Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 30-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган
ЙИҒИЛИШ БАЁНИ
|
Янгиер МФЙ «22» ноябрь 2019 йил.
Раислик қилди: С.Алиев
Котиба: Ф.Давлатова
Таклиф этилганлар: Янгиер МФЙ раиси М.Тожибоев, Янгиер МФЙ профилактика инспектори майор З.Қодиров, «Хўжа Саид» масжид имоми А.Иминов,
Қатнашдилар: Мактаб юқори синф ўқувчилари 193 нафар, ўқитувчи ва тарбиячи 41 нафар
КЎРИЛГАН МАСАЛАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПК-911 сонли «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини бажарилиши.
Йиғилишни йиғилиш раиси мактаб директори С.Алиев очиб, йиғилишга келган мехмонлар билан таништирди ва кун тартибидаги масала билан таништирб ўтди. У сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПК-911 сонли «Одам савдосига Карши курашиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 2019 йил учун 10 январь куни мактабнинг иш режаси ишлаб чиқилганлиги, юқоридаги иш режа асосида мазкур қарор ижросини таъминлаш максадида мактаб маъмурияти, фан ўқитувчилари ва синф рахбарлари ўзларига тегишли тартибда тадбирлар белгилаб олишганлиги ва шу асосида тадбирлар ташкил этилиб келинаётганлиги тўғрисида сўз юритди.
|
|
Кун тартибидаги масала юзасидан Янгиер МФЙ профилактика инспектори майор З.Қодиров сўзга чиқиб у ўз сўзида одам савдосидан жабрланганларга ёрдам курсатиш ва уларни химоя килиш максадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи ва уларни химоя килувчи ихтисослаштирилган муассасалар ташкил этилганлиги, ихтисослаштирилган муассасаларнинг асосий вазифалари нималардан иборат эканлиги, яни одам савдосидан жабрланганларга кулай яшаш ва шахсий гигиена шароитларини таъминлаш, одам савдосидан жабрланганларни озик-овкат, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, одам савдосидан жабрланганларга шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошка хил ёрдам бериш, одам савдосидан жабрланганларнинг хавфсизлигини мухофаза килиш, одам савдосидан жабрланганларнинг кариндошлари билан алока ўрнатилишига кўмаклашиш, одам савдосидан жабрланганларнинг хукуклари ва конуний манфаатлари хакида ахборот бериш, одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация килишга кўмаклашиш, одам савдосига карши курашиш тўғрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун конунда кандай жавобгарликлар белгиланганлиги тўғрисида гапириб ўтди.
Янгиер профилактика инспектори З.Қодиров ўз маърузасида ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг салбий кўринишлари тўғрисида гапирар экан, ўқитувчи ва ўқувчиларни бундай салбий кўринишдаги жиноят турларидан огоҳ этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги тушунтириб ўтилди. Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан «Таълим тизимидаги ислоҳотлар»ни олиб борилиши бу аввалам бор ёшларга бўлган ғамхўрлиги натижасидир, шу сабабли ҳам асосий эътибор ёшларни маънавий етук, жисмонан соғлом бўлишига керакли шарт – шароитларни яратиб беришга ва уларни муносиб тарбиялашга қаратилмоғи лозим эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари Янгиер МФЙ раиси М.Тожибоев ҳам ўз маърузасида одам савдоси ҳақиқатдан ҳам бугун нафақат бир мамлакатни балки бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётганлигини айтиб ўтди. Одам савдосини олдини олиш учун биринчи навбатда ҳар бир синф ўқувчилари ўртасида давлатимизнинг ушбу соҳада қабул қилган қонунларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. мактабдаги ота-оналар йиғилишларида одам савдоси масаласини алоҳида кўриб чиқиш ва ота-оналар билан муҳокама қилиш тавсия этилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Эгамов ўз сўзида бошқа шаклларини, мажбурий мехнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз холат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатилиши, одам савдоси билан шуғулланувчи шахс-мустакил равишда ёки бир гурух шахслар таркибида одам савдоси билан боғлик хар кандай харакатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек уз харакатлари билан одам савдосига кумаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса хам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахслар ҳақида хамда одам савдосига қарши курашишнинг асосий принциплари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунчалар берди. Мактабда “Одам савдоси”нинг ёмон оқибатларини очиб берувчи бурчак ташкил этилди. Барча синфларда маънавият соатларида мустақил Ўзбекистонимизни истиқлол йиллари, давлатимиз рахбарларини ёшларга бўлган эътиборини ўқувчилар онгига сингдириб боришди.
Юқоридаги масалалардан келиб чиқиб йиғилиш
|
Do'stlaringiz bilan baham: |