табиий географияга оид терминлардир. Улар сув, рельеф, ўсимлик,
хайвонларга оид терминлар киради. Мисол учун: адир, анҳор, арашон, ариқ,
арна, бадоқ, булоқ, бўз, бўри, бўктар, бўғиз, газа, гузар, дарё, дам, дара, дашт,
дахана, довон, дуоб, етимтоғ, ёвон,ёз (и), ёйилма, жар, жўй, зах, зовур,камар,
кечув, кунгай, кўл, кўлоб, майдон, наҳр,обдон, овлоқ, олча, от, оқсув, рег,
сайхон, сангзор, сардоба, сел, сой, супа, тагоб, тақир, тепа, терак, тол, тўқай,
тўрткўл, унгур, учма, чашма, чинор, чим, шаршара, шовва, шўр, яйлов,
яйлоқ, ўзан, ўрик, қайир, қапчиғой, қашқа, қир, қорасув, қоқ, қўл ва б.
2.
Топонимлар
таркибида
ижтимоий-иқтисодий
соҳаларда
ишлатиладиган географик терминлар ҳам кенг тарқалган. Уларга қуйдагилар
мисол бўлади: авлиё, аймоқ, амин, амир, амлок, асбоб, афтобачи, ахтачи,
баковул, балиқ, банд, барот, бахши, бек,ботмон, варқ, гузар, далварзин,
дарвеш, дарғот, даҳяк, деҳ, деҳқон, додхо, дарға, ём, жондор, заяк, имом,
капа, кат, катовул, катхудо, кент, кориз, кўтарма, мадраса, мачит, маҳалла,
мингбоши, мир, мирохур, миршаб, митон, мозор, мулла, навкар, наврўз,
нақиб, нов, обод, оқар, оқсоқол, оғалиқ, понсод, работ, раис, сардоба, сарой,
таноб, тархон, тим, турбат, тўқсабо, хўжа, чақир, чек, чем, чеп, чорбоғ,
чордара, чортоқ, шайх, шиғовул, элликбоши, эшон, юзбоши, ясовул,
қаландар, қалъа, қарши, қаср, қишлоқ, қози, қўриқ, қўрғон, қўрғонча, ғончи-
ғанчи, ҳисор ва б.
3. Мамлакатимиз қишлоқ ва шаҳарлари номларида касб-ҳунарга оид
халқ терминлари кўп учрайди, уларга қуйидаги намуналарни келтириш
мумкин: аравачи, астарбоф, аттор, бахмалбоф, бўзачи, бўйрабоф, бўйрачи,
гиламбоф, гиламчи, дастурхончи, дегрез, деҳқон, дорбоз, дукчи, ёмчи, заргар,
камонгар, карнайчи, косагар, кетмончи, кигизчи, кулол, кўкчи, милтиқчи,
мироб, михчагар, наддоф, наққош, носфуриш, парихон, пиёзчи, пичоқчи,
подачи, пўстиндўз, собунгар, сомсапаз, сохибкор, темирчи, тиргар, туморчи,
туячи, уста, чармгар, чиғирчи, чўянчи, шоликор, эгарчи, ўрмончи, ўроқчи,
ўқчи, қамчибоф, ҳолвачи, ҳофиз ва б.
95
4. Кишиларнинг лақаблари, фамилияларидан келиб чиқадиган
географик номларда халқ терминлари қўлланади. Киши исмига унинг титули
қўшилишидан таркиб топган топонимларга Авазбой, Ахмадбек, Алихон,
Бадаобой, Олимбек, Орифбой, Шодмонбек, Жалабек, Шоимбек, Мусобек,
Маллахон кабилар мисол бўлади. Кишилар исми ва лақаби асосида
шаклланган географик номларга Каримдевона, Муродкўса, Мулла Эшқул,
Хакимосоқол, Солимаҳсум кабилар мисол бўлади.
5. Кишилик жамиятининг турли ривожланиш босқичларида вужудга
келган уруғ, қабила, элат, халқ, миллат каби этник бирликлар номи ҳам
термин сифатида ишлатилади. Тарихий манбаларда 92 та ўзбек уруғи
борлиги ёзилади. Бундан ташқари, бу уруғларниниг ҳар бири яна майда
гуруҳларга бўлиниб кетишига тўхталиб, К.Шониёзов биргина қўнғирот
уруғининг 200 дан ортиқ кичик шох - тўпларга ажралиб кетишини ёзади.
Республикамиз ҳудудида кенг тарқалган этник гуруҳлар номи ҳам топоним
сифатида жой номларига кўп қўйилган. Бу ҳақидаги батафсил маълумотлар
Н.Охунов (1989; 2005), ҳамда С.Қораев (2006) асарларида келтирилган.
Қишлоқ ва маҳаллалар номлари таркибида кўп такрорланадиган этник
бирликларга Авғон, Авғонбоғ, Араб, Арабон, Араблар, Арабхона, Арғин,
Ахтачи, Бағиш, Болғали, Болдир, Балиқчи, Барлос, Бачқир, Боёвут, Бешбола,
Бешқозон, Бешкапа,Болғали, Бўстон, Гурлан, Дўрмон,Ёби, Жалойир,
Жилонли, Калтатой, Капа, Капсасорой, Кенагас, Кўктўнли, Лақай, Лангар,
Луғумбек, Лўли, Метан, Минг, Минглар, Мундуз, Мусобозори, Найман,
Наймановул, Найманбўстон, Наймансарой, Ойтамғали, Оқбўйра, Оқтўнли,
Do'stlaringiz bilan baham: |