9.1. Vоdоrоd аtоmning yadrоsi bilаn elеktrоni оrаsidаgi tоrtishish kuchi tоpilsin. Vоdоrоd аtоmining rаdiusi , yadrо zаryadi elеktrоn zаryadigа miqdоr jihаtidаn tеng vа qаrаmа-qаrshi ishоrаlidir.
Yechish: Kulon qonuni: dan foydalanib masala shartida berilgan qiymatlarni formulaga qo’yib hisoblaymiz:
9.2. Hаvоdа bir-biridаn 20 sm uzоqlikdа turgаn ikkitа nuqtаviy zаryad birоr kuch bilаn o’zаrо tа’sir qilаdi. Yog’dа bu zаryadlаr shundаy kuch bilаn o’zаrо tа’sir qilishi uchun, ulаrni qаndаy uzоqlikdа jоylаshtirish kеrаk?
Yechish: Kulon qonunini havo va yog’ uchun yozib olamiz: ,
va masala shartida aytilganidek yog’da ham havodagidek bir xil kuch bilan ta’sirlashishi uchun (1) va (2) formulalarni tenglab (3) ifodaga ega bo’lamiz va masala shartida berilgan qiymatlarni (3) ifodaga qo’yib hisoblaymiz:
= 9 sm 9.4. Ikkitа prоtоnning Nyutоn tоrtishish kuchi ulаrning kulоn itаrishish
kuchidаn nеchа mаrtа kichik? Prоtоnning zаryadi sоn jihаtdаn elеktrоn
zаryadigа tеng.
Yechish: 2 ta proton uchun Nyuton tortishish kuchi ifodasini va Kulon itarishish kuchi ifodasi nisbatni yozib olamiz va hisoblaymiz:
9.77. Yer shаrining sig’imi tоpilsin. Yer shаrining rаdiusi 6400 km dеb оlinsin. Yer shаrigа 1 Kl elеktr miqdоri bеrilsа, uning pоtеnsiаli qаnchаgа o’zgаrаdi?
Yechish: Shar sig’imi formulasiga qiymatlarni qo’yamiz R=6400000m, , , q=1kl,
4. Иккита протоннинг ньютон тортишиш кучи уларнинг кулон итаришиш кучидан неча марта кичик? Протоннинг заряди сон жиҳатдан электрон зарядига тенг.
14. Радиуси ва оғирлиги бир хил бўлган иккита шарча ипларга осилган бўлиб, уларнинг сиртлари бир-бирига тегиб туради. Шарчаларга q0=4*10-7 кл заряд берилгандан кейин шарчалар ўзаро итаришиб, бир-биридан 600 бурчакка узоқлашади. Осилиш нуқтасидан то шарчанинг марказигача бўлган оралиқ 20 см. Шарчанинг оғирлиги топилсин.
26. Бир хил ишорада зарядланган ва бир хил 3*10-8 кл/см2 сирт зичликка эга бўлган иккита чексиз текислик (юз бирлигида) қандай куч билан итаришади?
27. Диаметри 1 см бўлган мис шар ёғ ичига жойлаштирилган. Ёғнинг зичлиги ρ=800 кг/м3. Агар бир жинсли электр майдонида шар ёғ ичида муаллақ бўлса, шарнинг заряди қанча бўлади?
44. 1 см радиусли зарядланган шар марказидан 10 см узоқликдаги майдон нуқтасининг потенциали топилсин. Масалани қуйидаги ҳоллар учун ечилсин: 1) шар зарядининг сирт зичлиги σ=10-11 кл/см2 , 2) шарнинг потенциали 300 вольтга тенг.
45. Массаси 1 г ва заряди 10-8 кл бўлган шарча потенциали 600 вольтга тенг бўлган А нуқтадан потенциали нолга тенг бўлган В нуқтага кўчирилди. Агар шарча В нуқтада 20 см/с тезликка эришган бўлса, унинг А нуқтадаги тезлиги қандай бўлган?
53. Ясси конденсатор пластинкалари орасидаги потенциаллар айирмаси 90 вольт. Ҳар бир пластинканинг юзи 60 см2 ва заряди 10-9 кл. Пластинкалар бир-биридан қанча масофада туриши топилсин.
60. 2,22*10-10 кл зарядга эга бўлган совун пуфакчаси горизонтал ясси конденсаторнинг майдонида муаллоқ турибди. Пуфакчанинг массаси 0,01 г ва пластинкалар оралиғи 5 см. Конденсатор пластинкалари орасидаги потенциаллар айирмаси топилсин.
64. Бир-биридан 2 см узоқликда турган, потенциаллари айирмаси 120 вольт бўлган иккита параллел пластинкалар орасида электр майдони ҳосил бўлади. Электрон бу майдон таъсирида майдон куч чизиқлари бўйлаб 3 мм масофани ўтганда қандай тезликка эришади?
79. Ҳар бирининг заряди 10-10 кл бўлган 1 мм радиусли саккизта томчи қўшилиб, битта катта томчи ҳосил қилган. Катта томчининг потенциали топилсин.
84. Ҳар бир пластинкасининг юзи 1м2 бўлган ясси ҳаво оралиқли конденсатор пластинкаларининг оралиғи 1,5 мм. Шу конденсаторнинг сиғими топилсин.
86. 2,5*10-4 мкф сиғимли конденсатор ясаш учун 0,05 мм қалинликдаги парафин шимдирилган қоғознинг икки томонига станиол доирачалари ёпиштирилгин. Бу доирачаларнинг диаметри топилсин.
105. 20 мкф сиғимли конденсатор 100 вольт потенциалгача зарядланган. Шу конденсаторнинг энергияси топилсин.
106. 1 м радиусли шар 30000 вольт потенциалгача зарядланган. Зарядланган шарнинг энергияси топилсин.
115. Ясси конденсатор пластинкаларининг юзи 100 см2 ва уларнинг оралиғи 5 мм. Конденсаторни разрядлаганда 4,19*10-3 Ж иссиқлик ажралиб чиққан бўлса, конденсатор пластинкаларига қандай потенциаллар айирмаси берилганлиги аниқлансин.