97. Professor A.M.Jabborovning psixologiya faniga qo’shgan hissasi
Javob: Таниқли психолог олим, психология фанлари доктори, профессор Азим Мейлиқулович Жабборов 1957 йил 1-февралда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг Тошқўрғон қишлоғида таваллуд топган.
1965-1975 йилларда Яккабоғ туманидаги 3-сонли ўрта умумий таълим мактабида таҳсил олган. 1975 йилда мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) фалсафа-иқтисод факультети психология мутахассислигига ўқишга кирган. Мазкур университетни 1980 йилда муваффақиятли тамомлаб, дастлабки иш фаолиятини Қашқадарё вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институтида психология ўқитувчиси, 1989-йилдан Педагогика ва психология кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.
Олим илмий-педагогик фаолиятини 1990 йил 20-декабрдан Қарши давлат университетида бошлаган бўлиб, 1990-1993 йиллар Қарши давлат университети психология кафедраси мудири, 1993-1995 йиллар Қарши давлат университети катта илмий ходим – изланувчиси, 1996-1998 йиллар Қарши давлат университети психология кафедраси доценти, 1999-2001 йиллар Қарши давлат университети психология кафедраси мудири, 2001-2002 йиллар Қарши давлат университети тарих факультети декани, 2002-2015 йиллар Қарши давлат университети психология кафедраси мудири, 2015 йил 1-февралдан Қарши давлат университети психология кафедраси профессори лавозимларида ишлаб келмоқда.
А.М.Жабборов психология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун “Ўқувчилар пахтачилик ишлаб чиқариш бригадаларида бўлғуси пахтакорларга хос зарур сифатларни шакллантиришнинг психологик асослари” мавзусидаги диссертациясини 1989 йил 19 сентябрда Украина ФА ҳузуридаги Психология илмий тадқиқот институтида (К.113.04.01- ихтисослашган кенгашда), ҳамда психология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун “Ўзбек мактаби ўқитувчисининг психологик ва этник хусусиятлари” мавзусидаги докторлик диссертациясини 2000 йил 4 январда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида (К.067.02.11 - бир марталик ихтисослашган кенгашда) муваффақиятли ҳимоя қилган.
А.М.Жабборов республикамиздаги таниқли психолог олимлардан бўлиб, унинг 160 дан ортиқ илмий ва илмий – услубий ишлари эълон қилинган, шундан 3 та монография, 4 та ўқув қўлланма, 7 та ўқув – услубий қўлланма, илмий мақолалар ва тезислардир. Ушбу илмий ишларнинг 40 дан ортиғи Хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида чоп этилган.
Олимнинг асосий илмий ишлари :
1. Маънавият психологияси. (Маърузалар матни.) Қарши, “Насаф”, 2000 йил. -22 бет.
2.“Турмуш тарзи, таълим ва миллий ўзига хослик” Қарши, “Насаф”, 2002. -60 бет
3. “Фаолият ва хулқ-атвор мотивацияси” -Т.: 2003. -124 бет
144 бет.
5.“Педагогик психологиянинг этник асослари” Т.: “Зар қалам”.
2006.- 48 бет.
4.“Оилавий муносабатлар психологияси” Т.: “Янги аср авлоди” 2007.-
6.“Ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигининг психологик хусусиятлари” Т.: “Фан ”. 2008. -126 бет
7.“Ўқитувчи касбий тайёргарлигининг психологик асослари” Қарши “Насаф” 2009 . -76 бет,
8.“Ўқитувчи этнопсихологияси”. Қарши “Насаф” 2015. -180 бет,
9. Миллий психологиянинг шаклланиш манбалари. Қарши, Насаф. 2017.-72 бет,
10. Ўсмирларда (11-15 ёш) жиноят мотивлари шаклланишининг психодиагностикаси ва психокоррексияси. Монография. Қарши “Фан ва таълим”, 2021 йил. 144 бет (О.С. Қодиров билан ҳаммуаллифликда) каби ўндан ортиқ монография, ўқув қўлланма ва ўқув – услубий қўлланмалари Республикамизнинг нуфузли нашриётларида чоп этилган ҳамда олий таълим муассасаларининг илмий жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланиб, амалиётда кенг қўлланилмоқда.
А.М.Жабборов Ўзбекистон Республикаси ОАК рухсати билан кафедрада ташкил этилган “Психология фанлари бўйича Илмий семинар”га раҳбарлик қилади (2000 – йилдан ҳозиргача), 2000-2006 йиллар давомида (узлуксиз) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация Комиссиясида “Педагогика ва психология фанлари эксперт кенгаши” аъзоси, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.P.01.07 рақамли, БухДУ ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06 рақамли илмий кенгашлар аъзоси. БухДУ ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06 рақамли илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар раиси. Психология фанларидан дарсликлар ва ўқув адабиётлар тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи аъзоси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
У ўз иш фаолияти давомида кўплаб шогирдлар етиштирди. Унинг илмий раҳбарлигида 5 та номзодлик диссертациялари, 4 та психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинди, 20 та магистрлик, 100 дан зиёд бакалаврлик ишлари тайёрланди, шуниндек, 3 нафар таянч докторантлар, 5 нафар мустқаил изланувчилар ва 4 нафар (DSc) эркин изланувчилар психологиянинг долзарб мавзуларида унинг раҳбарлигида докторлик илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
А.М.Жабборов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Истеъдод жамғармаси грантини ютиб, 2006 йил феврал – март ойлари Ҳиндистонда “Ахборот коммуникацион технологияларни эгаллаш ва ундан фойдаланиш” соҳасида малака оширган ва тажриба алмашган. 2019йил 26-июнь -4-июль кунлари Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларидаги ОТМ ларида бўлиб, Халқаро симпозиумда (“Оқ денгиз” университети) иштирок этган.
Жабборов Азим Мейлиқулович “Ўзбекистон Республикаси халқ маорифи аълочиси” (1991), “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” (2017) кукрак нишони билан мукофотланган, 2016 йил 22- февралдан Ҳалқаро психология фанлари академиясининг мухбир аъзосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |