48
эга ва моддий ишлаб чиқариш соҳаси қатнашчиларининг турли даромад ва
жамғармаларининг шаклланиши ва ишлаталишини акс эттиради.
Ҳозирги кун тажрибаси далолат бермоқдаки, айрим хизматлар
тўлалигича текинга амалга оширилса, айримлари тўлалигича пуллик хизмат
сифатида кўрсатилади ва яна маълум хизматлар мавжудки, улар хам текинга
хам пуллик усулларини ўзида акс эттиради.
Масалан давлат бошқарув органлари ва мудофаа хизмати
ходимларининг хизматларини истеъмол қилаётган ҳар
бир юридик ва
жисмоний шахс текинга фойдаланиш имкониятига эгадирлар. Мазкур
муассасалар молиявий ресурсларининг шаклланиш манбаини эса давлат
бюджет маблағлари ташкил этади.
Иқтисодиетнинг нотижорат секторининг салмоқли қисми
ижтимоий ва маданий тадбирларни амалга оширувчи корхоналар ҳисобига
тўғри келади. Булар беҳисоб ранг-барангдир. Демак, молиявий ресурслар
манбалари хам турлича.
Нотижорат асосида фаолият кўрсатаётган корхоналар молиявий
манбаларининг таркиби:
Давлат бюджети маблағлари.
Аҳолига ва бошқа истеъмолчиларга кўрсатилган пуллик хизматлардан
даромадлар.
Хайрихоҳлик бадаллари ва текинга берилган материал бойликлар.
Бошқа даромадлар.
Барча манбалардан шаклланган пул ресурслари корхонанинг молиявий
ресурсларини ташкил этиб, қуйидаги харажатлар амалга оширилади.
Иш ҳақи тўлаш.
Материаллар ва шунга тенглаштирилган харажатлар.
Бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоблар.
Иқтисодий рагбатлантириш фондларини ташкил этишга ва бошқалар.
Барча нотижорат асосида фаолият кўрсатаётган корхоналар, агарда улар
мустақил балансга ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлса, банк кредитларидан
фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Иқтисодиетнинг нотижорат секторида фаолият кўрсатаётган
хужалик
субъектларининг молиявий ресурсларни жалб қилиши ва фойдаланиши
турли хил булиб, у хўжалик юритиш усулига боғлиқдир.
Улар асосан
сметали молиялаштириш ва тўлик ўз-ўзини коплаш билан фарқланиб
туради.
Сметали молиялаштиришда, молиявий ресурсларнинг асосини давлат
бюджети мабагағлари ташкил этади.
Нодавлат нотижорат фаолият кўрсатаётган
муассасалар молия
режаларини мустақил равишда ишлаб чиқадилар. Агарда корхоналар
бевосита бюджетдан молиялаштирилса, молия режасини смета харажатлари
усулида тузадилар. Агарда ташкилот нафақат давлат бюджети ҳисобидан,
балки бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилса,
харажатлар ва
49
даромадлар сметасини ишлаб чиқади. Смета режасида тижорат асосида
фаолият кўрсатаётган корхоналар молия режасидагига қараганда ҳам
сметанинг харажатлар қисми чуқурроқ асослаб берилиши талаб этилади.
Муассасалар смета режасини тузишда дастлабки маълумотлар сифатида
назорат рақамларидан ва иқтисодий нормативлардан фойдаланишади.
Назорат рақамлари маълум бир корхона фаолиятининг хусусиятини,
ривожлантириш истикболини белгиловчи кўрсаткичлардир.
Масалан, ўқув муассасаларида ўртача ўқувчилар сони, ўқувчилар ва
студентлар, ставкалар миқдори (мактабларда ўқитувчилар, олий ўқув
юртларида эса профессор-ўқитувчилар).
Соғликни сақлаш
муассасаларида койкалар сони, врачлар ва кичик
тиббий ходимларнинг ставкалари ва бошқалар.
Йиғма харажатларда куйидагилар кўрсатилади:
Материал ва шунга тенглаштирилган харажатлар.
Иш ҳақи фонди.
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш фонди.
Моддий рағбатлантириш фонди.
Бошқа фондлар ва резервлар.
Йиғма даромадларда қуйидагилар кўрсатилади:
Бюджетдан молиялаштириш.
Аҳолига қўшимча пуллик хизматлар.
Юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатиш.
Бино ва бошқа жиҳозларини ижарага беришдан шаклланган
тушум.
Do'stlaringiz bilan baham: