Саидали МУХТОРАЛИЕВ___________________________________________
8-сонли шартнома Фукаролик Кодексининг 125-моддаси талабларига хилоф равишда тузилган деган важ билан уни ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.
Мазкур қарши даъво ариза талабларини қуйидаги асосларга кўра рад этишингизни сўрайман.
Бизга маълумки, тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил 24 июндаги 8-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 437-456-моддаларига мувофиқ тартибга солинади.
Шу ўринда Фукаролик Кодексининг 437-моддасига эътибор қаратсак:
"Маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шугулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий максадларда, рўзгорда ва шунга ўхшаш бошқа максадларда фойдала ниш билан боглик бўлмаган бошқа максадларда фойдала ниш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни кабул килиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади". Яъни ушбу қоидага асосан, махсулот етказиб бериш шартномаси бўйича сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчидан товарларни амалдаги қонунчилик билан таъкикланмаган ва уз устав мақсадларига зид бўлмаган тадбиркорлик максадларида фойдаланиш учун сотиб олади.
Тадбиркорлик фаолияти деганда, жавобгарнинг фик рича, факат улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиш назарда тутилмайди.
"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатла ри тугрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик - фаолияти субъектлари томонидан конун хужжатларига мувофик амалга ошириладиган, таваккал килиб ва уз
718
___________________________________________________________ЮРИСТ
мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият ҳисобланади. Яъни юкорида кўрсатилганидек, Жавобгардан ҳар қандай шахс конун билан таъкикланмаган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида маҳсулотларни сотиб олиши мумкин.
"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун нинг 1-моддасига кўра банкнинг тижорат ташкилоти сифатида фаолият турларидан бири ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда кабул қилинган маблаглардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш мумкин бўлган юридик шахс эканлиги эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томони дан 2000 йил 2 мартда 905-сон билан давлат рўйҳатига олинган "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан кўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низомнинг 1.1.-бандида Банкнинг кредит сиёсати кредитлаш - жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бош каришда банк раҳбарияти томонидан кабул қили надиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар порт Фелини самарали бошкаришга доир курсатмалар билан таъминловчи хужжатдир" дейилган. Мазкур Низомнинг 1.2.-бандида "Тижорат банклари кредит сиёсати алоҳида хужжат сифатида ишлаб чиқарилади ва банк Кенгаши томонидан тасдикланади" дейилган. шунингдек, ташкилотнинг Банк кенгаши томонидан белгиланган тартибларда тасдиқланган Кредитлаш сиёсатининг 2009 йилга оид асосий йўналишларининг 6-а-бандида Ташкилот томонидан ажратиладиган кредитлаш йўналишлари кўрсатилган бўлиб, мазкур банднинг 5-хатбошисида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан янги иш жойларини ташкил этиш, замонавий техника ва технологияларни сотиб олиш жараёнини кредитлаш фаолияти белгиланган. Ушбу коидаларга асосан
719
Do'stlaringiz bilan baham: |