Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Таъминланганлик тамойили, кредитлаш шартларига кўра, қарздор 
кредиторга кредитни қайтариш кафолатини таъминлаши лозимлигидан келиб 
чиқади. Чунки, қарздор кредитни қайтаришдан бош тортганда, кредитор 
қарздорнинг (ёки унга кафолат, кафиллик берган юридик шахснинг) мол-
мулкидан тегишли миқдордаги маблағларни ўз тасарруфига олиш 
имкониятига эга бўлиши керак. Банклар ўзлари билан доимий алоқада 
бўлган, банкнинг ҳисоб рақамида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва 
кредит тарихига эга қарз олувчиларга, бу таъминот турларини талаб қилмай, 
бланкали (ишончли) кредит беришлари мумкин. Шуни алоҳида такидлаш 
лозимки, кредитнинг бош тамойили унинг мақсадга йуналтирилишидир. 
Бунда аниқ хўжалик жараёнларининг кредит билан боғлиқлиги
таъминланади. Кредитлар бизнес-режа асосида берилади. Кредитларнинг
берилиши ва ресурсларнинг режали тақсимланишида таъминланганлик 
тамойили муҳим ўрин тутади. Қисқа муддатли кредитларнинг амал қилиш 
муддати 12 ойдан ошмайдиган ссуда бўлиб, уни муддатининг узайтирилиши 
кредитланаётган тадбирларни утказиш муддати, уларнинг қопланиши ва 
бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қисқа муддатли ссудалар кредитларнинг бошқа турларига нисбатан
ликвидлироқ ҳисобланади. 
Кредитлаш жараёнида банк билан қарздорларнинг ўзаро муносабатлари 
ўз ичига қўйидагиларни олади: 
- қарз олувчининг ўз маблағларини ҳам қарз йўналтирилаётган хўжалик 
тадбирларида иштирок этиши, бу иштирокнинг тартиби ва даражасини 
аниқлаб олиш. Бозор иқтисодити шароитида қарз олувчи ўз маблағларининг 
кредит йўналтирилаётган тадбирларда иштироки қатьий белгилаб қўйилган 
эмас. Бироқ, банк мижознинг кредит кобилиятини аниқлаш орқали унинг ўз 
маблағлари билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда кредит беради; 
- кредитни аниқ мақсадга берилиши. Кредит банк томонидан корхонага 
аниқ мақсадларга ишлатиш учун берилади. Бу мақсадлар корхона тақдим 
этадиган бизнес-режада ўз ифодасини топади. Банк кредитнинг мақсадли 
ишлатилишини текшириб боради. Бозор муносабатлари чуқурлашуви билан 
хўжалик объектларини кредитлашдан хўжалик субъектларини, уларнинг 
тўлов оборотидаги ўзгаришларни кредитлашга ўтиб борилади; 
- кредитлаш методлари. Бу кредитнинг берилиши ва қайтарилиши 
усулларидир. Тижорат банкларида кредитлашнинг икки хил методи 
қўлланилади. Биринчисида кредит муайян мақсадга ва муайян муддатга 
берилади (кредит линияси очмасдан). Иккинчи методда банк томонидан 


93 
белгилаб қўйилган лимитдан ортмаган ҳолда кредитлаш амалга оширилади, 
қарздорнинг эҳтиёжларига мувофиқ равишда муайян давр мобайнида унинг 
билан кредит шартномасида келишилган мақсадлар учун тўлов ҳужжатлари 
банк томонидан кредит ҳисобидан тўлаб берилади (кредит линияси очиш); 
- ссуда ҳисоблари шакллари кредитлаш методларига боғлиқ равишда 
танлаб олинади. Махсус ссуда ҳисобидан мижознинг тўлов ҳужжатлари 
мунтазам тўлаб борилади ва айни вақтда корхонанинг маҳсулот сотишдан 
тушумлари ҳам тўла равишда шу ҳисобдаги қарзни сўндиришга 
йўналтирилади (Ўзбекистонда бу ҳисоб ҳозирда қўлланилмайди). Алоҳида 
(оддий) ссуда ҳисобидан бир марталик кредитлар берилади. Қарзни 
қайтариш мижознинг ҳисоб-китоб (депозит) ҳисобидан амалга оширилади. 
Банк ишончли мижозларни конгокоррент ва овердрафг ҳисобларидан 
кредитлаши мумкин. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish