Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»



Download 1,25 Mb.
bet1/37
Sana15.03.2023
Hajmi1,25 Mb.
#919463
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АБУ РАЙХОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
А.У. Алимбоев


ЮҚОРИ ҲАРОРАТЛи Технологик
ЖАРАЁНЛАР ВА ҚУРИЛМАЛАР

Ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси» йўнали-
ши учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган.

ТОШКЕНТ- 2002


ББК 31.391.
В93
УДК 66.04. (075.8)
Муаллиф: А.У. Алимбоев
ЮҚОРИ ҲАРОРАТЛИ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ВА ҚУРИЛМАЛАР. Ўқув қўлланмаси. Тошкент давлат техника университети. Тошкент, 2002. 140 б.

Қулланмада юқори ҳароратли қурилмалар - печлар ишлашининг умумий иссиқлик назарияси ва шунингдек, пулат эритиш, ёмби ва қуймаларни қиздириш жараёнларини ҳисоблаш масалалари баён этилган. Саноатнинг турли соҳаларида қўлланиладиган эритиш, қиздириш ва қуритиш печлари ва уларга тегишли ёрдамчи жиҳозларнинг тузилиши ва ишлаши кўриб чиқилган. Қўлланманинг махзус боблари юқори ҳароратли жараёнларни математик моделлашга, шу жараёнлар амалга ошириладиган қурилмаларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари - АЛОТ (САПР) га ва амалий масалаларни ечишга бағишланган.


Ушбу китоб бакалаврларни тайёрлаш жараёнида уқув қулланмаси сифатида фойдаланишга мулжалланган.
Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетининг илмий-методик кенгаши қарорига ва Республика Координацион Кенгашининг рухсатига асосан чоп этилди.

Тақризчилар: т.ф.д.,проф. Ғ.Ғ. Умаров (ТИҚХММИ)


т.ф.н.,доц. Х.А. Алимов (ТошДТУ)
К И Р И Ш .
Турли технологик жараёнлар асосида материал ва буюмларга иссиқлик билан ишлов бериш ётади: материални қиздириш ва эритиш, ғишт ва чиннини пишириш, боғловчи материаллар (цемент, оҳак) ва шишани олиш ва ҳоказо.
Материал ва буюмларга иссиқлик ёрдамида ишлов бериш технологик ёки энерготехнологик агрегатлар - саноат печларида амалга оширилади; уларда материал ва буюмларга юқори ҳароратли шароитда кейинги ишловлар бериш ёки тайёр маҳсулот сифатида чиқариш учун зарур булган хоссалар берилади.
Масалан, қиздириш печларида ишлов берилгандан кейин ярим маҳсулотлар чиғириб ёйиш ва болғалаш учун зарур булган чузувчанлик ва оқувчанликка эга булади.
Чуян қуйиш вагранкаларида чуян қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга утади ва бу ҳолатда у қуйма қолип бушлиқларини яхши тулдиради.
Баъзи термик печларда пулат буюмлар қиздирилади, ундан кейин эса, олдиндан белгиланган тартибда совитилади, бунинг натижасида маълум механик хоссаларга эга булишга эришилади (юмшатиш, бушатиш, нормаллаш, тоблаш).
Пулат буюмларга кимёвий-термик ишлов бериладиган печларда металл юзасини карбон ёки азот билан туйиниши (тегишлича: цементитлаш ва азотлаш)ни осонлаштириш учун улар қиздирилади ва ҳоказо.
Печларда қатор мураккаб жараёнлар содир булади - газга айланиш ва ёқилғининг ёниши, ишчи бушлиқда тутун газларининг ҳаракатланиши, ишлов берилаётган материалга аланга ва тутун газларидан иссиқликнинг узатилиши, иссиқликнинг буюм юзасидан ичкари қатламларига утиши ва ҳоказо. Бу жараёнларнинг барчаси узаро боғланган. Улар ичида энг муҳимлари иссиқлик узатиш жараёнлари ҳисобланади.
Алангали печларда иссиқлик манбаи булиб ёқилғи; газ, мазут, кумир, кокс ва бошқалар хизмат қилади.
Ёқилғи ёқилганда унинг кимёвий энергияси иссиқликка айланади ва у асосан ёниш маҳсулотларига утади.
Электр печларида иссиқлик электр энергиясини узгартириш ҳисобига олинади.
Электр манбаи булиб электр ёйи (ёйли печларда), электр иситгичлари (қаршилик печларида) ёки иссиқлик нисбатан катта частотали электр майдонига жойлаштирилган буюмларнинг ички қисмида ҳосил булади (индукцион печларда).
1822 йили Француз олими Фурье қаттиқ жисмлар ичида иссиқликнинг тарқалиш назариясини баён қилди ва “Иссиқликнинг аналитик назарияси” номли асарида жисмлар қиздирилишининг хусусий ҳолларини ечишни курсатиб берди.
1905 - 1909 йилларда В. Е. Грум-Гржимайло “Печларнинг гидравлик назарияси” ни эълон қилди, унда газларнинг табиий ҳаракатланишига асослаган печларни қуришнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган эди. И. Г. Есьман (1910й.) гидравлик назария-нинг математик асосини яратди. Печларнинг кенг куламли иссиқлик ҳисоби биринчи марта Н.Е. Скаредов томонидан бажарилди. (1912-1915 й.).
Академик М.В.Кирпичев ва унинг сафдошлари (А. А. Гухман, М. А. Михеев, Г. П. Иванцов ва бошқалар) томонидан физик жараёнларнинг ухшашлик назарияси буйича бажарилган ишлари иссиқлик техникаси фанининг ривожланишига бебаҳо ҳисса булиб қушилди. Шундан кейин печлардаги иссиқлик алмашинувига оид мураккаб масалаларни лаборатория шароитида урганиш имконияти туғилди.
Ҳозирги пайтда иссиқлик алмашинуви, иссиқлик мувозанати, газ механикаси ва ёқилғи ёнишининг қонун-қоидаларига асосланган печлар назарияси халқ хужалигининг турли соҳалари учун юқори унумли ва юқори самарали печларни қуриш имконини беради.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish