БОЁВУТ ТУМАНИ 8-СОН “ШОДЛИК”НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БУЙРУҒИ
“Аҳоли ва худудларни Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2016 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2017 йилдаги вазифалари” тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси инг 2016 йил 30-декабрдаги 5-сонли “Аҳоли ва худудларни Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2016 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2017 йилдаги вазифалари” Боёвут тумани ХТБ нинг 2017 йил 10-мартдаги 67-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида:
БУЮРАМАН
1.Боёвут тумани ХТБ нинг 2017 йил 10-мартдаги -сонли буйруғи рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.ХТБ иловаларидаги белгиланган вазифалар назоратга олинсин.
3.Юзага келиши мумкин бўлган ёки юзага келган табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва уни олдини олишга оид ўтказилган тадбирлар тегишли маълумотлар ва ҳисоботларни ҳар чорак якуни бўйича ХТБ услубчисига мунтазам равишда тақдим этиб борилсин.
5.”Ҳаёт хавфсизлиги асослари”машғулотларини режа асосида кўргазмалар асосида ўз вақтида кўрсатиб борилсин.
6. Ушбу буйруқнинг ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
8-сон МТМ мудираси: З.Рахмонова
Боёвут тумани
2017 йил 8-апрелдаги
“ ”сон
ЯНГИЕР ШАҲАР 6-СОН “ШИРИНТОЙ”НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БУЙРУҒИ
Мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагог-тарбиячиларнинг билим даражасини аниқлаш юзасидан ички назорат
ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Таълимтўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли қарорида белгиланган вазифаларга асосан кадрлар салоҳияти ва касбий даражасини ошириш, малакали педагог кадрларни аниқлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини тадбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида
БУЮРАМАН:
1.Янгиер шаҳар ХТМФМТТЭБ нинг2017йил 16 мартдаги 43–сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Барча мактабгача таълим муассасанинг педагоглари 2017 йил 25 март куни ички назорат (тест синовлари)дан ўтказилсин.
3. МТМ услубчиси (Д. Шукурова)га:
мактабгача таълим муассасаларида ишлаётган педагоглар тўғрисидаги маълумотлар базасини иловадаги жадвал асосида умумлаштириш ва ХТМФМТТЭБ жорий йилнинг 16 март кунига қадар юбориш;
халқ таълими бошқармаси томонидан педагогларни тайёрлаш мақсадида юборилган тестлар банкини барча педагогларга етказилишини таъминлаш ҳамда тест топширишга тайёрлаш;
педагог-тарбиячиларнининг руйҳат асосида белгиланган муддатда тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш;
- тест топшириқларини қониқарли тарзда топширишга педагогик ходимларни тайёрлаш вазифаси юклатилсин.
-тест топшириқларини бажарилгандан сўнг уларни камчилик ва ютуқларини ўрганиб бориш;
-МТМда тест банкларини яратиб бориш ва ички назоратни ўтказиб туриш (доимий) тарзда;
4.Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
6-сон МТМ мудираси: Н.А.Турдиқулова
Янгиер шаҳар
2017 йил 10-апрелдаги
“ 14 ”сон
КИРИТИЛДИ: КЕЛИШИЛДИ: ПСИХОЛОГ
МТМ УСЛУБЧИСИ: ___________ И.А.ГОМОНКО
___________Д.О.ШУКУРОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |