ЮМШОҚ ДИСК ДИСКОВОДИНИ ЎРГАНИШ, CD ЮРИТУВЧИЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАШ. ДИСКЛАРНИНГ ТЕХНИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ.
РЕЖА
1. Дисководлар турлари.
2. Дисководни ишлаш принципи.
3. Дисководларни Персоналp Компpютерларга ўрнатиш ва
улаш.
Таянч тушинчаси: Диск, магнит диск, эгилувчан магнит диск, дисковод, дюйм, диометр, хажми, ойнани тезлиги, дисковод контроллери, интерфейс.
1. Дисководлар турлари
Эгилувчан магнит дискларга тўпловчи қурилмалар хозирда икки хил магнит дискларга мўлжаллаб чиқарилмокда.
1-си 3,5 дюймли, диаметри 89 мм,
2-си 5,25 дюймли, диаметри 133 мм.
Биринчи тур магнит дискларга мўлжаланган дисководлар, дискни 1,44 Мб гача, иккинчи тур дисководлар дискларни 1,2 Мбайтгача форматлайди.
Шахсий компьютерларда механик механизмларга эга бўлган асосий қурилмаларда бири дисковод хисобланади. Уни ўлчами: кенглиги 6 дюйм, бўйи 1,5 дюйм ва узунлиги 8 дюйм. Дисководни олди томонида қўйидагилар мавжуд.
-диск қўйиш учун махсус, тиркиш;
-ишлаётган холатини кўрсатувчи лампочка-светодиод;
-дискни чиқариш учун кнопка.
Эгилувчан магнит дискдан ўқиш қурилмаси дисководни ососий ички элементи дискет RAMаси, двигатель шпинтели, ўтказгичлар билан головкалар блоки ва электроника қисми жойлашган платаси.
Дисководни ишлаш принципи
Двигатель шпиндели, ясси бўлиб айланиш тезлиги 300 ай/минут. Двигатель узатгичи (головкаларга) қадамли, винтсимон, тишли ёки лентали.
Магнит дискетни хусусиятини аниқлаш учун электроника қисми жойлашган платани олди қисмига учта механик нажимли учта даччик ўрнатилган.
Иккитаси химоялаш тешиги ва ёзиш зичлиги учун, учинчиси дискет қўйилганини аниқлаш учун.
Эгилувчи магнит диск дисководга қўйилиши билан уни механизм махкам ўрнатиб айланишга тайёр холатда марказлаб туради.
Дисковод контроллер билан 34 симли кабел орқали уланади. Уни жуфт номерлари сигналли, ток номерлари умумий.
Интерфесни умумий вариантида котроллёрга тўрттагача дискавод улаш кўзда тутилган. IBM РС Компьютерларида иккитагача. Умумий вариантда дисководлар бир-бирига параллел уланади, уланиш номерлари 0...3 ча. Дисковод номерлари электроника платасидаги перемичкалар билан белгиланади. IBM РС вариантида дисководларни иккаласи хам бир номерга эга бўлиб, битта кабел билан уланиб 10-16 симлар разёмлар ўртасида алмашган. Бази холларда дисковод разёмидан, механик калит ролини уйновчи 6 та контакт олиб ташланади.
Дисковод интерфейси етарли даражада содда ва дисководга танлаш сигналини улайди, двигательни ишга туширади, головкаларни бир қадамга суради, ахборотни ёзиш ёки ўқиш режимини қўйиш билан бирга қўйидагиларни аниқлайди:
йўлак бошини;
головкани 0чи йўлакга қўйилганини белгилашни;
датчиклардан келган сигналларни ва хокозо.
Хамма ишлар, ахборотларни кодлаш, йўлакчаларни
қиDIPиб топиш, секторларни қиDIPиб топиш, хатоликларни аниқлаш контроллер ёрдами билан амалга оширилади.
Эгилувчан магнит дискларни стандарт форматлашда HD (High Density-юқори зичлик)-80 та йўлакча хар-бир томонда, 18 сектор хар-бири 512 байт йўлакда .
Ўта зичлаштирилган вариантда 82 ёки 84 йўлакча 20 тагача 512 байтда, ёки 11 сектор 1024 байтдан.
3. Дисководларни Персоналp Компpютерларга ўрнатиш ва
улаш.
Дискаводни компьютерга ўрнатилишига тухталайлик. Барча IBM камапpютерларида система блокида дисководлар учун махсус бўш жойлар колDIPилган. Уларни қўйиш жуда осон. Агар иккита дисковод ўрнатилаётган бўлса уларни қайси бири А ёки B бўлишини қандай аниқланади ?
Юқорида кўриб ўтилганидек дисковод ва контроллёр 34-симли кабел билан уланади. Кабелда 3та разъём бўлиб иккитаси дисководларга, биттаси контроллёрга уланади. Разёмларни А ва В дисководларга улашда қайси бири А ва қайси бири В эканлигини олдиндан билиш керак:
- Разёмлар А -В-С кейин контроллёрга;
- В дисковод разёми тескарига қараб туради.
Кабел разёмини дисководга улаш учун адашмасликга махсус пазлар қилинган. Агар паз бўлмаса разём ва уланадиган жойда контактлар номери бош “1”, ёки уни билдириб турувчи қизил рангли сим қўйилган.
Дисководларни А ёки В номга эга эканлигини қўйидагилар белгилайди.
-Drive Select (тўпловчи танлаш) ёки Dsx перемичкаси;
- мословчи қаршилик.
Дисководда махсус перемичка бўлиб, у А ёки В лигини белгилайди. DSО белги А дисковод, DS1 белги В дисковод учун ( бази дискаводларда тескариси хам бўлиши мумкин).
"Доимий еслаб қолувчи ускуна" (ПЗУ - ДЕҚУ) ёки Read Only Memory (RОМ) термини кўпинча маълумотларини ўқиш мумкину, аммо уларни ўзгартириш мумкин бўлмаган микросхемаларни белгилаш учун ишлатилади. Ҳар бир шахсий компютерда, албатта, бир нечта ПЗУ (ДЕқУ) микросхема мавжуд. Масалан, компютер ёқилганида биринчи бўлиб 1-2 М байт ҳажмли ПЗУ микросхемасига ёзилган BIOS дастури ишга туширилади. ПЕУ микросхемаларнинг ҳаракатлари тезлиги тезкор хотиранинг микросхемаларидагига қараганда бир даража (поғона) пастроқ.
Шуни таъкидлаш лозимки, ПЗУ микросхемаларининг кўплаб турли хил типлари ишлаб чиқилган - уларнинг бир хилларига маълумотларни фақат бир марта ёзиш мумкин, бошқалари еса ахборотнинг кўплаб маротаба қайта ёзилишига ҳам чидайди. Сўнгги вақтларда еса ПЗУ ларда ахборотни 1 миллион мартагача қайта ёзишга имкон берувчи флеш хотира микросхемаларини ишлатиш енг кўп даражада оммавийлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |