Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали узатилган электрон тўлов топшириқномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси банкка қандай муддатларда тақдим этилади?
Тизим орқали юборилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхалари банкка тақдим қилинмайди ва мижозда сақланади. Бунда, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари расмийлаштирилишининг тўғрилиги, уларнинг электрон ва қоғоз кўринишлари мувофиқлиги бўйича жавобгарлик мижозга юклатилади.
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими – бу?
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими – банк ва унинг мижози ўртасидаги муносабатларни автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, пул маблағларини бошқаришнинг тезкорлигини ҳамда банк операцияларининг сифатли қайд қилинишини таъминлайди.
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланганда, қандай пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини қўллаш мумкин?
Мижоз Тизимда тўловларни тўловчи сифатида амалга оширишда фақат тўлов топшириқномаларини қўллаши мумкин. Бундан ташқари, солиқ органлари бевосита тўловчининг банкига электрон кўринишда инкассо топшириқларини қўйиши мумкин.
Марказий банк қайси ҳужжатга асосан ва қандай ҳисобварақдан тижорат банкларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга?
Банклар банк қонунчилик ҳужжатлари, ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя қилмаган ҳолларда, Марказий банк дебет мемориал ордерларни шакллантириш йўли билан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга.
Компьютерда ишлаётганда қандай хавфсизлик талабларига риоя қилиш лозим?
Компьютерни электр тармоғига ҳимояланган электр узайтиргич (ПИП) орқали улаш;
иш жойида электр симларнинг очилиб қолган жойлари йўқлигини, электр розетка ва вилкаларнинг созлигини текшириш;
стулнинг баландлиги шундай мослаштирилиши керакки, ходимнинг кўзлари монитор экранининг юқори қисмига тўғри келсин;
монитор билан ходим кўзлари орасидаги масофа 60-70 см. бўлиши керак;
компьютерда ишлаганда ҳар соатдан кейин 10-15 дақиқа дам олиш керак, бунда монитор қаршисига ўтирмаслик тавсия этилади;
компьютерда ишлаганда букчаймасдан, олдинга салгина энгашган ҳолда, тўғри ўтириш керак, тирсак, қўймоч-сон, тизза билан оёқлар оралиғидаги бурчак катталиги 90 градусдан кам бўлмаслиги зарур;
компьютердан одатдан ташқари овоз чиқса, куйган ҳид сезилса ёки ўз ўзидан ўчиб қолса, уни электр тармоғидан узиб, тегишли хизмат ходимларига мурожаат қилиш лозим;
агар компьютерда ишлаётганда кучланиш ўзгариб турса ёки электр токи ўчиб қолса, компьютерни электр тармоғидан узиб қўйиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |