255
XVI БОБ. БАНКРОТЛИК ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ
16.1. Банкротлик тушунчаси ва аломатлари
Банкротлик - бу пул мажбуриятлари тўлаб берилмаслиги оқибатида
корхонанинг мажбурий тугатилишидир. Банкротликнинг бевосита ифодаси
корхонанинг
ўз қарздорлик мажбуриятларини тўлаб бериш (векселни
муддатида тўлаш, банк қарзларини қайтариш ва ҳ.к.) имконияти йўқлигида
кўринади. Бу эса корхонани мажбурий сотилишига, кредиторларнинг
талабларини эса сотилган мулк ҳисобидан қондирилишига олиб келади.
Банкротликнинг аломатлари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, юридик шахсларнинг пул маблағлари бўйича тўлашга
қодир
эмаслиги, аниқлик киритиладиган бўлса, тегишли мажбуриятлар ва
тўлов мажбурияти юзага келган кундан эътиборан
олти ой давомида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, бундай ҳолат
банкротлик аломати деб
этироф этилади.
Иккинчидан, жисмоний шахс (юридик шахс мақоми олмасдан
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс)нинг пул маблағлари
бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни
тўлашга қодир эмаслигини, ёки, агар тегишли мажбуриятлар ва тўловларни
бажариш санаси
бошланган пайтдан эътиборан уч ой давомида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса ҳамда мажбуриятлар унга тегишли мол-
мулкнинг қийматидан ошиб кетган бўлса, банкротлик аломатлари юзага
келган бўлади.
Демак, хўжалик юритиш субъектининг
банкрот бўлиши деганда,
унинг қарз мажбуриятлари мол-мулкидан ошиб кетганлиги сабабли
товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлашга ва бошқа кредиторларнинг
талабларини қондиришга, шу жумладан, бюджетга ва бюджетдан
ташқари фондларига мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги
тушунилади.
Қонунчиликка биноан банкрот деб эътироф этилган корхонанинг мол-
мулки унинг қарз мажбуриятлари бўйича даъволарни қондиришга
қонунчиликда белгиланган тартибда йўналтирилади. Корхонанинг мол-
мулки мазкур даъволарни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолларда
корхона раҳбарларининг ёки эгаларининг мулкий маъсулияти қонунчиликда
белгилаб қуйилган. Маъсулияти чекланган корхоналарда (акциядорлик
жамиятлари ҳам улар жумласига киради) корхона мулкдорлари корхона
мажбуриятлари бўйича
жавобгар эмаслар. Лекин корхона эгаларининг
қасддан ҳаракатлари банкротликка олиб келган ҳолларда
бундай
жавобгарлик вужудга келади. Хусусий корхоналарда мулк эгалари корхона
мажбуриятлари бўйича
жавоб берадилар, чунки улар корхонани бевосита
тасарруф этадилар.
Банкротлик таомилини қўллаш эҳтимоли бозор иқтисодиёти
субъектларининг рақобат шароитларида юксак маъсулият ва ўзига нисбатан
талабчанлик руҳида ишлашини таъминлайди. Айни пайтда бу тартиб корхона
256
кредиторларининг манфаатларини ҳимоя қилади,
чунки улар интизомсиз
қарздорларга нисбатан банкротлик таомилини қўлланиши ҳақида
хўжалик
судига даъво билан мурожаат қилишлари мумкин.
Юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик, фаолияти билан
шуғулланаётган жисмоний шахслар ўз мажбуриятлари юзасидан ўзларининг
жами мол-мулклари билан жавобгар бўладилар.
Мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда қарздор ўз қарзлари бўйича
қонун ҳужжатларда белгилаб қуйилган тартиб ва миқдорларда жавобгар
бўлади. Қарз ундиришга тортилиши мумкин бўлмаган мол-мулк қонун
ҳужжатлари билан белгиланади.
Ёлланиб шартнома (контракт) бўйича ишловчи шахслар хўжалик
юритиш субъектларнинг қарзлари бўйича мулкий жавобгар бўлмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: