Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


VIII БОБ. КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАРНИ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

VIII БОБ. КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАРНИ 
БОШҚАРИШ 
8.1. Айланма капитални баҳолаш шакли ва тартиби 
 
Тадбиркорлик фаолияти молиявий маблағларини бошқариш жараёнида 
муҳим ўринни корхонанинг айланма маблағларини баҳолаш эгаллайди. 
Корхона айланма маблағлари қуйидаги кўринишларда мавжуд бўлади: 
-товар-моддий захиралар қиймати; 
-тугалланмаган ишлаб чиқариш; 
-ишлаб чиқариш ва муомаладаги жорий ҳаражатлар; 
-муомала жараёнидаги пул харажатлари; 
-меҳнат ҳақи ва бошқалар. 
Ҳақиқий таннарх бўйича хом ашё, материаллар ва ёрдамчи 
материаллар, ёнилғи, ярим фабрикатлар ва комплект буюмлари, захира 
қисмлар ва идишлар баҳоланади. Ҳақиқий таннархга яна қуйидаги 
харажатлар қўшилади: моддий ресурсларни келтириш учун қилинган 
харажатлар, кредит фоизини тўлаш учун қилинган харажатлар, устама ва 
кўшимчалар, комиссион харажатлар, таъминотчи ташкилотларга тўловлар, 
ташқи иқтисодий ташкилотга тўловлар, биржада қилинадиган харажатлар, 
транспорт харажатлари, товарларни сақлаш ва бошқа харажатлар. 
Бозор иқтисодиёти шароитида моддий ресурслариипг баҳолари ўзгариб 
туради. Шунингдек ресурсларни етказиб келиш бўйича харажатлар ҳам 
ўзгарувчан характерда бўлади. Мувофиқ равишда товар моддий заҳиралар 
қийматини баҳолашда баҳолаш амалга оширилаётган пайт ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. 
Товар моддий заҳираларни баҳолашда қуйидаги ёндашувлар мавжуд 
бўлиши мумкин: 
- жорий баҳода баҳолаш; 
- материал ресурсларни ҳақиқий сотиб олинган баҳода баҳолаш; 
- сотиб олинган материалларни ўртача баҳолар орқали баҳолаш. 
Жорий баҳода баҳолаш моддий заҳиралар ишлаб чиқаришга 
сарфланишида уларнинг охирги партияси сотиб олинган баҳолар бўйича 
баҳоланишини билдиради. Бу усул хўжалик амалиётида ЛИФО усули деб 
аталади. 
Материал ресурсларни ҳақиқий сотиб олинган баҳода баҳолашда 
маҳсулотнинг таннархини ҳисоблашда моддий ресурслар қандай баҳоларда 
сотиб олинган бўлса, шу баҳоларда харажатларга киритилади. 
Бу усулни хўжалик амалиётида ФИФО усули деб аталади. 
Инфляция шароитларида ЛИФО усули корхона фойдасини камайтириб 
кўрсатади, ФИФО усули эса фойдани ошириб кўрсатади. 
Корхона ва фирмаларда харажатларни молиялаштириш жараёнида 
молиявий менежмент қуйидаги тамойилларга асосланиши лозим: 


147 
- алоҳида кўринишдаги жорий харажатларга маблағларни самарали 
сарфлаб, юқори рентабеллик даражасига эришиш
- молиялаштириш жараёни устидан назорат олиб бориш. 
Молиявий менежмент асосий эътиборни ишлаб чиқариш ва муомала 
харажатларини камайтиришга қаратиши лозим. Жорий харажатларни 
бошқаришни амалга оширишда ишлаб чиқариш, муомала харажатларининг 
сметасини назорат қилиб борилади. Бундай молиявий маълумот корхона 
ичида ва унинг бўлимларида олиб борилаётган харажатларнинг назоратини 
кeчайтиради. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish