V. МАРКАЗНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ 5.1 . Марказнинг бошқарув органлари куйидагилар :
Аъзоларнинг умумий йиғилиши ;
Кенгаш ;
Директор.
5.2 . Марказнинг Олий бошкарув органи тўрт йилда камида бир марта чақириладиган Аъзоларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.
Навбатдан ташқари Аъзоларнинг умумий йигилиши Марказ директори ва Назорат - тафтиш комиссиясининг талаби билан ҳамда кенгашнинг карорига асосан, шунингдек Марказ аъзоларининг камида учдан икки қисмининг талаби билан чақирилиши мумкин.
5.2.1 . Аъзоларнинг умумий йигилиши ўтказиладиган кун, вакти, жойи ва тартиби хамда кун тартибига киритилган масалалар Кенгаш томонидан белгиланади . Мазкур масалалар юзасидан Марказ аъзоларини хабардор қилиш кечи билан бир ой олдин Марказ директори томонидан амалга оширилади.
5.2.2 . Аъзоларнинг умумий йигилиши ваколатига қуйидагилар киради:
Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди ва устав мақсад ва вазифаларини амалга оширилишининг узоқ муддатли дастурларини, тасдиқлайди:
Марказ фаолияти устидан умумий назоратни амалга оширади ;
Марказ Уставита ўзгартиришлар ва кўшимчалар киритади :
Кенгаши раиси ва аъзолари 7 ( етти ) кишидан иборат таркибда тўрт йил муддатга сайлайди, уларни узайтиради ёки уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатади;
Марказ директори ва унинг ўринбосарини турт йил муддатга лавозимга сайлайд , ваколат муддатларини узайтиради ёки ваколатларини муддатидан олдин тугатади;
Марказ тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини тўрт йил муддатга сайлайди . ваколат муддатларини узайтиради ëки уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатади;
Марказ Кенгашнинг ва назорат - тафтиш комиссиясининг хисоботларини тинглайди ва тасдиқлайди;
Аъзоларнинг кириш ва аъзолик бадаллари микдорини белгилайди;
Марказни кайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул килади;
Аъзоларнинг умумий йигилиши Марказнинг истиқболи йўлида мазкур уставга зид бўлмаган Марказ фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чикиш ҳуқуқига эга.
5.2.3. Аъзоларнинг умумий йигилиши мутлак ваколатларига киритилган масалалар Марказнинг қуйи органлари томонидан ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас.
Аъзоларнинг умумий йигилишида лавозимга сайланган ҳар кандай шахс Марказ кенгашини ёзма равишда маълум қилиш орқали исталган вақтда ўз лавозимидан чиқиб кетишга ҳақли.
5.2.4. Марказ аъзоларининг 3/2 қисми қатнашганда Умумий йигилиш ваколатли ҳисобланади. Умумий йигилишнинг барча масалалар бўйича қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
5.2.5. Аъзоларнинг умумий йигилишини олиб бориш учун иштирок этувчилар орасидан раислик этувчи сайланади. Аъзоларнинг Умумий йигилиши баённома билан расмийлаштирилади ва Умумий йиғилишда раислик қилган шахс томонидан имзоланади.
5.3. Аъзоларнинг Умумий йиғилишлари оралиғидаги даврда Марказ фаолиятига Умумий йиғилишда Марказ аъзолари орасидан 3-5 кишидан иборат таркибда тўрт йил муддатга сайланган Кенгаш раҳбарлик килади.