Чап томондаги харитада кўп йиллик кузатишлар мобайнида қайд этилган зилзилаларнинг эпицентрлари кўрсатилган. Ўнг томондаги харитада эса асосий литосфера плиталарининг чегаралари тасвирланган. Ердаги зилзилаларнинг аксарияти плиталар чегаралари яқинида содир бўлиши шубҳасизлир.
Yer silkinishi
Плиталарнинг бир-бири билан тўқнашгандаги ҳаракати.
Yer silkinishi
Тектоник плиталар
. 2005 йил Покистон (Кашмир) зилзиласи вайроналари
Вулқондан отилиб ёки қуюлиб чиқувчи маҳсулотлар физик ва химиявий хоссаларига қараб, газсимон, қаттиқ ва суюқ бўлади. Вулкан ҳаракати бошланишдан то сўнгунча вулкан ва унинг атрофидаги тешик-ёриқлардан, лава қопламларидан ва пирокластик жинслардан турли хил газ ва сув буғи чиқиб туради. Вулкан отлаётган пайтда кратеридан ажралиб чиқадиган газлар эруптив, лаванинг секин ҳаракати даврида айрим жойлардан буркираб чиқувчи ёки лава қопламалари юзасидан ажралувчи газлар фумарол газлар деб аталади.
Вулкан турлари Вулкан жараёнларини ва маҳсулотларини муттасил кузатиш ва текшириш натижасида таркиби ҳар хил эканлиги аниқланади. Вулканлар маҳсулотларининг таркибига кўра қуйидаги группаларга бўлинади. 1. Гавайи группасидаги вулканлар. Бунга Гавай оролларидаги ва Исландиядаги вулканлар киради. Гавайи оролида бир қанча вулан кратерлари бор. Масалан, Хуалалаи (2521 м). Мауна- Лоа ва бошқалар, ер ёриғи устида жойлашган. Булар ичида энг баланди Мауна-Лоа вулкани бўлиб, денгиз сатҳидан 4166 м. баланд.
Бу вулкан 1843 йилдан бошлаб 1896 йилгача ҳар 2-3- йилда, баъзан ҳар йили, отилиб, ўзидан ва ён ёриқларидан жуда кўп оливинли базальт лава чиқариб турган. Исландиядаги сўнмаган вулканлардан Кодлоуттадингья (1180м) бор, бу вулкан унча баланд эмас. Маҳсулоти ва ҳаракати билан бошқа вулканлардан фарқ қилади.
Вулкандан температураси 12000С га етадиган суюқ базальт лава оқиб чиқиб туради. Қия жойларда лава секундига 4-5 м, тик жойларда 8 м гача ҳаракат қилиб, 80 км гача масофага оқиб боради. Лава суюқ бўлганлигидан баланддан пастга қараб худди дарё шаршарасидек шариллаб туради. Бу хил вулканлардан бомба, кул чиқмайди ва улар портламайди. Бундай вулканлар қават-қават бўлиб, қиялиги 5-80, устидан қалқонга ўхшаб кўринади.
2. Стромболи группасидаги вулканлар. Номи Ўрта денгидаги Липар оролида жойлашган Стромболи (926 м) вулканидан олинган. Бу группадаги вулканлардан температураси 1000-11000С ли суюқ базальт ливаси, баъзан андезит, липарит-обсидиан жинслари чиқади. Вулкан ҳаракати доимий эмас. Лава ичида шағал, лапилли ва вулкан бомбалари учрайди. 3. Везувий - Этна группасидаги вулканлар. Италиянинг Неаполь шаҳри яқинидаги Везувий вулкани билан Сицилия оролидаги Этна вулкани номидан олинган. Камчаткадаги бир қанча вулканлар шулар қаторига киради. Везувий вулкани атрофида диаметри 15 км ли Сомма калдераси ҳосил бўлган. Везувий унинг ўртасида бўлиб диаметри 3 км ли кратер ҳосил қилган.
4. Мон-Пеле группасидаги вулканлар . Мартиника оролидаги Мон-Пеле вулкани номидан олинган. Бу группадаги вулканлар бошқа вулканлардан кучли портлаши ва кратерида лава қотиб қолиши билан фарқ қилади. Магмадан ажралувчи газ кратер ичида тўпланади. Газ бир неча йиллардан сўнг тўсатдан портлаб отилади.
Масалан, 1902 йилда Мон-Пеле вулкани тўсатдан жуда қаттиқ куч билан отилган пайтда француз геологи Лакуруа вулкан отилишини кузатган. Унинг айтишича, вулкан кратеридан қизиган пемза, лапиллалар қип-қизил бўлиб кул, газ ва қуюқ сув буғлари билан жуда баланд отилиб чиққан.
Чиққан мақсулотлар тоғ ёнбағри бўйлаб минутига 950 м тезликда пастга қаракат қилган
5. Бандайсан . (Япониядаги энг йирик вулкан) группасидаги вулканлар - трубасимон отилувчи вулкан деб қам аталади. Бу вулкан қаракати ер ичида тўпланган жуда кўп сув буғи, газни ва ўз устидаги жинсларни узун трубадан юқорига бирдан отиб юбориши билан бошқа вулканлардан фарқ қилади; юқори қисми воронкасимон шаклда бўлади.
Воронкасимон труба кратерининг эни 250 дан 3000 м гача бўлиб, атрофида жинс уюми айлана шаклида тўпланади. Бундай вулканлар Европада Рейн бўйи области яқинида учрайди. Унинг кратери кўпинча сув билан тўлган бўлиб, махаллий ном билан маар деб аталади. Кейинги вақтда (1975-80) Марс билан Ойнинг юзасини текшириб, у ердаги чуқурлар комета урилишдан ҳосил бўлган деб топилди.