Замонавий ёндашувлар асосида буюк сиймоларнинг тарихий, илмий-педагогик қадриятларни таълим жараёнига интеграллаш
Юлдашева Нафиса Саидназаровна
Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети
Анотация: Аждодлар меросини ўрганиш, буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.Сўз санъати, хусусан ўзбек адабиётида маънавий гўзаллик инсон такомилини белгиловчи муҳим фазилат сифатида талқин қилинади. Ватани тарихини яхши билиши лозимлигини ёшлар адабиёт орқали чуқур англайдилар ва буюк сиймоларнинг тарихий қадриятларидан фойдаланишнинг дидактик тизими, педагогик-психологик имкониятларини ўрганиш орқали кўзлаган мақсадига эришадилар. Шу боис бадиий адабиётда тарихга мурожаат қилиш доимо долзарб ҳисобланади, бунинг устига истиқлол даврида адабиётда ёш авлодни ўз ўтмиши билан таништириш, ундан фахрланиш туйғусини ўстириш имконияти кўп. Аждодларимиз илм-фаннинг қайси соҳаси билан шуғулланмасинлар, инсон маънавиятини шакллантиришга, таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор берганлар. Жумладан, маънавий - аҳлоқий тарбия масалалари Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” , Кайковуснинг “Қобуснома”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул- ҳақойиқ”, Алишер Навоийнинг барча асарларида кенг ёритилган. Олий таълим муассасаларида буюк сиймоларимизни ўргатишнинг дидактик тизимини қандай баҳолаш керак.Бу қадриятлардан фойдаланишда қандай педагогик-психологик имкониятлардан фойдаланишимиз кераклиги кўзда тутилади.
Калит сўзлар: аждодлар мероси, буюк сиймолар, педагогик-психологик имкониятлар, дидактик тизим, тарихий қадриятлар
Мустақиллик халқимизнинг миллий тикланишини таъминлаб берди, оммани бирлаштириб, халқ сифатида миллий истиқлол ғояси сифатида миллий истиқлол ғояси атрофида жипслаштиради - деб юртбошимиз, биз ёшларга янги ижодий ва илмий янгиликлар, изланишлар олиб боришимиз. Миллий юксалиш ғояси ислоҳотлар ким учун ва нима учунлигини, аҳамиятини очиб беради. Олий таълим тизимида, муассасаларида буюк сиймоларимизнинг тарихий қадриятларидан фойдаланишнинг дидактик тизимини ва педагогик-психологик имкониятларини модернизациялаш ва уни шахс имкониятларига тўлиқ мослаштиришга кўмаклашувчи замонавий таълим тизимининг асосий вазифаларидан бири таълим олувчиларда ташаббускорлик, мустақиллик сифатларини қарор топтириш ва ривожлантиришдан иборат этиб белгиланган. Шу нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, мутахассислар тайёрлаш тизимини модернизациялаш, педагогик фаолият самарадорлигини таъминлашнинг асосий шартларидан бири - уларда касбий фаолиятга нисбатан креатив ёндошувини ривожлантиришдан иборат. Дидактик тизимнинг ўзи нима? - деган саволга биз қуйидагича жавоб беришимиз мумкин. Дидактика (таълим назарияси: юнонча сўз бўлиб, “didaktikos” “ўргатувчи”, “didasko” эса – “ўрганувчи” маъносини билдиради) таълимнинг назарий жиҳатлари ( таълим жараёнининг моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти мазмуни, таълим мақсади, шакл, метод воситалари, натижаси, таълим жараёнини такомиллаштириш йўллари ва хаказо муаммолар) ни ўрганувчи фан. Дидактиканинг предмети, функциялари ва вазифаси. Педагогика фани таълим ва тарбия жараёнини уларнинг яхлитлиги ва бирлиги асосида ўрганади. Икки фаолиятнинг хар бирининг моҳиятини аниқ баён этиш учун дидактика (таълим назарияси) ва тарбия назариясини ажратиб кўрсатадилар.Ҳозирги даврда дидактика ўқитишнинг мазмуни, методлари ва ташкилий шаклларини илмий асослаб берувчи педагогика сохаси сифатида тушунилади. Олий таълим муассасаларида ёхуд бўлажак ўқитувларга буюк сиймоларнинг илмий-педагогик қарашларини ўргатишнинг дидактик тизимини такомиллаштиришда бугунги кунда қандай янги илмий янгиликлар қилишимиз керак. Уларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш учун бугунги кунда бу тизимлар асосида ишлаш таълимнинг асосий мақсад ва вазифаларига айланиб бормоқда. Ҳозирги ўсиш ривожланиш даврида шарқона таълим –тарбиянинг инсонпарварлик моҳияти, унинг маърифий - маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда буюк сиймолар халқимизнинг бой маданий- маънавий меросидан таълим тарбия тизимини янада ривожлантириш ҳамда меъёрий услубий таъминотини кенгайтиришга замин яратади.Ўзбек педагогикаси тарихини назарий асослари ва унинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилганлиги, аждодларимиз томонидан яратилган педагогик ғоялар, таълимий-аҳлоқий қарашлар мазмуни таҳлил қилинганлиги, тарихий тараққиётнинг турли босқичларида вужудга келган ўқитиш шакллари, воситалари, методларининг мазмуни ва педагогик аҳамияти ҳамда ўзбек ҳалқи педагогик меросининг илмий- амалий аҳамияти очиб берилганлиги, ўзбек педагогикасининг кўп асрлик ривожланиш йўли педагогик жиҳатдан тавсифланганлиги билан изоҳланади. Аждодларимиз томонидан яратилган бой илмий-маърифий маданий меросни ҳар томонлама ўрганиш ва татбиқ этиш тарихимизнинг ҳаққоний манзарасини очишда алоҳида аҳамиятга эгалиги таъкидланади. Сўнгги йилларда педагогик-психологик кузатувларнинг асосий йўналиши сифатида таълимни инсонпарварлаштириш, шахсга йўналтирилган таълим, ўқитишни индивидуаллаштириш, таълим шаклларини оптималлаштириш, таълим олувчиларнинг билиш фаоллигини ошириш, бу жараёндаги ўқитувчининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш масаласига алоҳида урғу берилмоқда. Педагог олимлар томонидан талабаларнинг касбий тайёргарлигини шакллантириш, ўқитиш самарадорлигини оширишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш муаммоси билан боғлиқликда илмий изланишлар олиб борилган бўлсада, талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик аспектлари, контрсуггестив, тезаурус ва интеракцион омилларини тадқиқ этиш; интерфаол таълим технологиялари ва методлари воситасида талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш, ижодий йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш; талабаларда креативлик потенциалининг ривожланганлик даражасини прогностик ва квалиметрик методларини ишлаб чиқиш долзарб илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга масалалардан саналади. Дарҳақиқат, жамият ва фан-техника тараққиётининг ҳозирги босқичида таълим-тарбия жараёни, унинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари, мутахассислар тайёрлаш жараёнига таъсирини таҳлил этганда, бўлажак ўқитувчиларда креатив фаолиятга бўлган эҳтиёж қуйидагилар билан белгиланишини аниқладик:
Биринчидан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таълим тизими, методологияси ва ўқув жараёни технологиясини тубдан янгилашни талаб қилади. Бундай шароитда ўқитувчининг фаолияти педагогик янгиликлар яратиш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини эгаллашдан иборат. Бу эса, ўз-ўзидан бўлажак педагогларда креатив қобилятларини ривожлантириш заруриятини келтириб чиқаради.
Иккинчидан, таълим мазмунини инсонпарварлаштириш ўқитишнинг янги ташкилий шакллари, технологияларини излаш, яъни таълимга инновациялар киритишни тақозо қилади. Таълим жараёнига инновациялар киришининг муҳим шартларидан бири эса, ўқитувчининг инновацион тайёргарлиги, ижодкорлиги ва креатив фаоллиги билан тавсифланади.
Учинчидан, педагогик янгиликни ўзлаштириш ва уни амалиётга татбиқ этишга нисбатан бўлажак ўқитувчиларда фаол майлларни ривожлантириш кабилар тадқиқот муаммосининг ижтимоий, педагогик-психологик жиҳатдан долзарблигини ифодалайди. Бугунги кунда ўқитувчининг шахсияти ва фаолиятига бўлган талаблар билан олий таълим муассасалари битирувчиларининг тайёргарлик даражалари орасида сезиларли зиддиятлар кузатилмоқда. Шу билан бир қаторда ўқитувчилар тайёрлашнинг мавжуд тизими билан бўлажак ўқитувчи фаолиятининг касбий-ижодий тавсифи орасида ҳам номутаносибликлар кузатилмоқда. Бунинг натижасида ўқитувчилар билан таълим олувчилар орасида тўсиқлар ва бўшлиқ вужудга келди, ўқитувчининг таълим жараёнидаги якка ҳукмронлиги қарор топди. Шу билан бир қаторда, улар аксарият ҳолларда асосан ўқув дастурлари ва дарсликларга боғланиб қолдилар, уларнинг креатив фаолиятларини ривожлантиришга етарлича эътибор қаратилмади. Бу эса, ўз навбатида, ўқитувчилик касбининг ижтимоий мавқеи ва обрўсига путур етказди. Чунки бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш тизими жамият эҳтиёжлари ва унинг ўткир муаммоларидан узоқлашган эди. Шу нуқтаи-назардан, эркин ва шахсга йўналтирилган интерфаол таълим муҳитини шакллантириш, бугунги кунда педагогик тадқиқотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида баҳоланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |