Юридик техника модулидан оралиқ назорат учун
КАЗУСЛАР
1. Юридик техника дарс машғулоти давомида талаба Шерзод Сатторов томонидан Марказий банк томонидан чиқариладиган қимматбаҳо тангалар, қоғозлар ҳамда нақд пуллар юридик ҳужжат бўлиши мумкин эмаслиги билдириб ўтилди. Унинг фикрича, қимматбаҳо тангалар, қоғозлар ҳамда нақд пуллар фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни амалга оширишда восита сифатида фойдаланилишини таъкидланди. Бироқ талаба Дилшод Норқобилов Юридик техникага оид ҳуқуқий адабиётлардан иқтибос келтирган ҳолда унинг фикрларини рад этди.
Юридик ҳужжат турларини таҳлил этган ҳолда вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Оралиқ назорати учун жавоб тайёрлаётган талаба Азамат Салихов Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисидаги” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунларни ўрганиб чиққанда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Конституциявий суди қарорлари барча жисмоний, юридик шахслар, корхона ташкилот ва муассасалар учун умум мажбурий характерга эга эканлигини аниқлади. Бунда ташқари, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга кўра Бош прокурорнинг буйруқлари ҳам умум мажбурий хусусиятга эга эканлиги тўғрисида бир адабиётда ўқиб қолди. Натижада, Азамат Олий суд, Конституциявий суд ҳамда Бош прокурор томонидан чиқарилган ҳужжатлар “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экан” деган тасаввур пайдо бўлди.
Юридик ҳужжат турларини таҳлил этган ҳолда Олий суд, Конституциявий суд ҳамда Бош прокурор қарор ва буйруқларининг мақомини белгиланг. Фикрингизни амалий мисоллар билан асосланг.
3. Юридик техника модули бўйича семинар машғулоти давомида талаба Фахриддин Мадиев норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тури ва номи, ҳужжат қабул қилинган жой, сана ва ҳужжат рақами, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имзо қўйиб тасдиқлашга расман ваколати бўлган шахсларнинг фамилияси, лавозими ва имзолари каби асосий реквизитларга эга бўлиши зарурлигини билдириб ўтди.
Аммо талаба Жамшид Муртазоев ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларида бундай реквизит талаблари мавжуд эмаслигини, улар учун тегишли жисмоний ёки юридик шахснинг иродаси кифоя эканлигини билдириб ўтди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларининг реквизит талабларини юридик техник нуқтаи назардан таҳлил этинг. Амалий мисоллар билан фикрингизни асосланг.
4. Ўзбекистон фуқароси Юсупов Тошкент давлат юридик университетида катта ўқитувчи бўлиб ишларди. У ўз билимларига таянган ҳолда қонун лойиҳасини тайёрлаб, уни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этди. Унинг “Ўзбекистонда дронлардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида” ги Қонун лойиҳасига қуйидагиларни илова қилди.
1) қонун лойиҳасининг тушунтириш хати;
2) ўзгартирилиши ва бекор қилиниши керак бўлган қонуности ҳужжатлар рўйхати.
Бироқ, Қонунчилик палатаси Спикери қонун лойиҳасини кўришдан бош тортиб мурожаатни кўриб чиқишни рад этди.
Қонун лойиҳаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг юридик техник жиҳатларини таҳлил этинг. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
5. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари кун тартибининг иккита асосий масаласини муҳокама қилдилар. Улар қуйидагилар:
А) Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунни ижро этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилиш тўғрисида;
Б) Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Қонунчилик палатаси депутати Т.Тимуровнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида”ги қарор қабул қилишди.
Депутатларнинг 100 фоизи қарорларини қабул қилишга овоз беришди. Қабул қилинган қарорлар “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга биноан (давлат рўйхатдан ўтказиш учун) Адлия вазирлигига юборилди.
Бироқ, Адлия вазирилиги ўзининг расмий хатида ҳар икки қарор ҳам норматив-ҳуқуқий эмаслиги ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказилмаслиги бўйича рад жавобини берганлигини маълум қилди.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунни таҳлил этинг. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
6. Юридик техника модули доирасида талабалар ўртасида илмий тортишув юз берди. Талаба Камилованинг фикрича, Ўзбекистон Республикасида қонун лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини билдириб ўтди.
Бироқ талаба Жасимовнинг фикрича, қонун лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясига киритилганда ҳам ҳуқуқий экспертизадан ўтишини таъкидлаб ўтди.
Қонун лойиҳалари қонунчилик тартиб-таомилларининг қайси босқичида ҳуқуқий экспертизадан ўтишини таҳлил этинг. Қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқли жиҳатларини атрофлича муҳокама этинг.
7. Қуйидаги тушунчаларга эътибор беринг.
ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;
таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;
шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;
электрон мурожаат – белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат, реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда берилган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |