Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Лизинг операциялари. Молиявий лизинг



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

 
4.5. Лизинг операциялари. Молиявий лизинг 
«Лизинг» сўзи инглизча бўлиб, «Lease» феълидан келиб чиққан ва 
тахминан, «мулкни ижарага бериш» ёки «мулкни ижарага олиш» маънолари 
ифодасини билдиради. Баъзи манбаларда таъкидланишича, машина, жиҳоз, 


85 
транспорт воситалари ва бошқа ишлаб чиқаришга тааллуқли ҳаракатланувчи 
мулкни узоқ муддатли ижарага олишдир4. 
Бир қатор маҳсус адабиётларда ҳам шунга яқин таъриф берилади, 
уларнинг муаллифлари, лизинг бизнесига хос ижара муносабатларининг узоқ 
муддатлилигини таъкидлайдилар5. Бироқ ўз моҳиятига кўра, бу 
муносабатларнинг кредит хусусиятига эга бўлган табиатини кўпинча инкор 
этадилар. Кўпчилик муаллифлар лизингнинг моҳиятини очиб берувчи ўзига 
хос хусусиятларни назардан четда қолдирадилар. Маълумки, лизинг оддий 
ижара эмас, балки бу — унинг ўзига хос — кредитга яқинлаштирувчи хосса. 
Ижарадан фарқли ўлароқ унда, қоидага кўра, учта ва ундан ортиқ субъект 
қатнашади: ускуналарни етказиб берувчи, лизинг (молия) компаниялари ва 
фойдаланувчилар. 
Иқтисодчилар 
орасида, 
«лизинг 
— 
ижара 
ҳақидаги 
оддий 
кенгайтирилган битим» ёки «ижара бутун муддати мобайнида ижарага 
олувчининг мулкка эгалик ҳуқуқи сақланган ижара шартномаси» ёки «лизинг 
ижара муносабатларининг алоҳида тури»6 деб ҳисобловчилар ҳам мавжуд. 
Лизинг моҳиятини қуйидаги ибора билан орқали ифода этсак бўлади: 
“Бойлик, мол-мулкка эгалик қилишдан эмас, балки ундан фойдаланишдан 
иборат бўлади”. Мазкур жумла лизингнинг асосий ғоясини тўлиқ намоён 
этади. Корхона ёки тадбиркорга ишлаш ва даромад топиш учун мол-мулкка 
эгалик қилиш шарт эмас, балки муаян муддат давомида ундан 
фойдаланишнинг ўзи кифоядир. Бу айниқса асбоб-ускунани мул қилиб сотиб 
олиш молиявий имкониятлар чекланган корхоналар учун муҳимдир. Лизинг 
механизми бундай корхоналарга асбоб-ускунадан муаян муддат давомида 
мақбул миқдордаги лизинг тўловлари эвазига фойдаланиш ҳуқуқини қўлга 
киритиш имкониятини беради. Шунингдек, ушбу асбоб-ускунадан 
фойдаланиш муддати тугагандан сўнг уни корхонананинг мулкига ўтказиш 
имконияти ҳам мавжуд. 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Лизинг тўғрисида»ги қонунида 
лизингга қуйидагича таъриф берилган: «Лизинг (молиявий ижара) ижара 
муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) 
иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи 
4
Кредиты. Инвестиции — Москва, «Приор» 1994, — 144, — VIII — Л.О. 97-107 б. 
5
Бланк И. А. Инвестиционный менеджмент — Киев, МП «ИТЕМ» ЛТД, «Юнайтед Лондон Трейд 
Лимитед», 1995 — 448 б. Л-408 с; Марков О. М., Сахарова Л.С., Сидоров В. Н. Коммерческие банки и их 
операции: Учебное пособие. — М.: Банки и биржи, ЮНИТИ, 1995. — 65-75 б; Ричард Брейди, Споарт 
Майерс. Принципы корпоративных финансов: Б 87. Пер. с англ. — М.: ЗАО «Олимп — Бизнес», 1997. — 
1120 б. Л 715-732 б; Букато В. И., Львов Ю. И. Банки и банковские операции в России\Под ред. М. Х. 
Лапидуса. — М.: Финансы и статистика, 1996., 226-332 б.; Российская банковская энциклопедия. 
Редколлегия: О. И. Лаврушки и др. М.: Энциклопедическая творческая Ассоциация, 1995, 227 б. 
6
Ричард Брейли, Стюарт Майерс. Принципы корпоративных финансов: Б 87. Пер с англ. — М.: ЗАО 
«Олимп — Бизнес», 1997. — 1120 б. Л. 715-732 б; Козлова Е. П. Бухгалтерский учет в коммерческих банках. 
— М.: Финансы и статистика. 1996. — 432 б.; Банки и банковские операции: Учебник для ВУЗов\Е. Ф. 
Жуков, — М.: Банки и биржи «ЮНИТИ», 1997.; Европейская федерация национальных ассоциаций по 
лизингу оборудования (Leaseurope). 


86 
тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни 
(лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада 
белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 
лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. 
Лизинг шартномаси одатда лизинг объектининг ижарачи томонидан 
ижара муддати сўнгида бутунлай сотиб олинишини назарда тутади ва тўла 
берилган ижара суммалари объект баҳосининг тўланган қисми деб қабул 
қилинади. Лизинг объекти ижарачи томонидан сотиб олинишини назарда 
тутмайдиган ижара оператив лизинг деб аталади ҳамда у кўпинча қисқа 
муддатли (бир йилгача) бўлади. Лизинг объекти ижарачи ихтиёрида 
бутунлай қолиши эса молиявий лизинг деб аталади. 
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 
«Лизинг тўғрисида»ги қонунида лизиннинг икки тури, яъни молиявий ва 
оператив турлари белгиланган. 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 
«Ўзбекистон Республикасини айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ лизингни молиявий 
тури қолдирилди. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан молиявий лизингда 
қуйидаги шартлар бажарилиши лозим: 
- лизинг шартномаси муддати тугагандан сўнг лизинг объекти лизингга 
олувчи ихтиёрида қолиши лозим; 
- лизинг шартномасининг муддати лизинг объектининг хизмат 
муддатини 80 фоизидан ошадиган муддатни ёки шартнома муддатини 
тугашига лизинг объектининг қолдиқ қиймати бирламчи қийматининг 20 
фоиздан 
оз 
миқдорни 
ташкил 
этиши 
керак;
- лизинг шартномасининг муддати тугаши билан лизингга олувчи лизинг 
объектини сотиш кунидаги бозор баҳосидан паст нархда сотиб олиш 
ҳуқуқига эга бўлиши лозим; 
- шартноманинг амал қилиш даврида амалга оширилган лизинг 
тўловларининг умумий ҳажми лизинг объекти қийматининг 90 фоиздан 
ортиқ қисмини ташкил этган бўлиши лозим . 
Мазкур шартларларнинг биттаси бажарилмаган тақдирда лизинг тури 
оператив лизинг бўлади. 
Оператив лизинг учун одатда қуйидаги белгилар хос бўлади: 
- ижара муддати ижарага берилаётган мулкнинг тўла жисмоний 
эскириши даврини қамраб олмайди; 
-мулк бузилиши ёки йўқотилиши таваккалчилиги ижарага берувчи 
зиммасида қолади; 
-ижара муддати тугагандан сўнг мулк бошқа ижарачига ижарага 
берилади ёки бутунлай сотиб юборилади. 
Бир йилгача муддатга ижарани билдирувчи лизинг рентинг деб аталади, 
бир йилдан уч йилгача муддатга эса хайринг деб номланади. Бундай 


87 
операциялар билан банклар деярли шуғулланмайдилар, улар ихтисослашган 
лизинг компаниялари учун хос. 
Мулкни унинг ҳақи қисмларига бўлиб турадиган тарзда сотиб олиш ёки 
ижарага олиб фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан маъқулроқ бўлган ҳолларда 
лизинг хизматларига мурожаат қилинади. Ижарачи мулкдан амалда ўзига 
тегишли мулк каби фойдаланади, лекин юридик жиҳатдан мулкнинг қонуний 
эгаси деб лизинг берувчи ҳисобланади. Лизинг олувчи (ижарачи) лизинг 
бўйича харажатларни тўла-тўкис таннархга қўшади ва шу орқали ўзининг 
молиявий таваккалчилигини анча камайтиради. 
Банклар асосан молиявий лизинг билан шуғулланишни маъқул 
кўрадилар. Молиявий лизинг хизмат кўрсатиш билан биргаликдаги лизинг, 
ловериж-лизинг ва "пакет" таркибида лизинг каби турларга бўлинади. 
Хизмат кўрсатиш билан биргаликдаги лизингда молиявий лизинг билан 
биргаликда ижарага берилаётган мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ 
қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳақида ҳам шартнома тузилади. Ловериж-
лизингда топширилаётган мулкнинг бир қисми банкдан, иккинчи қисми 
(кўпроғи) учинчи томондан ижарага олинади. "Пакет" таркибидаги лизингда 
бино ва иншоотларни корхона кредит ҳисобига сотиб олади, ускуна эса 
корхонага лизинг шартлари билан топширилади. 
Ижарадаги мулк эксплуатацияси билан боғлиқ харажатлар, ижарачи 
зиммасига юкланадиган лизинг муносабатлари соф лизинг, бу мулкка 
техникавий хизмат кўрсатиш ижарага берувчи зиммасида бўлган лизинг эса 
тўла лизинг деб аталади. 
Ўз мазмунига кўра лизинг кредит битимидир. Ижарачи лизинг объектида 
мужассамлашган қийматни қайтариб бериш, муддатлилик ва ҳақ тўлаш 
шартлари билан вақтинча фойдаланиш учун банкдан қарзга олади. 
Лизинг ўзининг ташқи шакли бўйича ижара кўринишида бўлса ҳам, 
мазмуни бўйича ундан муҳим равишда фарқланади. Лизинг олувчи ижарачи 
каби мулкни узоқ муддатли фойдаланиш учун олади. Шу билан бирга лизинг 
олувчига мулкка эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ мажбуриятлар ҳам юкланади: 
мулкнинг қийматини тўлаш, мулк тасодифан нобуд бўлиши талофатларини 
қоплаш, мулкни суғурталаш, техникавий хизмат кўрсатиш, таъмирлаш. 
Бироқ, молиявий лизинг муносабатлари тугагунга қадар лизинг берувчи 
мулкнинг эгаси бўлиб қолаверади. 
Лизинг объекти нобуд бўлиши ёки объектдан фойдаланиш имкоиияти 
йўқлиги лизинг олувчини қарзни тўла равишда тўлаб бериш мажбуриятидан 
озод қилмайди. Лизинг олувчи ижарачидан фарқли равишда мулкнинг бутун 
қийматини тўлаб беради. 
Лизинг объектида нуқсонлар аниқланган ҳолларда лизинг берувчи 
кафолат мажбуриятларидан озод ҳисобланиб, лизинг олувчи барча 
даъволарни объектни етказиб берувчи (сотувчи) га йўналтирилиши лозим. 
Тижорат 
банклари 
томонидан 
амалга 
ошириладиган 
лизинг 
операцияларининг асосий тури соф молиявий лизинг, яъни ижарадаги мулкка 


88 
хизмат кўрсатиш харажатлари тўласича ижарачига юкланган ва ижара 
муддати давомида мулк қиймати тўла тўлаб бериладиган лизингдир. Соф 
молиявий лизингда ижара муддати ижара объектининг иқтисодий ҳаёт 
муддатига мувофиқ келади. Ушбу жараёнда банк молияловчи вазифасини 
ижро этади. 
Банк билан ижарачи ўртасидаги муносабатлар улар ўртасида 
тузиладиган лизинг шартномасида расмийлаштирилади. Шартномада 
банкнинг лизингдаги мулкдан ижарачи томонидан мақсадга мувофиқ 
фойдаланишни текшириш ҳуқуқи қайд этилади. Шартномага биноан, 
лизингдаги 
мулкдан 
мақсадга 
мувофиқ 
келмайдиган 
йўналишда 
фойдаланилганда, нотўғри фойдаланиш натижасида унинг ҳолати 
ёмонлашганда, мулк йўқотилган ёки нобуд бўлган тақдирда банк лизинг 
шартномасини бекор қила олади. Ижара ҳақи тўловлари узоқ муддатга 
кечиктирилганда ҳам банк томонидан шартномани бекор қилиниши ҳуқуқи 
назарда тутилиши мумкин. Шартномада шартнома ижарачининг айби билан 
бекор қилинган ҳолларда ижарачи томонидан банкка ижара битимининг 
тўлиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда товон тўланиши (шу жумладан 
муайян миқдорда жарима ҳам) келишиб олинган бўлиши керак. 
Ижарачи банкрот бўлган ҳолда мулк банкка қайтариб олиниши ҳамда 
лизинг шартномаси бекор қилинишидан банк талофотлари ижарачидан тўла 
ундирилиши лозим. 
Ўзбекистонда лизинг муносабатларини кенг йўлга қўйишнинг ҳуқуқий 
асослари яратилган. 1995 йилда устав фонди 4,0 млн. АҚШ долларидан 
иборат "Ўзбеклизинг Интернешнл АЖ" қўшма лизинг компанияси 
(кейинчалик 2001 й. да 10,0 млн. АҚШ долл.га оширилди), 1996 йилда "Банк-
лизинг" универсиал лизинг компанияси (Устав фонди 200 млн. сўм), 1997 
йилда устав фонди 5,0 млн. АҚШ долларидан иборат "УзКейсАгролизинг" 
қишлок хўжалик лизинг компанияси, устав фонди 24,5 млн. АҚШ 
долларидан иборат “Ўзавиализинг” акциядорлик-лизинг компанияси, устав 
фонди 1,5 млрд. сўмдан иборат “Ўзмед-лизинг» очиқ акциядорлик жамияти 
ихтисослаштирилган лизинг компаниялари ташкил этилган. 
Бундан ташқари, лизинг муносабатларини ривожлантириш мақсадида 
2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқни 
лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2011 йилда “Ўзбекистон Республикасида лизинг 
хизматларини янада ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинган. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish