«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш


Атмосферага ташланган ва тўпланиб қолган углерод икки оксиди



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

Атмосферага ташланган ва тўпланиб қолган углерод икки оксиди
1990-2011 йиллар жаҳондаги ҳажмга нисбатан, % 
6
Муаллифлар томонидан халқаро статистика маълумотлари асосида тузилган 
27,6
24,1
12,6
12,4
3,5
19,8
АҚШ
ИҲТТ Европа давлатлари
ИҲТТ қолган давлатлари
Хитой
Хиндистон
Дунёнинг қолган қисми



Нидерландия, Германия, Австрия, Шимолий Европа мамлакатлари, АҚШ, 
Япония каби давлатларда экологик сиёсат айниқса самарали олиб борилмоқда. 
Улардаги атроф-муҳит масалалари бўйича фаолият олиб бораётган вазирликлар 
(агентликлар) тегишли тарзда ташкиллаштирилган, яхши таъминланган ва 
етарли ҳажмда молиялаштирилган. Ушбу соҳадаги ҳукумат дастурлари ҳам 
умумий мақсад ва улкан вазифалар, ҳам аниқ белгиланган чора-тадбирлар 
(қонунчилик, молиявий, суғурта ва ҳоказолар)ни назарда тутади. Экологик 
сиёсатни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ қилиш учун кўп миқдордаги маблағ, 
моддий-техник ва катта молиявий ресурслар ажратилмоқда. Ҳозирги вақтда 
ЯИМ да атроф-муҳит муҳофазаси учун харажатлар улуши Нидерландияда
2,5 %, Австрияда 1,9 %, Германияда 1,7 %, Японияда 1,5 %, АҚШ да 1,3 % ни 
ташкил қилади.
Италия, Греция, Испания ва Португалия каби давлатлар экологик сиёсат 
борасида камроқ фаоллик кўрсатишмоқда. Ушбу давлатлар табиат муҳофазаси 
учун ЯИМ нинг 1 % дан кам миқдорни ажратишмоқда. Маблағ етарли эмаслиги 
туфайли кўплаб экологик дастурлар амалга оширилмаяпти, мавжуд техник 
хизматлар эса издан чиқмоқда. Мазкур давлатлардаги экологик сиёсат юзаки 
хусусиятга эга бўлиб, бу экология масалалари билан шуғулланувчи 
вазирликларнинг нисбатан заифлиги, марказий ва ҳудудий ҳокимиятлар 
ўртасидаги ваколатларнинг аниқ тақсимланмаганлиги, ҳудудий органларнинг 
мувофиқлаштирилмаганлиги, аҳолининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
қонунларига етарлича жиддий ёндашмаганлиги (Ўрта ер денгизи синдроми) 
билан белгиланади.
ЕИ га қўшилгандан сўнг Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида 
экологик сиёсат фаоллашди. Атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши кураш 
учун харажатлар оширилди. Хусусан, Польша ва Словакияда ҳозирги вақтда 
ушбу харажатлар ЯИМ нинг 1,7 %, Чехия ва Венгрияда эса 1,3 % ни ташкил 
қилади. Ушбу мамлакатларда атроф-муҳитни асраш бўйича ишлаб чиқилган 
давлат дастурлари экологик бошқарув қоидаларини назорат қилиш ва ижро 
этиш органларини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг экологик-иқтисодий сиёсатни 
мувофиқлаштиришдаги ролини оширишни назарда тутади
7
.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти кўп томонлама ва кўп тармоқли 
хусусиятга эга бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида кўмир, тоғ-кон, норудали 
саноат, металлургия, кимё, нефть ва газ қазиб чиқариш ва уларни қайта ишлаш, 
мудофаа саноати, шунингдек кучли агросаноат комплекси мавжуд. Шунинг 
учун республикамизда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат 
муҳофазаси, уларни касбда учрайдиган хавфлардан таъсирчан ҳимоя қилиш 
механизмларини шакллантириш тобора долзарб тус олмоқда.
Ушбу шароитларда меҳнат фаолияти жараёнида ходимларнинг ҳаёти ва 
соғлигини сақлашга ёрдам берувчи хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, 
Ўзбекистоннинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишининг 
истиқболли 
йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
7
Муаллифлар томонидан халқаро статистика маълумотлари асосида тузилган 



Ўзбекистон табиий газни қазиб олиш бўйича 11 ўрин, пахтанинг экспорти 
бўйича учинчи ўрин ва уни ишлаб чиқариш бўйича олтинчи ўрин, уран 
заҳиралари бўйича еттинчи ўрин (жаҳондаги уран заҳираларининг 4 %), 
олтиннинг умумий заҳиралари бўйича тўртинчи ўрин, олтинни қазиб олиш 
бўйича еттинчи ўринда туради. 1991 – 2020 йиллар даврида иқтисодиёт таркиби 
тубдан ўзгарди.
2020 йил якунларига кўра ЯИМ нинг тармоқ таркибида қишлоқ хўжалиги, 
ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 28,0 % дан 28,2 % га, қурилиш – 6,6 % дан 
7,0 % га ва хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши эса 36,1 % дан 36,3 % га ошган 
бўлса, саноатнинг улуши 29,3 % дан 28,5 % га камайган
8
.
Қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқ хўжалиги 3,0 % даражадаги ижобий 
ўсиш суръатини кўрсатди. Ушбу тармоқдаги ижобий динамика 3,4 % га
ем-хашак (2019 йилда 4,8 % га ўсган, 2018 йилда 4,2 % га пасайган) ва 2,1 % га 
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ўсиши билан белгиланган 
(2019 йилда 1,6 % га ўсган, 5,7 % ўсган).
Саноат секторининг қўшилган қиймат таркибида қайта ишлаш саноати 
улуши 2019 йилдаги 69,9 % га нисбатан 76,5 % гача ортган. Тегишлича, саноат 
секторининг қўшилган қиймат таркибида тоғ-кон саноати ва конларни очиш 
нисбий улушининг 15,2 % гача пасайиши қайд этилган (2019 йилда 23,0 %).
2020 йил якунларига кўра қайта ишлаш саноатининг қўшилган қиймат 
таркибида энг кўп улуш металлургия ва металлни қайта ишлаш саноатига 
(машина ва ускуналардан ташқари) тўғри келган ва 40,5 % га етган. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш улуши 14,5 %, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим, тери ва шу каби 
маҳсулотларнинг улуши 12,7 %, резина, пластмасса маҳсулотлари ва бошқа 
нометалл минерал маҳсулотларининг улуши 8,5 %, кимё маҳсулотлари 7,1 %, 
автотранспорт воситалари, трейлерлар, ярим тиркамалар ва бошқа транспорт 
маҳсулотларининг улуши 5,6 %, кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари
2,4 % ва қайта ишлаш саноатининг бошқа маҳсулотлари улуши 8,7 % ни 
ташкил этган.
2020 йилда қурилиш ишларининг ҳажми 77823,8 млрд.сўмни ташкил 
қилди. Қурилиш ишларининг умумий ҳажмида йирик ташкилотлар улушига 
27,6 %, кичик корхоналар ва микрофирмалар – 52,8 %, жисмоний шахслар 
улушига 19,6 % тўғри келган.
2020 йил якунлари бўйича хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи қўшилган 
қиймати 194363,5 млрд.сўмни ташкил қилган ва 2019 йилга таққослаганда
0,1 % га ортган. Шу жумладан савдо хизматлари (шу жумладан автотранспорт 
воситаларини таъмирлаш) 1,7 %, ахборот ва алоқа 15,7 % га ўсган. Шу билан 
бирга, ташиш ва сақлаш бўйича хизматлар 6,7%, яшаш ва овқатланиш бўйича 
хизматлар 14,1 % га қисқарган. 
Республикада 2020 йилда 93,2 минг янги кичик корхоналар ва 
микрофирмалар яратилди (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари). 
Уларнинг энг кўп сони савдо (38,8 %), саноат (19,9 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқ 
8
https://www.uzdaily.uz/ru/post/58580 



хўжалиги (66,1 %), қурилиш (6,4 %), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 
соҳаси (6,0 %), ташиш ва сақлаш (2,6 %) соҳаларида яратилди.
“Яшил” иқтисодиётнинг устувор йўналишларини амалга оширишнинг 
муҳим омилларидан бири меҳнат бозори институтларини такомиллаштириш ва 
инклюзив ижтимоий ҳимоя тизимларини яратиш орқали инсон ҳаёти ва 
соғлиғини сақлашнинг ажралмас элементи бўлган муносиб меҳнатни 
таъминлашдир. Шу муносабат билан “жигарранг” иқтисодиётдан “яшил” га 
ўтиш шароитида чинакам “яшил” иш ўринларини яратиш долзарб муаммо 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ходимларни арзон ва сифатли ўқитиш, қайта 
тайёрлаш орқали иш ўринларини сақлаб қолиш, уларни ижтимоий ҳимоя билан 
таъминлаш, бундай иш жойларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда 
меҳнат муҳофазасини таъминлаш талабларини ҳисобга олиш етакчи ўринни 
эгаллайди. 
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун меҳнат муҳофазаси ва 
атроф-муҳит ҳимояси ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиши зарур. Хавфсиз ва 
соғлом ишлаб чиқариш муҳити ва атроф-муҳит муҳофазаси бир хил танганинг 
икки томонидир. Ишлаб чиқариш жараёнларининг салбий таъсиридан атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ходимлар, 
уларнинг оилалари ва умуман жамият соғлиғини муҳофаза қилиш масалалари 
ҳисобга олинади.

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish