Спорофит насл - жинссиз насл бўлиб, унда споралар етилади. Споралар спорангийларда ҳосил бўлади. Споралар ҳосил бўлишида спорангийлар ичида редукцион бўлиниш ёки мейоз натижасида споралар гаплоид тўпламга эга бўлган хромосомаларни ҳосил қилади.

6. Юксак ўсимликларда зиготанинг кейинги тараққиётида муртак (эмбрион) нинг ҳосил бўлиши ва унинг ривожланиши давомида спорофит ҳосил бўлиши кузатилади.

7. Юксак ўсимликлардан очиқ уруғли ва ёпиқ уруғли (гулли ўсимликлар) ўсимликларда спора ўрнида уруғ ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам уларни «уруғли ўсимликлар» деб аталади.

Юксак ўсимликларнинг бўлимларга бўлиниши.
1. Риниятоифа – Rhyniophyta
2. Зостерофиллофиттоифа – Zosterophyta
3. Йўсинтоифа – Вryophyta
4. Плаунтоифа – Lycopodiophyta
5. Псилоттоифа – Рsilotophyta
6. Қирқбўғимтоифа – Equisetophyta
7. Қирққулоқтоифа - Роlypodiophyta
8. Карағайтоифа ёки Очик уруғлилар – Pinophyta (Gymnospermae)
9. Магнолиятоифа ёки гулли ўсимликлар – Маgnoliophyta (Angiospermae)
Юксак ўсимликлар ҳам тубан ўсимликлар сингари вегетатив, жинссиз ва жинсий йўллар билан кўпаяди. Лекин юксак ўсимликларнинг ҳаммаси учун жинсий наслнинг жинссиз насл билан навбатлашиши - насл галланишига хос хусусият ҳисобланади. Одатда жинссиз кўпайиш споралар ёрдамида содир бўлиб, бу спораларнинг катта-кичиклиги бир хил ёки ҳар хил бўлиши мумкин. Улардан ўз жинсий органларига эга бўлган геметофит деб аталувчи ўсимта вужудга келади. Геметофит бир жинсли (эркак ёки урғочи) ёки қўш жинсли бўлиши мумкин.