13.3 Тормоз юритмалари.
Тормоз юритмасининг вазифаси манбаадан олган энергияни тормоз
механизмларига етказиб беришдан иборат. Улар
механикавий, гидравлик
ва
пневматик
турларига бўлинади.
Механик юритма
бошқаларига қараганда энг содда хисобланади. У
манбаадан олган кучини ўзгартирмайди, қанча бўлса, шунчани бевосита тормоз
механизмига
узатади.
Лекин,
кучни
узатиш
пайтида
хар
хил
ишқаланишларнинг бўлиши туфайли фойдали иш коэффициенти кам. Бундан
ташқари, кучни узатишда қатнашаётган тортқи, ричаглар деформацияланиш
хусусиятига эга. Шунинг учун механик юритмалар кам қўлланилиб, фақат
ушлаб турувчи тормозларда қўлланилмоқда. Ушлаб турувчи тормозларнинг
қўлланилишининг яна бир сабаби шуки, улар чекланмаган вақтга берилган
кучни кийматини пасайтирмаган холда сақлаб туради. Гидравлик ва пневматик
тормозларда бу хусусият йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |