Юридик психологияда замонавий психоаналитик усуллари”


Ўсмирлик даврида шахс ижтимоийлашувининг ўзига хослиги



Download 107,3 Kb.
bet12/16
Sana12.04.2022
Hajmi107,3 Kb.
#545492
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
хилола курс

1.2.Ўсмирлик даврида шахс ижтимоийлашувининг ўзига хослиги
Шахс, унинг дунёни билиш, ўзини ва атрофидаги инсоний муносабатларни билиш, тушуниши ва ўзаро муносабатлар жараёнида ўзидаги такрорланмас индивидуаллиликни намоён қилиши ҳамда ушбу жараёнларнинг ёшга ва жинсга боғлиқ айрим жиҳатларини тахлил қилиш бизга умумий равишда шахс-жамиятда яшайдиган ижтимоий мавжудотдир, деган хулосани қайтаришга имкон беради. Яъни, у туғилган онидан бошлаб ўзига ўхшаш инсонлар қуршовида бўлади ва унинг бутун руҳий потенциали ана шу ижтимоий муҳитда намоён бўлади. Чунки агар инсоннинг онтогенетик тараққиёти тарихига эътибор берадиган бўлсак, хали гапирмай туриб, одам боласи ўзига ўҳшаш мавжудотлар даврасига тушади ва кейингина ижтимоий мулоқотнинг барча кўринишларининг фаол объекти ва субъектига айланади. Шу нуқтаи назардан, ҳар биримизнинг жамиятдаги ўрнимиз, унинг қачон ва қандай шароитларда пайдо бўлгани, жамиятга қўшилиб яшашимизнинг психологик механизмлари фаннинг муҳим вазифаларидан биридир. Бу жараён психологияда ижтимоийлашув деб юритилади.
Демак, ижтимоийлашув ёки ижтимоийлашув — инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт — фаолият жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёнидир. Содда тил билан айтганда, ижтимоийлашув — ҳар бир шахснинг жамиятга қўшилиши, унинг нормалари, талаблари, кутишлари ва таъсирини қабул қилган холда, ҳар бир ҳаракати ва муомаласида уни кўрсатиши ва керак бўлса, шу ижтимоий тажрибаси билан ўз навбатида ўзгаларга таъсирини ўтказа олиши жараёнидир3.
Шахс ижтимоийлашуви тўғрисида гап кетаркан, унинг фанда кўпинча “шахс тараққиёти” ёки “тарбияси” тушунчалари билан синонимдек ишлатилишига алохида эътибор бериш керак. Лекин ижтимоийлашув соф ижтимоий-психологик тушунча бўлиб, айтиб утилган тушунчалардан фарк қилади. Ижтимоийлашув — бу индивиднинг ижтимоий муҳитга қушилиши, ижтимоий таъсирларни ўзига сингдириши ва фаол равишда мулоқот тизимига кириб бориши жараёнидир. Бу жараён икки томонлама бўлиб, бир томондан, шахс фаол равишда ижтимоий таъсирларни кабул қилади, иккинчи томондан эса, уларни ҳаётда уз хулк-атворлари, муносабатларида намоён этади. Бу жараён нормал индивидда табиий тарзда руй беради, чунки индивидда шахс бўлишга эҳтиёж ҳамда шахс бўлишига имконият ва зарурият бордир. Шунинг учун ҳам бола туғилиб, ижтимоий муҳитга қўшилган ондан бошлаб, ундаги шахс бўлишга интилишни, ундаги шаклланиш жараёнини кузатиш мумкин (масалан, чакалоқлардаги бевосита эмоционал мулоқотга эҳтиёжнинг борлиги).
Шахс ижтимоийлашуви ёки шаклланишннинг ўз сохаси, босқичлари ва муассасалари мавжуд.
Шахснинг шаклланиши асосан уч соҳада амалга оширилади:
1) фаолият соҳаси, яъни умри мобайнида шахс турли фаолиятларга бевосита ёки билвосита жалб этилган бўлиб, бу жараёнда фаолиятлар каталоги кенгайиб, бойиб бораверади. Ҳар бир фаолият тури индивиддан махсус фазилатларни, малака ва кўникмаларни, билимларни талаб этадики, уларни қониқтириш йўлидаги фаоллиги унда ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлар комплексини шакллантиради;
2) мулоқот соҳаси, айникса мактабгача ёш даврдаги ва ўсмирлик даврларидаги мулоқот тизимлари болада бир қанча ижтимоий-психологик хислатларни пайдо қиладики, бунинг натижасида у фаол ҳаётий мавкэга эга бўлади, жамиятда ўз ўрнини тасаввур қилишга эришади.
3) ўз-ўзини англаш соҳаси, яъни ,,Мен" образининг йил сайин ўзгариб бориши жараёни бўлиб, аввал ўзини бошқалардан фарқлилигини, ўзича мустақил ҳаракат қилиш, мустақил фикр юрита олиш кобилиятини англаш, сўнгра эса, ўз-ўзини баҳолаш, англаш, назорат қилиш- хусусиятлари ривожланадики, улар ҳам фаол шахс психологиясининг таркибии қисмидир.
Шахс ижтимоийлашуви, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек бола туғилиши билан бошланса-да, сезиларлик самарадорлик нуктаи назаридан унинг боскичлари фаркланади. Масалан. биринчи боскич—мехнат фаолиятигача бўлган босқич бўлиб, унга боланинг мактаб­гача даври ҳамда ўқиш йиллари киради. Бу даврдаги ижтимоийлашувнинг аҳамияти ва ўзига хослиги шундаки, бу даврда асосан ташки ижтимоий муҳит, ижтимоий таъсирлар фаол равишда онгга сингдирилади, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасида муҳим боскич ўтилади.
Иккинчи босқич — мехнат фаолияти даври — бу давр одамнинг етуклик йиллари билан боғлик бўлиб, аввалги даврларда сингдирган ижтимоий таъсирларни бевосита фаол фаолиятда, шахслараро муносабатлар тизимсида намоён этади. Касбга эга бўлиб, аник ҳаёт йулини танлаган, турмуш қуриб, келгуси авлодни тарбиялаётган шахсда намоён бўладиган барча ижтимоий фазилатлар шу даврнинг махсулидир. Нихоят, учинчи босқич — мехнат фаолиятидан кейинги давр бўлиб, бунга асосан фаол мехнат фаолиятидан сунг қарилик гаштини сураётганлар киради. Бу даврда ҳам шахс ижтимоийлашуви давом этаверади, чунки энди илгариги даврларда орттирилган тажриба бошқаларга узатилади, шунга кўра шахс структурасида ҳам хусусий ўзгаришлар рўй беради.
Ижтимоийлашув жараёни рўй берадиган шароитлар — муассасалар хусусида гапириладиган бўлса, турли даврларда оила, болалар муассасалари, мактаб, бошқа ўқув даргоҳлари, меҳнат жамоаларинпнг роли назарда тутилади4.
Ижтимоийлашув энг аввало одамлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликда турли фаолиятни амалга ошириш жараёнини назарда тутади. Ташқаридан шахсга кўрсатилаётган таъсир оддий, механик тарзда ўзлаштирилмай, у ҳар бир шахснинг ички руҳияти, дунёни акс эттириш хусусиятлари нуқтаи назаридан субъектив тарзда идрок этилади. Шунинг учун ҳам бир хил ижтимоий муҳит ва бир хил таъсирлар одамлар томонидан турлича ҳаракатларни келтириб чиқаради. Масалан, 10 — 15 та ўқувчидан иборат академик лицей ўқувчиларини олайлик. Уларнинг билимни, илмни идрок қилишлари, улардан ота-оналарининг кутишлари, ўқитувчиларнинг бераётган дарслари ва унда етказилаётган маълумотлар, манбалар ва бошқа қатор омиллар бир хилдай. Лекин барибир ана шу 15 ўқувчининг ҳар бири шу таъсирларни ўзича, ўзига хос тарзда қабул қилади ва бу уларнинг ишдаги ютуқлари, ўқув кўрсатгичлари ва иқтидорида акс этади. Бу ўша биз юқорида таъкидлаган ижтимоийлашув ва индивидуализация жараёнларининг ўзаро боғлиқ ва ўзаро қарама-қарши жараёнлар эканлигидан дарак беради.
Ижтимоийлашув жараёнларининг рўй берадиган шарт-шароитларини ижтимоий институтлар деб атаймиз. Бундай институтларга оиладан бошлаб, маҳалла, расмий давлат муассасалари (боғча, мактаб, махсус таълим ўчоқлари, олийгоҳлар, меҳнат жамоалари) ҳамда норасмий уюшмалар, нодавлат ташкилотлари киради.
Бу институтлар орасида бизнинг шароитимизда оила ва маҳалланинг роли ўзига хосдир. Инсондаги дастлабки ижтимоий тажриба ва ижтимоий хулқ элементлари айнан оилада, оилавий муносабатлар тизимида шаклланади. Шунинг учун ҳам халқимизда «қуш уясида кўрганини қилади» деган мақол бор. Яъни, шахс сифатларининг дастлабки қолиплари оилада олинади ва бу қолип жамиятдаги бошқа гуруҳлар таъсирида сайқал топиб, такомиллашиб боради. Бизнинг ўзбекчилик шароитимизда оила билан бир қаторда маҳалла ҳам муҳим тарбияловчи-ижтимоийлаштирувчи роль ўйнайди. Шунинг учун бўлса керак, баъзан одамнинг қайси маҳалладан эканлигини суриштириб, кейин хулоса чиқаришади, яъни маҳалла билан маҳалланинг ҳам фарқи бўлиб, бу фарқ одамлар психологиясида ўз аксини топади. Масалан, битта маҳалладан яхши келин чиқса, айнан шу маҳалладан қиз қидириб қолишади. Яъни, шу маҳалладаги ижтимоий муҳит қизларнинг иболи, ақлли, сариштали бўлиб етишишларига кўмақлашган. Масалан, айрим маҳаллаларда саҳар туриб кўча — эшикларни супуриш одатга айланган ва барча оилалар шу удумни бузмайдилар. Шунга ўҳшаш нормалар тизими ҳар бир кўча-маҳалланинг бир-биридан фарқи, афзаллик ва камчилик томонларини белгилайди, охиргилар эса шу маҳаллага катта бўлаётган ёшлар ижтимоийлашувида бевосита таъсирини кўрсатади.
Яна бир муҳим ижтимоийлашув ўчоқларига мактаб ва бошқа таълим масканлари киради. Айнан шу ерда ижтимоийлашув ва тарбия жараёнлари махсус тарзда уйғунлаштирилади. Бизнинг ижтимоий тасаввурларимиз шундайки, мактабни биз таълим оладиган, бола билимлар тизимини ўзлаштирадиган маскан сифатида қабул қиламиз. Лекин аслида бу ер ижтимоийлашув тарбиявий воситаларда юз берадиган маскандир. Бу ерда биз атайлаб ташкил этилган, охирги йилларда жорий этилган «Маънавият дарслари», «Этика ва психология» каби тарбияловчи фанларни назарда тутмаяпмиз. Гап ҳар бир дарснинг, умуман мактабдаги шарт-шароитлар, умумий муҳитнинг тарбияловчи роли ҳақида. Масалан, дарс пайтида ўқитувчи бутун диққати билан янги дарсни тушунтириш билан овора дейлик. Унинг назарида фақат дарс, мавзунинг мазмуни ва ундан кўзланган мақсад асосийдай. Лекин, аслида ана шу жараёндаги ўқитувчининг ўзини қандай тутаётганлиги, кийим-боши, мавзуга субъектив муносабати ва қолаверса, бутун синфдаги ўқувчиларга муносабати ҳамма нарсани белгиловчи, ижтимоий тажриба учун муҳим аҳамиятга эга бўлган омилдир. Шу нуқтаи назардан ўқувчилар диди, кутишлари ва талабларига жавоб берган ўқитувчи болалар томонидан тан олинади, акс ҳолда эса ўқитувчининг таъсири фақат салбий резонанс беради. Худди шундай ҳар бир синфда шаклланган муҳит ҳам катта рол ўйнайди. Баъзи синфларда ўзаро ҳамкорлик, ўртоқчилик муносабтлари яхши йўлга қўйилган, гуруҳда ижобий мунозаралар ва бахслар учун қулай шароит бор. Бу муҳит табиий ўз аъзолари ижтимоий хулқини фақат ижобий томонга йўналтириб туради.
Яна бир муҳим ижтимоийлашув муҳити – бу меҳнат жамоаларидир. Бу муҳитнинг аҳамияти ва ўзига хослиги шундаки, бу ерга шахс одатда анча ақли пишиб қолган, маълум тажрибага эга бўлган, ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари шаклланган пайтда келади. Қолаверса, эгалланган мутахассислик, орттирилган меҳнат малакалари ва билимлар ҳам жуда муҳим бўлиб, шу муҳитдаги ижтимоий нормалар характерига таъсир қилади. Лекин барибир шахснинг кимлар билан, қандай ўзаро муносабатлар муҳити таъсирида эканлиги унинг етуклик давридаги ижтимоийлашувининг муҳим мезонларидандир. Шунинг учун ишга киришдаги асосий мотивлардан бири – ўша жамоанинг қандай эканлиги, бу ердаги ўзаро муносабатлар, раҳбарнинг кимлиги ва унинг жамоага муносабати бўлиб, кўпинча ойлик-маош масаласи ана шулардан кейин ўрганилади. Шунинг учун меҳнат жамоаларида яхши, соғлом маънавий муҳит, адолат ва самимиятга асосланган муносабатлар ҳар бир инсон тақдирида катта рол ўйнайди.
Катта ёшдаги ижтимоийлашувнинг ўзига хослиги шундаки, унда индивидуализация жараёни аниқроқ, сезиларлироқ кечади. Чунки катта одам нафақат ташқи таъсирларни ўзлаштиради, балки ўзидаги иқтидор, малакалари билан бошқаларга ҳам тарбиявий таъсир, шахсий ўрнак кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Шу нуқтаи назаридан, қариликнинг ижтимоий моҳияти шундаки, ота-боболаримиз, онахонларимиз асосан ўзларидаги мавжуд ижтимоий тажрибани бошқаларга (фарзандлар, набиралар, маҳалладаги ёшлар ва ҳоказо) узатиш билан шуғулланадилар ва бу нарса айниқса, Шарқ халқларида жуда эъзозланади. Шу сабабли ҳам мустақил юртимизда қариялар эъзозланади, маҳалланинг бошқарув роли кун сайин оширилмоқда, оила тарбиянинг бош ўчоғи сифатида давлат ҳимоясида бўлиб келмоқда. Бу мустақил давлат ёшларида янгича тафаккур ва онгнинг шаклланишига, юртга садоқат, ватанпарварликнинг ривожига ўз хиссасини қўшади.
Ижтимоийлашув жараёнида шахс йўналишининг шаклланиши. Ижтимоийлашувнинг институтларидан ташқари унинг оқибати масаласи ҳам психологияда муҳим амалий аҳамиятга эга. Шахс ижтимоийлашувининг энг асосий маҳсули — бу унинг ҳаётда ўз ўрнини топиб, жамиятга манфаат келтирувчи фаолиятларда иштирок этишидир. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, шахснинг йўналганлиги масаласига ҳам фанда катта эътибор берилади. Ижтимоийлашув жараёнида шахс фаолиятини йўналтириб турадиган ва реал вазиятларга нисбатан турғун, барқарор мотивлар мажмуига эга бўлишлик шахснинг йўналганлиги деб аталади.
Йўналганликнинг энг муҳим таркибий қисмларини қуйидагилар ташкил этади:
Масъулият. Бу ижтимоийлашув жараёнида шахснинг етуклигини белгиловчи муҳим кўрсатгичлардан саналади. Охирги йилларда психологияда назорат локуси назарияси (теория локуса контроля) кенг тарқалдики, унга кўра, ҳар бир инсонда икки типли масъулият кузатилади. Биринчи типли масъулият шундайки, шахс ўзининг ҳаётида рўй бераётган барча ходисаларнинг сабабчиси, масъули сифатида фақат ўзини тан олади. («Мен ўзим барча нарсаларга масъулман. Менинг ҳаётим ва ютуқларим фақат ўзимга боғлиқ, шунинг учун ўзим учун ҳам, оилам учун ҳам ўзим жавоб бераман»). Масъулиятлиликнинг иккинчи тури ундан фарқли, барча рўй берган ва берадиган воқеа, ходисаларнинг сабабчиси ташқи омиллар, бошқа одамлар (ота-она, ўқитувчилар, ҳамкасблар, бошлиқлар, танишлар ва бошқ.).
Хориж мамлакатларда ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, иккинчи турли масъулият кўпроқ ўсмирларга хос бўлиб, улардан 84% масъулиятни фақат бошқаларга юклашга мойил эканлар. Бу маълум маънода ёшлар ўртасида масъулиятсизликнинг авж олганлигидандир. Шунинг учун ҳам «назорат локуси» тушунчасини фанга киритган америкалик олим Дж. Роттер (Ж. Роттер) нинг фикрича, масъулиятни ўз бўйнига олишга ўргатилган болаларда ҳавотирлик, нейротизм, конформизм холатлари кам учраркан. Улар ҳаётга тайёр, фаол, мустақил фикр юритувчилардир. Уларда ўз -ўзини ҳурмат хисси ҳам юқори бўлиб, бу бошқалар билан ҳам ҳисоблашиш яшашга сира ҳалақит бермайди. Шунинг учун ижтимоийлашувнинг муҳим босқичи кечадиган таълим муассасаларида ёшларга кўпроқ ташаббус кўрсатиш, мустақил фикрлаш ва эркинликни ҳис қилишга шароит яратиш керак ва бу ҳозирги кунда Президентимиз И.Каримов сиёсатининг асосини ташкил этади.
Мақсадлар ва идеаллар. Ижтимоийлашувнинг масъулият хиссига боғлиқ йўналишларидан яна бири шахсда шаклланадиган мақсадлар ва идеаллардир. Улар шахсни келажакни башорат қилиш, эртанги кунини тасаввур қилиш ва узоқ ва яқинга мўлжалланган режаларни амалга оширишга тайёрлигини таъминлайди. Мақсад ва режасиз инсон — маънавиятсиз пессимистдир. Бу мақсадлар доимо ўзининг англанганлиги ва шахс реал имкониятларига боғлиқлиги билан характерланади. Уларнинг шаклланиши ва онгда ўрнашишида маълум маънода идеаллар ҳам роль ўйнайди. Идеаллар — шахснинг ҳозирги реал имкониятлари чэгарасидан ташқаридаги орзу — умидлари, улар онгда бор, лекин ҳар доим ҳам амалга ошмайди. Чунки уларнинг пайдо бўлишига сабаб бевосита ташқи муҳит бўлиб, ўша идеаллар объекти билан шахс имкониятлари ўртасида тафовут бўлиши мумкин. Масалан, ўсмирнинг идеали отаси, у отасидай машҳур ва эл суйган ёзувчи бўлмоқчи. Бу орзуга яқин келажакда эришиб бўлмайди, лекин айнан ана шундай идеаллар одамга мақсадлар қўйиб, унга эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгишга иродани сафарбар қилишга ёрдам беради.
Қизиқишлар ва дунёқараш. Қизиқишлар ҳам англанган мотивлардан бўлиб, улар шахсни атрофида рўй бераётган барча ходисалар, оламлар, уларнинг ўзаро муносабатлари, янгиликлар борасида фактлар тўплаш, уларни ўрганишга имкон берувчи омилдир. Қизиқишлар мазмунан кенг ёки тор, мақсад жиҳатидан профессионал, бевосита ёки билвосита бўлиши, вақт томондан барқарор, доимий ёки вақтинчалик бўлиши мумкин. Қизиқишларнинг энг муҳим томони шундаки, улар шахс дунёқараши ва эътиқодини шакллантиришга асос бўлади. Чунки эътиқод шахснинг шундай онгли йўналишики, унга ўз қарашлари, принциплари ва дунёқарашига мос тарзда яшашга имкон беради. Халқ доимо эътиқодли инсонларни ҳурмат қилади. Эътиқоднинг предмети турлича бўлиши мумкин — Ватанга эътиқод, динга, фанга, касбга, аҳлоқий нормаларга, оилага, гўзалликка ва шунга ўҳшаш.
Эътиқод ва қизиқишлар ҳар биримиздаги дунёқарашни шакллантиради. Дунёқараш — тартибга солинган, яхлит онгли тизимга айлантирилган билим, тасаввурлар ва ғоялар мажмуи бўлиб, у шахсни маълум бир қолипда, ўз шахсий қиёфасига эга тарзда жамиятда муносиб ўрин эгаллашга чорлайди. Мустақиллик даврида шаклланаётган янгича дунёқараш ёшларда Ватанга садоқатни, миллий қадриятлар, анъаналарни эъзозлашни, ўз яқинларига меҳрибон ва танлаган йўлига — касби, маслаги ва эътиқодига содиқликни назарда тутади. Янгича фикрлаш ва янгича тафаккур айнан мустақиллик мафкураси руҳида тарбия топиб, сайқал топган миллий онг, дунёқараш ва эътиқоддир.
Инсон туғилганидан бошлаб умрининг охиригача ижтимоийлашув жараёнини бошдан кечиради, яъни у ҳаёти давомида жамиятга қўшилиши учун унда мавжуд бўлган ва шаклланган ҳатти-ҳаракатлар, меъёрлар, қадриятлар, маданият, дин, тарбия, билим ва малакаларни, урф-одатларни ўзига сингдириб боради ва ўзлаштиради. Ижтимоийлашув мураккаб жараён ҳисобланади ва инсоннинг бутун умри давомида содир бўлади. 
Айникса, шахснинг ижтимоий муҳитга мослашиб, қўшилиб бориш жараёнининг асосий кисми ёшлик даврига тўғри келади. Шахснинг ижтимоийлашув жараёни икки боскичга бўлинади: 
1. Адаптация-шахснинг жамиятда мавжуд бўлган воқеликка кўникиши ёки мослашиши; 
2. Интериоризация - шахснинг ўз ҳохиши, интилиши ва иродаси орқали жамиятга қўшилиши.
Ижтимоийлашув жараёнининг илк босқичининг шахс учун энг муҳим ва асосий мазмуни-ўз ижтимоий ўрнини излашидадир. Ижтимоийлашувнинг ҳар бир босқичида бу жараёнга таъсир этувчи ва фаол иштирок этувчи агентлар ва институтлар муҳим ўринни эгаллайди. Ижтимоийлашув агентлари-маданий малака ва тажрибаларни авлоддан - авлодга ўтишига жавобгар инсонлардир. Ижтимоийлашув институтлари эса айнан ижтимоийлашув жараёнига таъсир этадиган ва уни йўналтирадиган ташкилот ва муассасалардир. Бирламчи ижтимоийлашув кичик социал гуруҳлардаги шахслараро муносабатлар соҳасида содир бўлади ва унинг агентлари сифатида индивидни ўраб турган яқин инсонлар: ота-она, яқин ва узоқ қариндошлар, тенгдошлар, дўстлар, ўқитувчилар ва ҳ. к.лар ҳисобланади. Ижтимоийлашувнинг бу бирламчи агентлари индивиднинг шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Иккиламчи ижтимоийлашув катта социал гуруҳлар ва институтлар даражасида содир бўлади, унинг агентлари-расмий ташкилотлар, муассасалар, мактаб, армия, давлат ва ҳ. к.ларнинг вакилларидир.
Социологияда шахснинг шаклланишига таъсир этувчи5 омиллар қаторига биологик ирсият, табиий (географик) муҳит, социал муҳит, гуруҳий тажриба, индивидуал тажриба кабилар киритилади. Асосий омил бўлган социал муҳит вакиллари - оила, тенгдошлар билан муносабати, мактаб, оммавий ахборот воситалари шахсни жамиятга фойда келтирувчи ва ўз мустақил фикрига эга бўлган инсон қилиб тарбиялайди. Ушбу тарбия жараёнининг объекти бўлган ёшлар Ўзбекистонда кўпчиликни ташкил қилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 64% ини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Бу эса ёшларимизни жамиятга қўшилиб бориши, таълим – тарбия жараёни, уларнинг муаммоларини илмий ўрганишимиз заруриятини туғдиради. Чунки ХХII – аср энг шиддатли, ахборот, телекоммуникация соҳасининг ривожланиш асри сифатида тарих зарварақларидан ўрин эгаллай бошлади. Бу жараён бутун ер юзини қамраб олди. Ахборот тарқалиш тезлиги, ривожланишнинг кескин суратлари бизнинг мамлакатимизда ҳам ўз аксини топди. Бу эса барча соҳаларда глобаллашув жараёнини вужудга келтиради. Глобаллашув – бу ҳаёт суръатларини беқиёс даражада тезлашувидир. Ҳозирги кунда жаҳоннинг қайси бир мамлакатида бўлмасин унда рўй бераётган воқеа – ҳодисалар ҳақида тезда хабардор бўламиз. Бу ходисалардан хулоса чиқарамиз ёки аксинча. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани каби глобаллашув жараёнининг ҳам ижобий ва салбий томонлари мавжуд. Ҳозирги кунда унинг кенг қамровли таъсирини барча соҳаларда кўриб турибмиз. “Давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграциялашув ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникацион ва ахборот технологияларининг, илм фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умунинсоний негизда уйғунлашув цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ортиши – табиийки буларнинг барчасига глобаллашув туфайли эришилмоқда”. 
Биз шуни яхши билишимиз керакки, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил усулда фойдаланилади. Бугунги кундаги кескин, беқиёс ривожланишнинг мураккаб томони шундаки бирор воқеа ҳодисани рўй берибди деб, бепарво бўлиш керак эмас. Чунки айнан шу нарса бизга тезлик билан етиб келиши эҳтимоллиги ҳам йўқ эмас. Глобаллашувни иккинчи жиҳати шундаки, мафкуравий таъсир асосида кимлардир бузғунчилик ишларини амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Бундан барча огоҳ бўлиши лозим деб ўйлаймиз. Ҳозирги кунда бу таъсир остига тушиб қолувчиларнинг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил қилади. Жамият – технологик жиҳатдан қанчалик тараққий этмасин, ҳар бир тарихий давр инсоннинг маънавий-маърифий камолоти,ёшлар тарбияси борасида янги мураккаб масалаларни кўндаланг қўяверади. Глобаллашув жараёни таъсирида мазкур масала янада жиддий тус олади. Ушбу жараённи ҳисобга олган ҳолда, ёшларнинг ижтимоийлашув жараёнига асосий эътиборни қаратмоқчимиз. Ижтимоийлашув жараёнининг кенг кўламли омили ҳисобланган социал муҳитнинг асосий агентлари, оила, таълим, тенгдошлар билан муносабат, оммавий ахборот воситалари ва уларнинг фаолиятини ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.
Шу ўринда ушбу ижтимоийлашув жараёнининг илк агенти оилага эътибор қаратамиз. Оила бу жамиятнинг кичик ячейкаси ҳисобланади, яъни жамиятнинг бир бўлагидир. Ўзбек оилаларининг муқаддас никоҳ асосида қурилиши, фарзандлар тарбиясига бўлган эътибор, эр – хотин муносабатларининг ахлоқ асосига қурилиши, фарзандларимизни тарбиясида фазилатларни шаклланишига хизмат қилади. Оилаларимизда фарзандларимиз ахлоқий тарбиясига балки бадан тарбияси ёки фикр тарбиясига катта эътибор берилади. Уларни маънавий ва моддий неъматлар билан таъминлашни ота-оналар асосан ўз зиммаларга оладилар. Фарзандларни муаммоларини ҳал қилишда ота-оналарни фикрлари ҳисобга олинади. Маслаҳат асосида иш олиб борилади. Бу ҳам оиланинг нуфўзини янада мустаҳкамлайди. Оилага бўлган эътибор давлат сиёсатининг диққат марказига туради. Давлат ва оиланинг ўзаро ҳамкорлигининг асосида ҳам фарзанлар тарбиясига бўлган эътибор ётади. Шахс ижтимоийлашувининг агенти сифатида оила глобаллашув жараёнида ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандлар тарбияси, уларни тўғри йўлдан бориши, ватанпарвар, ҳалол, инсофли, ўсмир қиз бола, меҳрли, диёнатли, эътиқодли, содиқ бўлиши каби фазилатларни уларни онгига сингдириш ва шу эзгу мақсад йўлида доимо ҳаракатда бўлиш лозим. Демак, оила бирламчи агент сифатида ўз фаолияти билан фарзандларимизнинг ахлоқий тафаккурини шакллантирувчи пойдевор ҳисобланади. 
Фарзанд тарбиясида оиланинг узвий ҳамкори таълим тизими ҳисобланади. Таълим-тарбия жараёни ёшларимизни маънавий жиҳатдан юксалтирувчи асосий омил ҳисобланади. Ўзбекистондаги таълим соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ёшларимизни жамиятга қўшилиб боришларида уни ривожлантиришларида муҳим аҳамият касб этади. Таълим тарбия жараёни орқали жамиятдаги ҳолат, дунёнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий манзараси ҳақида ўқитиб, ўргатиб борилади. Таълим соҳасини ривожлантириб бориш, билимли, илм-фанга қизиқувчи ёшларни кўпайиши тўғри йўлдан оғишмай боришнинг асоси ҳисобланади. Аммо баъзи таълим тизимидаги муаммоларни ҳам мавжудлигини айтиш лозим. Таълим тизимининг моддий-техник баъзасини яратиш учун тинимсиз, узлуксиз, маблағ ажратилиб, сарфланяпти. Аммо ҳали лаборатория, интернет, компьютерлаштириш, биноларни тўлиқ таъмирлаш ишлари тўлиқ ечимини топгани йўқ. Шу билан биргаликда мутахассис кадрлар муаммоси ҳам мавжудлигини айтиш лозим. Бу ҳолат таълимнинг сифатига таъсир кўрсатади. Глобализация жараёнида иштирок этувчи ёшларни бўлаётган жараёнларга ижодий ёндашишида, мулоҳаза қилишида таълимнинг ўрнини беқиёслигини кўриб турибмиз. Қолаверса глобал муаммолар ечимини топишда энг асосий ечим манбаи ҳам таълимдир.
Биз фарзандларимизни яхши инсон бўлишини хоҳлаймиз – аксини эмас. Шундай экан фарзандимизни дўстлари, унинг тенгдошларининг хулқ – атвори бизни қизиқтиради. Атрофидаги фазилатлар албатта фарзандимиз хулқ – атворига, ахлоқий тафаккурига ижобий таъсир қилгани каби унинг атрофидаги кишиларни хулқ – атворидаги иллатлар ҳам бола тарбиясига салбий таъсир кўрсатади. Шу жамиятга зарар келтирувчи иллатларни олдини олишда ёшларимизни маълум маънода назорат қилишни ўз зиммамизга олишимиз зарур. Чунки, ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бўлган гиёҳвандлик, ОИТС каби ечимини топиш мураккаб бўлган касалликка чалинувчиларни аксариятини бу йўлга кириб қолишига сабаб яқин тенгдошлари бўлса, иккинчи сабаби назоратсизлигидир. Демак, ёшларимизни ким билан дўст бўлиши, ким билан доимий муносабатда бўлишидан ҳабардор бўлишимиз ҳам глобал муаммоларни олдини олишимизга ёрдам беради. 
Ҳозирги кунда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилишимиз қийин. Ёшларимиз дунё ҳақида, асосан оммавий ахборот воситалари орқали маълумотга эга бўлишади. Интернет ҳам асосий ахборот базаси сифатида фаолият кўрсатади. Аммо ғарб маданиятига асосланган баъзи кўрсатув ва сайтлар борки, булар ахлоққа зиддир. Бу эса ёшларимизни ахлоқига, дунёқарашига салбий таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари қуйидаги фикрни илова қилишни ўринли деб биламан. Яъни телеведение сериаллар билан тўлиб тошганлигига ҳам салбий фикр билдириш мумкин. Чунки, ёшларнинг асосий вақтларини телевизор кўришга сарфлаши таълимнинг сифатига таъсир қилади. Бу бир тарафи, матбуот газета ва журналларда бериладиган маълумотларнинг ҳам саёзлиги ёшларимиз фикрлаш доирасига салбий таъсир қилади.
Умумий хулоса қиладиган бўлсак, мафкуравий кучларнинг таъсири доимий равишда сезилиб турган даврда яшаётган эканмиз, аввалло ёшларимиз онгида мафкуравий иммитетни ривожлантириш шарт. Бунга эришиш учун ёшларимизни эркин ва мустақил фикр юритадиган, иймон – эътиқодли, ақл-заковатли, иродаси мустаҳкам, билимли доно бўлиши, ўз юртини тарихи, миллий қадриятлари ҳамда буюк аждодлари қолдирган илмий ва маънавий меъросни қалбига жо этмоғимиз зарур.
Демак, оилага, таълимга, тенгдошларга, оммавий ахборот воситаларига берилаётган эътибордан мақсад умуман халқимизни, балки ёшларимизни маънавий камолотига берилган эътибор асосидир. Чунки ҳар томонлама етук шахслар оқни қорадан, яхшини ёмондан, фазилатни иллатдан ажрата олади.

Download 107,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish