Ҳозирги кунда «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёр
лаш миллий дастурининг ўқув жараёнига амалий татбиқ
этилишининг энг сўнгги босқичи, сифат ва самарадорлик
ка эришиш даври кечмоқда. Бу даврда анъанавий дарслар
ўрнига ноанъанавий муқобил таълимни, яъни инновацион,
янги технологияларни, интерфаол таълимни жорий этиш
ни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Таълим жараёнини таш
кил этишда ўқувчи шахсий қобилияти, қизиқиши, мойиллиги,
унинг ўз кучи имкониятларига ижодий қобилиятларини ри
вожлантиришини асос қилиб олиш мақсадга мувофиқдир.
34
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 8
Таълим жараёни ўқувчи шахсига йўнал-
тирилиши, ўқувчи-талабага олий қад рият си-
фатида қараш долзарб масалага айланмоқда.
Ўқувчиларнинг
универсал
ўқув-билув
кўникмаларини шакллантириш бош мақсадга
айланмоқда. Бунда талаба-ўқувчининг эҳ-
тиёжи, мойиллиги, қизиқиши, фаоллигини
оширувчи ўйинли технологиялардан воси-
та сифатида кенг фойдаланиш муҳим аҳамият
касб этади.
Ўқувчининг табиатига мос тушувчи ўйинлар
ўқув-тарбиявий жараённи ҳаракатга келтирув-
чи кучга айланиши мумкин.
Ўйин ўқувчини таълимда ғалабага эри-
шишда қизиқишини орттиради ва унда куч-
ли мотивация ҳосил қилиш имкониятига
эга. Ўқувчини тезкорликда ҳаракат қилишга,
чаққонлик, топқирлик, топшириқларни аниқ,
тез вақтида бажаришга ўргатади, унда қонун-
қоидаларга риоя қилиш кўникмалари шаклла-
нади. Ўқувчининг фаоллиги ривожлантирилиб,
билимга бўлган иштиёқи ошади. Шахснинг
аҳлоқий сифатларининг шаклланишига ёрдам
беради. Ўқувчиларда ўзаро ҳамкорлик, ижод-
корлик, бир-бирига қайғуриш ва ўзаро ҳурмат
каби одатлар ривожлантирилади. Айниқса,
уларда ташқи дунёни тасаввур этиш, эркин
фикр юритиш, эмоционал фаоллик ва ўзаро
мулоқотга киришувчанлик вужудга келади.
Ўқувчилар ўзаро бир-бирларига ёрдам бе-
ришга, бошқаларнинг қизиқишларига ҳам-
оҳанг ўз манфаатларининг улар билан уйғун
бўлишига ҳаракат қиладилар. Уларда ўйин да-
вомида олган билимларини амалиётда қўллаш
ҳамда улардан турли вазиятларда фойдаланиш
кўникмалари пайдо бўлади.
Ўйин фаолияти яхши хислатларни ҳосил
қилиш асосида, жамоавий ҳаётий фаоли-
ятни вужудга келтиради, мустақилликни,
бошқаларни меҳнат шароитида қўллаб-
қувватлашга ўргатади.
Ўйин фаолиятини ташкиллаштириш ўқувчи-
ларнинг ақлий фаолиятни билишга бўлган
қизиқишларини ошириш асосида ишчанлик-
ка, топқирликка, ўз вазифасига масъулиятли
ёндашиб, янги-янги натижаларни қўлга кири-
тишларига сабаб бўлади.
Ўйин нима?
Ўйин таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда
олиб боришда педагогик воситадир. Ўйин би-
рор нарсани билиб олувчи воситадир. Таълим
мазмунини ўқувчиларга ўйин орқали тушунти-
риш бу тушунтиришнинг энг қулай усулидир.
Педагогларимиз орасида шундай гап юра-
ди: эшитган нарсам эсимдан чиқиши мумкин,
кўрган нарсам эсимга тушиши мумкин, аммо
жараёнда шахсан иштирок этсам, у умрбўйи
эсимда қолади.
Шу сабабли, ўйин воситасида таълим жа-
раёнини ташкил этиш воқеа-ҳодиса, мазмунни
тушуниш, ўрганиш, ўзлаштиришни кафолат-
лайди
Немис психолог олими К.Кросс ўйин во-
ситасида бола ўзини тутиш, оламни ўрганиш,
анъаналарни билиш, атроф-муҳитга мосла-
шиш кўникмасини шакллантиради, деган эди.
Кўпгина олимларнинг фикрича, ижтимоий
фаолиятнинг ривожида айрим тажрибалар-
нинг орттирилиши шахснинг ўз-ўзини ахлоқий
ривожлантиришига, ўзини-ўзи бошқаришига
ёрдам беради.
Ўйин ўқувчини ўйлашга, топқирликка, зий-
ракликка, мантиқий фикр юритишга ўргатади.
Шу асосда ўз «мен»ининг шаклланишига ёр-
дам беради. Шунингдек, билишга ўрганиш
эҳтиёжини туғдириб, янги ўзгаришларга бош-
лайди.
Ўйин ташқи олам билан мулоқот қилишга
янги-янги имкониятларни очиб беради. Ўйин
умумилмий тушунча бўлиб, фалсафа, педаго-
гика, психология, тарих назарияси, санъатда
ўзига хос тушунча, атамалари мавжуд. Умуман,
илмий тилда ўйин драматургия, томошалар,
байрамлар, фестиваллар, карнаваллар, бадиий
ижодкорлик маъносида ҳам ишлатилади.
Катта энциклопедик луғатда ўйин нафақат
маҳсулий фаолият бўлиб, унинг мотиви на-
тижаларида эмас, аксинча жараённинг ўзида
намоён бўлиши кўрсатилган. Бу жараён
ўйновчиларга роҳат бағишлайди, ундан то-
мошабин завқ-шавқ олади. Шу сабабли ҳам,
у таълимий жараённинг самарали кечишида
муҳим роль ўйнайди, ўқувчининг шахс сифа-
тида ривожланишида, ҳаётда ишлаш, ўқув-
билишга бўлган қизиқишини оширишда, пси-
хологик тайёрлашда ёрдам беради.
Умуман, ўйин тушунчаси кенг маънога
эга бўлиб, уни бир қоида билан ифода этиш
қийиндир. Кўпинча бу саволга жавоб олиш
учун «Ҳар бир одам нима учун ўйнайди?» де-
ган савол қўйилгандагина унга кенгроқ жавоб
олиш мумкин.
35
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |