари кисмининг ундирилиши таъминланди.
"Тошкент техник таъминот" ОАЖ ижро варақасида кўрсатилган колган 31.404.000 сўмлик пул маблаглари ни 2017 йил 29 декабрдаги 09-5440-сонли хати асосида айнан шу сумма қийматига эга бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини ТТ3-80.11 русумли трактор техникаси - ҳисобига қоплаш тўғрисида келишув битими тузиш таклифини билдирган.
753
Do'stlaringiz bilan baham: |