4.2 . Марказ аъзолари куйидаги ҳуқуқларга эга:
* Марказнинг раҳбар органларига номзодларни сайлаш ва уларга сайланиш;
* Марказ лойиҳаларини ва дастурларини режалаштириш ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
* Марказ томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш;
* Марказнинг раҳбар органларига Марказ фаолияти билан боглик масалалар бўйича таклифлар киритиш;
* Марказ аъзолигидан ихтиёрий чикиш;
* Марказ фаолиятининг барча йўналишлари бўйича Марказнинг раҳбар органларидан ахборот олиш;
* Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш;
4.3 . Марказ ва Марказ аъзоларининг мажбуриятлари куйидагилар :
Ўзбекистан Республикаси конун хужжатларига ва мазкур устав талабларига риоя килиш;
• Марказнинг вазифалари ва мажбуриятларини амалга оширишда фаол кўмаклашиш ва Марказ раҳбар органларининг карорларини ижро этиш;
Белгиланган микдорда ва тартибда аъзолик бадалларини тўлаш;
Марказ аъзолари сонини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Марказ ишларини бошқаришда ва Устав мақсадларини амалга оширишда иштирок этиш;
Марказ ташкил этган тадбирларда фаол иштирок этиш;
Марказнинг мол - мулкини эхтиёт қилиш;
ўтказиладиган тадбирларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиши ва тадбирларда рўйхатдан ўтказувчи орган вакилига эркин кириш имконини бериши;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш;
Ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш .
4.4 . Марказнинг ўз аъзолари олдидаги мажбуриятлари куйидагилар :
Давлат хокимияти ва бошқарув органларида, жамоат ва халқаро ташкилотларда марказ аьзоларининг манфаатларини ифодалаш ;
Марказ аъзолари ўртасидаги хамда улар билан бошка хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги юзага келган низо ва мунозараларни бартараф этишга кўмаклашиш ;
Марказ аъзолари, ходим ва мутахассисларининг билим ва малакаларини ошириш учун тадбирлар, жумладан, ўкишлар, семинарлар, учрашувлар на бошкаларни уюштириш хамда амалга ошириш .
Марказ конун хужжатларига мувофик ва мазкур Уставда белгиланган максадлардан келиб чиқиб бошка ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин.
Марказнинг ҳар бир аъзосига аъзоликни тасдикловчи гувохнома берилади. Гувоҳнома Марказ раҳбарининг имзоси хамда Марказнинг муҳри билан тасдикланади
Ўз фаолиятини марказнинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурмат ва самимий ракобат шартларида амалга ошириш;
4.5 . Марказга аъзолик қуйидаги холларда Марказ кенгаши қарорига асосан бекор қилиниши мумкин:
Марказ аъзоси аризасига кўра,
Марказ аъзоси томонидан Марказ Уставига ва Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатларига зид бўлган ҳатти - ҳаракатларга йўл қўйилганда;
Марказнинг фаолияти тугатилганда;
Марказ аъзоси вафот этганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |