Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


Ёқилғининг солиштирма сарфи ва уни камайтириш



Download 1,25 Mb.
bet28/37
Sana15.03.2023
Hajmi1,25 Mb.
#919463
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

3.4. Ёқилғининг солиштирма сарфи ва уни камайтириш
усуллари.

Ёқилғидан фойдаланиш даражасини баҳолаш пайтида тайёр маҳсулотнинг ҳар бир тоннасига сарфланган шартли ёқилғи (ёниш иссиқлиги-29330 кЖоул/кг)ни ифодаловчи солиштирма бирлик-лардан фойдаланилади.


Бир тонна материал ёки буюм учун ёқилғининг ҳисобий солиштирма сарфи:
b QИҚ
bШ = ———— , т/т (3-26)
29330

бунда: b- натурал ёқилғининг солиштирма сарфи, т/т.


3-1 жадвал


Баъзи технологик жараёнлар учун шартли ёқилғининг
солиштирма сарфлари

Бир тонна тайёр маҳсулот учун шартли ёқилғининг солиштирма сарфи:


b QИҚК2
bш = ———— , т/т (3-27)
29330К1
бунда: К11 - тайёр маҳсулот чиқишини ифодаловчи коэффициент;
К21 - такрорий қиздиришларни, печнинг салт юришини ва бошқаларни ҳисобга олувчи коэффициент.
Бу коэффициентлар ҳисоблаб топилади.
Шартли ёқилғининг солиштирма сарфи билан технологик фойдали иш коэффициенти уртасида қуйидаги боғлиқлик мавжуд:
Q
bШ = —————— , т/т (3-28)
29,33 ТЕХН
ёки
Q
ТЕХН = ————— , (3-29)
29,33  bШ

бунда: bШ - шартли ёқилғининг солиштирма сарфи, т/т;


ТЕХН - технологик ФИК ;
QТЕХН - 1 тонна маҳсулотга технологик ишлов бериш учун фойдали сарфланган иссиқлик;
29,33 Гжоуль-1 тонна шартли ёқилғининг ёниш иссиқлиги.
Юқорида келтирилган (3-28) тенгламага асосан бир тонна пулатни 12000С гача қиздириш учун иссиқликнинг фойдали сарфи: Q= 0,838 ГЖоул/т.
Демак, бу жараённинг технологик фойдали иш коэффициенти:
0,838
ТЕХН ———————— = 0,110,18 (ёки 1118%) ;
29,33 (0,250,16)
Юқорида келтирилган печларнинг иссиқлик балансларини ва уларнинг айрим қисмларини куриб чиқиш натижасида ёқилғи сарфини камайтириш буйича қандай чора-тадбирлар куриш лозимлиги ҳал қилинади. Бу жиҳатдан печнинг ишчи бушлиғидан чиқиб кетувчи газлар билан йуқотиладиган иссиқликни камайтириш жуда муҳимдир. Улар одатда печга сарфланадиган иссиқликнинг 3060%ини ташкил қилади. Бу йуқотилишларни камайтириш учун газларнинг иссиқлигидан купроқ фойдаланишга ва чиқиб кетувчи газларнинг миқдорини камайтиришга интилиш лозим (печга ташқаридан ҳаво сурилишини бартараф қилиш, ҳавонинг қуйи ортиқлигида ёқилғини ёқиш ва ҳоказо). Газларнинг иссиқлигидан тулароқ фойдаланиш учун печнинг ишчи бушлиғидаги иссиқлик алмашувини жадаллаштириш лозим. Бу ҳақда 2-бобда батафсил суз юритилган.
Печдан чиқиб кетувчи газларнинг иссиқлигидан фойдаланиш учун ёнишга бериладиган ҳавони ва газли ёқилғини регенератив мосламаларда қиздириш лозим. Агар бу иссиқлик нисбатан куп булса, ундан қозон-утилизаторларда фойдаланиш мумкин. Ёниш компонентларининг ҳароратини ошириш, алангани ванна буйлаб бериш ёқилғи сарфини камайтиради ва печнинг унумдорлигини оширади. Ўтга чидамли материалларни тоблашда қулланиладиган даврий ишловчи камерали печларни узлуксиз ишлайдиган тунелли печлар билан алмаштириш печ қопламасини даврий қиздиришга сарфланадиган иссиқлик QҚОПЛ ни ва чиқиб кетувчи газлар билан йуқотиладиган иссиқлик QЧ.Г ни камайтиради. Бу пайтда ёқилғининг сарфи 2-3 марта қисқаради.
Юқори ҳароратли печларда тутун газларининг рециркуляцияси катта самара бериши мумкин.
Ёқилғининг кимёвий ва механик чала ёниши билан боғлиқ булган йуқотилишлар (QК.Ч.Ё + QМ.Ч.Ё)ни ёниш жараёнини туғри ташкил қилиш йули билан, яъни ёқиш мосламалари конструкцияларини яхшилаш ва уларни туғри ишлатиш билан камайтириш мумкин.
Атроф-муҳитга йуқотиладиган иссиқлик QА.М га ва печнинг ички қопламасини қиздиришга кетадиган иссиқлик QҚОПЛ. га катта аҳамият бериш лозим. Бу йуқотилишлар умумий иссиқлик сарфининг салмоқли улушини ташкил қилади, масалан, QА.-М мартен ва шиша эритиш печларида умумий иссиқликнинг 30% ига тенг ва QҚОПЛ. эса даврий ишлайдиган печларда, масалан, сопол буюмларни пишириш печларида, 30% дан ҳам ортади. Атроф-муҳитга йуқотиладиган иссиқликни камайтириш учун печнинг қуббаси ва пастки қисми иссиқлик утказмайдиган материаллардан, биринчи галда-диатомитли ғиштлардан ишланади, уларнинг иссиқлик утказувчанлик коэффициенти оддий ғиштникига нисбатан 3-5 марта камдир.
Печ деворининг қопламаси куп қатламли қилиб бажарилади - ички қатлами утга чидамли ғиштдан, урта қатлами-диатомитли ғиштдан ва ташқи қатлами-қизил ғиштдан ишланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, саноат печларининг купчилиги паст фойдали иш коэффициентига эга - уларнинг амалдаги қийматлари 6-30% га тенг. Назарий жиҳатдан эса жуда юқори Ф.И.К ларга эришиш мумкин. Бу соҳада эришилган билимлар даражаси 75% ва ундан юқори Ф.И.К. ли печларни қуриш имконини беради.
Маълумки, саноат печлари ва шу каби юқори ҳароратли қурилмалар жуда куп миқдорда юқори сифатли ёқилғиларни истеъмол қилади, шу сабабли уларнинг тежамкорлигини ошириш катта иқтисодий аҳамиятга эга.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish