2022-yil Президент Шавкат Мирзиёев
ЯНВАРЬ ОЙИ 5-Январ --- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. 7-Январ --- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди. 7-Январ --- Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига ташриф буюради. 10-Январ --- Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади 12-Январ --- Президент ҳузурида ўтган йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти кўриб чиқилди 13-Январ --- Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди 14-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. 14-Январ --- Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади 17-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш 19-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида жамоат транспортини янада ривожлантиришга бағишланган тақдимот 20-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев бугун "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади. 20-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши 21-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, пойтахт ҳокимлигидаги вазиятларни бошқариш маркази имкониятлари билан танишади ҳамда маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллабай ишлашнинг янги тизимига бағишланган учрашув 24-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш 26-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади. Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади 28-Январ --- Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Йиғилишда соҳани комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилади 2-Феврал --- Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши 4-Феврал --- Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди
5-Феврал --- Ташриф билан Пекинда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилди. 5-Феврал --- Пекинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бошланди. 5-Феврал --- Пекинга ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашув ўтказмоқда. 6-Феврал --- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга мактуб йўллади. 8-Феврал --- Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш 10-Феврал --- Президент Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатига ташриф буюрди 2-Феврал --- 2-Феврал ---