40
Акциядорлик жамияти мавжуд корхоналарни қайта ташкил этиш ёки
янгисини барпо этиш йўли билан таъсис этилиши мумкин.
Акциядорлик
жамияти ҳуқуқий шахс бўлиб, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар
ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар, шунингдек таъсис
ҳужжатлари асосида иш олиб боради.
Юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятининг муассислари
бўла оладилар. Жамиятнинг устав фонди улар томонидан тузилган таъсис
шартномаси
асосида
шакллантирилади.
Шартномада
акциядорлик
жамиятини барпо этиш юзасидан биргаликдаги фаолият тартибини,
иштирокчиларнинг акцияларга ёзилган
шахслар ва учинчи шахслар
олдидаги маъсулиятини белгилаб қўйилади.
Жамият жамланган капиталига қараб махсус қимматли қоғоз – акция
чиқаради. Акцияни сотиб олганлар ҳиссадорларга айланишади ва
фойдадан ўз ҳиссаси – диведендни олиб турадилар. Акциядорлик
жамияти ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бутун мол-мулк билан
жавобгар ҳисобланади. Акциядорлар жамияти мажбуриятлари бўйича
жавобгар эмас ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун фақат
ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида жавобгар ҳисобланади.
Акциядорлик жамиятининг устав фонди
акциядорлар сотиб олган
акцияларнинг номинал қийматларидан ташкил топади. Жамият
чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши
лозим. Акция бўлинмас ҳисобланади.
Акциядорлик жамиятини таъсис этишда унинг жами акциялари
таъсисчилар орасида тарқатилиши керак.
Акция фонд биржаларида муомалада бўлади, бир шахсдан бошқасига
эркин ўтади ва акциялар учун унинг ҳиссаси тўғрисидаги ҳужжат
ҳисобланади. Акциядорлик жамиятини:
- акциядорнинг умумий мажлиси;
- кузатув кенгаши;
- ижро органи бошқаради.
Акциядорларнинг умумий мажлиси олий бошқарув органи
ҳисобланади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача
тартиб белгиланмаган
бўлса, у акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ барча
масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Акциядорлик жамиятида умумий йиғилишлар ўртасидаги муддатда
ҳиссадорлар манфаатларини ифодалаш ва уставда кўзда тутилган
вазифаларни бажариш учун акциядорлик жамиятининг кенгаши (кузатув
кенгаши) тузилади.
Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорлик аҳамияти
ижроия
органининг аъзолари бўла олмайдилар.
Уставда кўзда тутилган бошқарув органи акциядорлик жамиятининг
ишини ташкил этади, умумий йиғилишга йиллик ҳисоботини тақдим этади.
41
Акциядорлик жамиятининг бошқаруви бевосита умумий йиғилиш ва
кенгаши (кузатув кенгаши) ваколатига тааллуқли масалалардан ташқари
барча масалаларни ҳал қилади.
Бошқарув ишига унинг раиси раҳбарлик қилади. Раис акциядорлик
жамияти Уставига биноан тайинланади ёки сайланади. Раис жамият
номидан ҳаракатларни ишонч қоғозисиз бажара олади.
Жамият бошқарувининг молия-хўжалик
фаолияти устидан назоратни
тафтиш комиссияси амалга оширади. Активлар қиймати 1 миллиард сўмдан
ортиқ жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади оширади. Молия-
хўжалик фаолиятининг ташқи аудити манфаатлари жамияит ва унинг
акциядорлари билан боғланмаган мустақил аудитор томонидан бир йилда
камида бир маротаба ўтказилиши керак. Молиявий ҳисобот
тафтиш
комиссияси ва ташқи аудит томонидан тасдиқлангач, очиқ матбуотда эълон
қилиниши лозим.
Акциядорлик шаклидаги тадбиркорликнинг қуйидаги афзалликлари
бор:
- акциядорлик жамияти – бу бизнеснинг кўпроқ демоқратик
шаклидир. Унга хоҳлаган киши бевосита ёки обуна бўлиш йўли билан
акцияни сотиб олиб, аъзо бўлиши ва мулк эгасига айланиши мумкин;
- вақтинча бекор турган сармоялар марказлашувига эришилади;
- нисбатан самарали соҳаларга капитал оқимини ташкил қилиш
имконияти туғилади;
- давлат мулкини хусусийлаштириш имкониятлари кенгаяди;
- молиявий барқарорликка эришилади;
- тадбиркорликда таваккалчилик хавфи камаяди (ҳиссадор ўз
акцияси миқёсида зиён кўрса, корхона эгаси бутун мулкидан
ажралади);
- бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчилар, товар етказиб
берувчилар,
ҳаридорлар
ва
маҳаллий
давлат
органлари
манфаатларининг ўзаро мувофиқлашувига эришилади.
Акциядорлик жамияти очиқ ва ёпиқ турда бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: