Йиғилиш раиси мактаб директори С.Алиев ва Янгиер МФЙ профилактика инспектори майор З.Қодировларнинг маърузалари ижроси амалда бажариш учун қабул қилинсин.
2. Мактаб фаоллари МФЙларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб меҳнат қилиш Ўзбекистон Республикасида белгиланган қонунлар асосида амалга ошириш лозимлиги тўғрисида тушунчалар бериб бориш.
3. Барча синф раҳбарларига:
- ўқувчилар ўртасида ноқонуний одам савдосининг салбий оқибатлари ҳақида тушунириш ва чет мамлакатларга ишлаш учун чиқиб кетаётган ота – оналарга қонуний йўл билан чиқиб кетмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш маънавий– маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Эгамов зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: С.Алиев
Йиғилиш котибаси: Ф.Давлатова
Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 30-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПК-911 сонли «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини
бажарилишибўйича ўтказилган йиғилиш
АХБОРОТИ
Мактабда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПК-911 сонли «Одам савдосига Карши курашиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 2019 йил учун 10 январь куни мактабнинг иш режаси ишлаб чиқилди. Юқоридаги иш режа асосида мазкур қарор ижросини таъминлаш максадида мактаб маъмурияти, фан ўқитувчилари ва синф рахбарлари ўзларига тегишли тартибда тадбирлар белгилаб олишганлиги ва шу асосида тадбирлар ташкил этилиб келинаётганлиги тўғрисида сўз юритди.
Йиғилишда Янгиер МФЙ профилактика инспектори майор З.Қодиров сўзга чиқиб у ўз сўзида одам савдосидан жабрланганларга ёрдам курсатиш ва уларни химоя килиш максадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи ва уларни химоя килувчи ихтисослаштирилган муассасалар ташкил этилганлиги, ихтисослаштирилган муассасаларнинг асосий вазифалари нималардан иборат эканлиги, яни одам савдосидан жабрланганларга кулай яшаш ва шахсий гигиена шароитларини таъминлаш, одам савдосидан жабрланганларни озик-овкат, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, одам савдосидан жабрланганларга шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошка хил ёрдам бериш, одам савдосидан жабрланганларнинг хавфсизлигини мухофаза килиш, одам савдосидан жабрланганларнинг кариндошлари билан алока ўрнатилишига кўмаклашиш, одам савдосидан жабрланганларнинг хукуклари ва конуний манфаатлари хакида ахборот бериш, одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация килишга кўмаклашиш, одам савдосига карши курашиш тўғрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун конунда кандай жавобгарликлар белгиланганлиги тўғрисида гапирди.
Янгиер профилактика инспектори З.Қодиров ўз маърузасида ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг салбий кўринишлари тўғрисида гапирар экан, ўқитувчи ва ўқувчиларни бундай салбий кўринишдаги жиноят турларидан огоҳ этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги тушунтириб ўтди. Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан «Таълим тизимидаги ислоҳотлар»ни олиб борилиши бу аввалам бор ёшларга бўлган ғамхўрлиги натижасидир, шу сабабли ҳам асосий эътибор ёшларни маънавий етук, жисмонан соғлом бўлишига керакли шарт – шароитларни яратиб беришга ва уларни муносиб тарбиялашга қаратилмоғи лозим эканлиги ҳам таъкидлади.
Янгиер МФЙ раиси М.Тожибоев ҳам ўз маърузасида одам савдоси ҳақиқатдан ҳам бугун нафақат бир мамлакатни балки бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётганлигини айтиб ўтди. Одам савдосини олдини олиш учун биринчи навбатда ҳар бир синф ўқувчилари ўртасида давлатимизнинг ушбу соҳада қабул қилган қонунларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. мактабдаги ота-оналар йиғилишларида одам савдоси масаласини алоҳида кўриб чиқиш ва ота-оналар билан муҳокама қилиш тавсия этди.
Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Эгамов ўз сўзида бошқа шаклларини, мажбурий мехнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз холат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатилиши, одам савдоси билан шуғулланувчи шахс-мустакил равишда ёки бир гурух шахслар таркибида одам савдоси билан боғлик хар кандай харакатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек уз харакатлари билан одам савдосига кумаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса хам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахслар ҳақида хамда одам савдосига қарши курашишнинг асосий принциплари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунчалар берди. Мактабда “Одам савдоси”нинг ёмон оқибатларини очиб берувчи бурчак ташкил этилди. Барча синфларда маънавият соатларида мустақил Ўзбекистонимизни истиқлол йиллари, давлатимиз рахбарларини ёшларга бўлган эътиборини ўқувчилар онгига сингдириб боришди.
МАктаб директори: С.Алиев