173
а) хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларниш
(бошқарув ходимлари билан бирга) иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага
ажратмалар каби харажатлар;
б) ёрдамчи матсриаллар харажатлари;
в)
хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган бошқа устама харажатлар.
Ҳамма соҳаларда қуйидагилар ТМЗ таннархига киритилмайди (хизмат
кўрсатишни ҳам қўшган ҳолда):
а) меъёрдан ортиқ (корхонада белгиланган энг оқилона бўлган
харажатлар меъёри) матсриаллар. иш кучи ва бошқа
режада назардаа
тутилмаган харажатлар;
б) агар технологик жараёнда зарур бўлмаса, ишлаб чиқариш циклинипг
алоҳида босқичлари ўртасида ТМЗни сақлаш харажатлари;
в) умумий ва маъмурий - бошқарув харажатлари;
г) сотиш билан боғлиқ харажатлар.
3. Товар-моддий заҳираларнинг ганнархини ҳисоблаш усуллари
а) ялпи солиштириш (идентификация) усули - ўзаро алмаштирилмайдиган
заҳираларнинг алоҳида моддаларининг ёки объектларининг таннархи ҳар
бир модда ёки объект бўйича алоҳида аниқланади;
б) Ўртача тортилган қиймат усули (АУЕСО) - ТМЗлар ҳар бир
бирлигининг қиймати ҳисобот давридаги бошида шу турдаги ТМЗ
бирликлари ва ҳисобот даври давомида сотиб олинган ёки ишлаб
чиқарилган шу турдаги бирликларнинг ўртача тортилган қиймати сифатида
аниқланади. ТМЗ бирлигининг ўртача тортилган қиймати
ТМЗнинг бутун
қийматини шу заҳиралар бирликларининг сонига бўлиш билан аниқланади;
в) биринчи харид баҳолари бўйича баҳолаш усули (FIFO - биринчи кирим
- биринчи чиқим) - биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи
биринчи навбатда сотиб юборилган товарларга олиб борилиши керак деган
тахминга асосланган. Ҳисобот даврининг охирига мавжуд бўлган
товарларнинг таннархи, охирги сотиб олинган товарларга тааллуқли
бўлади, сотилган товарларнинг таннархи эса олдин сотиб олинганларга
мувофиқ келади. FIFO усули товарларни амалдаги ҳақикий
жисмоний
ҳаракатига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ҳар қандай тармоқ корхоналари
томонидан қўлланилиши мумкин, чунки у товарлар ҳаракатини эмас,
қиймат ҳаракатини ҳисобга олади. Инфляция шароитида FIFO усули соф
фойданинг энг юқори бўлган даражасини таъминлайди. Бунинг сабаби
шундаки, компаниялар жорий нархлар ошганда сотиш нархларини ҳам
оширишга интиладилар, аммо шу ҳолат
инобатга олинмайдики, материал
заҳиралар нархларнинг ўсишидан илгари сотиб олинган бўлиши мумкин.
Нархларни пасайиши шароитида эса тегишли равишда бунга тескари жараён
кузатилади. Демак, FIFO усулининг асосий камчилиги шундан иборатки, у
фойда кўрсаткичига иқтисодий ривожланиш цикли таъсирини кучайтиради.
Ушбу усулнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, ушбу усулнинг
қўлланиши товар заҳираларига жорий харажатларига яқин бўлган баҳони
бсради;
174
г) охирги харид нархлари бўйича баҳолаш усули (LIFO - охирги кирим -
биринчи чиқим) - охирги харид қилинган товарларнинг' таннархи биринчи
навбатда сотилган товарларнинг қийматини аниқлаш учун, ҳисобот даврининг
охирига бўлган заҳираларнинг таннархи эса биринчи навбатда харид қилинган
товарлар таннархи асосида ҳисоб қилинади деган тахминга асосланган.
Ушбу усулни қўллаш инфляция шароитида энг кам бўлган
фойдани ва
дефляция жараёнларида эса энг кўп бўлган соф фойдани беради. Демак,
иқтисодий ривожланиш цикли (юксалиш ва инқироз) таъсирини юмшатиш
имкониятини яратади. Ушбу усулнинг камчилиги шундан иборатки, вақт
ўган сари LIFO усули бўйича заҳираларни баҳолаш ҳақиқатдан борган сари
узоқлашади ва сотиб олишга кетган ҳақиқий харажатларни ҳам, ўрнини
босадиган харажатларни ҳам акс эттира олмайди.
LIFO усули инфляцияга мос равишда солиқ тўланишини кейинга
суришга имкон беради. Жаҳоннинг кўп мамлакатларида, шу
жумладан
Ўзбекистонда бу усулга рухсат этилмаган. Мазкур усулда бир акцияга тўғри
келадиган даромад ҳам камроқ бўлиб кўринади.
Бухгалтерия Ҳисобининг Халкаро стандартлари ТМЗларни
баҳолашда LIFO усулини қўллашнига тавсия қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: