Н А М У Н А В И Й Т А Р К И Б И
№
|
Ф.И.Ш.
|
Тел рақам:
|
|
Лавозими
|
1.
|
|
|
-
|
туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
|
2.
|
|
|
-
|
Туман прокурорининг ёрдамчиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
|
|
Ишчи гуруҳ аъзолари:
|
3
|
|
|
-
|
кадастр агентлиги туман(шаҳар) бўлими бошлиғи
|
4.
|
|
|
-
|
кадастр палатаси туман(шаҳар) бўлими бошлиғи
|
5.
|
|
|
-
|
туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи
|
6.
|
|
|
-
|
мажбурий ижро бюроси туман(шаҳар) бўлими ходими (келишув асосида)
|
7.
|
|
|
-
|
ИЖҚК Департаменти туман(шаҳар) бўлими ходими (келишув асосида)
|
8.
|
|
|
-
|
туман(шаҳар) адлия бўлими ходими (келишув асосида)
|
9.
|
|
|
-
|
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) кенгаши раиси
|
10.
|
|
|
-
|
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлинмаси
|
11.
|
|
|
-
|
туман (шаҳар) ИИБ ходими (лавозимига кўра)
|
12.
|
|
|
-
|
ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси ходими (келишув асосида)
|
13.
|
|
|
-
|
қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
|
14.
|
|
|
-
|
туман (шаҳар) ҳокимлиги юридик хизмат бўлими бошлиғи
|
15.
|
|
|
-
|
архив ишлари бошқармаси туман (шаҳар) бўлими ходими (келишув асосида)
|
16.
|
|
|
-
|
кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлими ходими (келишув асосида)
|
17.
|
|
|
-
|
кадастр палатаси туман (шаҳар) бўлими ходими (келишув асосида)
|
18.
|
|
|
-
|
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи
|
___.03.2022 йилдаги
қўшма фармойишга 2-илова
Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 08.06.2021 йилдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-6243сонли Фармони ҳамда 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан туман (шаҳар)ларда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини ҳамда ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этиш
НАМУНАВИЙ ЙЎРИҚНОМАСИ
Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг ер участкаларини бериш ҳақидаги қарорларни хатловдан ўтказишда кунлик амалга оширадиган вазифалари ҳисобланади:
1. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида алоҳида хона, камида
3 тадан компьютер, сканер, принтер, телефон аппарати ҳамда бошқа техника воситалари ҳокимликлар томонидан ажратилади.
Ҳокимликлар ва архив идоралари томонидан маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари, қарорларни рўйхатдан ўтказиш журналлари ва бошқа шунга оид ҳужжатларни туман ва шаҳар ишчи гуруҳларига тақдим қилади.
Масъуллар: вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг ташкилий-назорат бўлими, умумий бўлим, юридик хизмат бошқармаси, архив (туман ва шаҳар ҳокимликларининг хужжатларини сақлайдиган тегишли архивлар) бўлинмалари.
2. Вилоят, туман ва шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан Қарорда белгиланган график асосида ер участкалари бериш ҳақидаги қарорларнинг электрон нусхаси ва реестри шакллантирилиб, сектор раҳбарлари ва тегишли маҳаллалар ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилади.
Бунда ишчи гуруҳ томонидан кунига камида 600 тадан қарор сканер орқали электрон нусха олиниши ва реестрга киритилиши лозим.
Масъул: туман ва шаҳар ишчи гуруҳлари.
3. Вилоят ишчи гуруҳи томонидан электрон нусхаси шакллантирилган ва реестрга киритилган қарорлари сони ва уларнинг сифати мониторинг қилинади.
Масъул: вилоят ишчи гуруҳи.
4. Вилоят, туман ва шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан ҳар ҳафтанинг душанба куни ер участкалари бериш ҳақидаги қарорларнинг шакллантирилган электрон нусхаси ва реестри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига далолатнома асосида тақдим этиб борилади.
Масъуллар: вилоят, туман ва шаҳар ишчи гуруҳлари.
5. «Ўзархив» агентлиги туман ва шаҳар бўлинмалари ҳудудий бошқармаси адлия ва прокуратура органлари билан биргаликда
2022 йил якунига қадар давлат архивлари сақловига берилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари, колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомалари, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг буйруқларини хатловдан ўтказиб, ҳокимлик идораларида ажратилган махсус хоналарда уларнинг электрон нусхаларини яратади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига ишчи гурух орқали тақдим этилишини таъминлайди.
6. Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари тақдим этилган ер участкалари бериш ҳақидаги қарорларнинг шакллантирилган электрон нусхаси ва реестрини батафсил ҳамда жойига чиққан ҳолда ўрганиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда уларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш чоралари кўриб боради.
Маъсуллар: туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари.
Do'stlaringiz bilan baham: |