Юқори чирчиқ тумани ҳокимининг юқори чирчиқ тумани прокурорининг


 Тумандаги Идоралараро доимий ишчи гуруҳига



Download 147,49 Kb.
bet2/14
Sana09.07.2022
Hajmi147,49 Kb.
#760801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Қўшма Фармойиш 138 хиргиси

2. Тумандаги Идоралараро доимий ишчи гуруҳига:
‒ туман ҳокимлиги юридик хизмати, ҳудудий адлия ва прокуратура органлари билан биргаликда маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорларини қуйидаги график асосида хатловдан ўтказиб, уларнинг электрон нусхаларини ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун туман сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилишини таъминласин:
2022 йил 1 майга қадар ‒ 2016 ‒ 2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
2022 йил 1 августга қадар ‒ 2006 ‒ 2015 йилларда қабул
қилинган қарорлар;
2023 йил 1 январга қадар ‒ 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.
Бунда туман ҳокимлигида алоҳида хона, камида 3 тадан компьютер, сканер, принтер, телефон аппарати ҳамда бошқа техника воситалари ҳокимликлар томонидан ажратилсин.
Шунингдек, “Ўзархив” агентлиги туман бўлими туман адлия ва прокуратура органлари билан биргаликда 2022 йил якунига қадар давлат архивлари сақловига берилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари, колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомалари,
совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг буйруқ-ларини хатловдан ўтказиб, уларнинг электрон нусхаларини
мунтазам равишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилишини таъминласин;
‒ Кадастр агентлиги туман бўлимида “9832016” қисқа рақамларига буйруқ асосида масъул ходим бириктирилсин ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил этиб борилсин;
‒ туман Адлия бошқармаси томонидан туман ҳокимининг
ер билан боғлиқ қабул қилинаётган қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилсин ҳамда ҳокимликнинг ер муносабатларига доир
ҳужжатлари доимий равишда “E-qaror” тизими орқали ўрганилиб,
қонун бузилиши аниқланган ҳолатларда ҳужжатлар дарҳол туман прокуратурасига тақдим этилсин;
‒ ПҚ‒138-сонли Қарорнинг 6-бандида белгиланган вазирлик
ва идоралар тизимидаги туманда жойлашган корхона ва ташкилотлар томонидан 3 ой муддатда ўзларига тегишли бўлган ер участкаларини хатловдан ўтказилсин ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича маълумотлар ҳар ойда туман прокуратурасига тақдим этиб
борсин;
‒ “Е-YER NAZORAT” тизимига ерга оид ҳуқуқбузарликларни
ўз вақтида киритиш ва ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш учун Кадастр агентлиги, прокуратура, Ички ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Экология
ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш, Мажбурий ижро бюроси ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул эканликлари инобатга олинсин;
‒ “Е-YER NAZORAT” тизимида ер участкалари билан боғлиқ содир этилган жиноятлар бўйича маълумотлар харитаси алоҳида юритилсин ҳамда Кадастр агентлиги туман бўлими, прокуратура ва бошқа ваколатли органлар билан биргаликда жорий йилнинг 5 апрель кунига қадар “Е-YER NAZORAT” тизимига қўзғатилган жиноят ишлари ҳақидаги маълумотларни киритиш тартибини белгиласин;
‒ туман прокуратураси ва мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ушбу йўналишда қўзғатилган жиноят ишларининг тергови ва суд амалиёти, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларда кўрилган ишлар ҳамда соҳага тааллуқли суд ҳужжатлари ижроси назорат қилиб борилсин;

Download 147,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish